бўлади. Электр токининг фундаментал қонуни Ом қонунидир: E=IR. Сиғим ёки
конденсаторлар ўзгармас ток учун чексиз катта қаршилик бўлиб хизмат қилади,
аммо ушбу сиғимлар вақт ўтиши билан ўзгарувчан токни ўтказиб юборади, бу
ҳолда ушбу сиғимлар сиғим қаршилигини намоён қилади. Занжирнинг индуктив
элементи ўзгарувчан токка қаршилик кўрсатади. Занжирнинг индуктив элементи
ёки индуктивлик ғалтаги, магнит майдон каби, электр токининг оқими натижасида
ҳосил бўлаётган энергияни йиғади. Йиғилган энергия токнинг ҳар қандай
ўзгаришига қаршилик кўрсатади, чунки токнинг ўзгариши магнит майдоннинг
ўзгаришига олиб келади. Индуктив элементдаги магнит майдони катталигини бир
онда ўзгартириш мумкин бўлмаган масаладир, чунки ушбу элементга чексиз катта
потенциаллар фарқи таъсир этиш керак бўлади. Ҳар қандай
электр занжирини
импеданс билан тавсифланади: импеданс омик қаршилик (ёки актив қаршилик),
сиғим ва индуктив қаршиликларнинг йиғиндисига тенг. Омик қаршилик
ўзгарувчан токлар ёки ўзгармас токлар ўтаётганда ҳам кузатилади. Занжирдан
ўтаётган ток сигналларининг частотаси ортган сари сиғим қаршилиги камаяди,
индуктив қаршилик, аксинча, ортади.
Электролит эритмаларининг хоссалари
Суюлтирилган эритмаларнинг
барча умумий хоссалари, яъни коллигатив
хоссалари (тўйинган буғ
босимининг нисбий пасайиши, қайнаш ҳароратининг
ортиши, музлаш ҳароратининг пасайиши, осмотик босим) эриган модданинг моляр
қисмига чизиқли боғланган (эриган модда заррачаларининг сонига пропорционал
равишда ўзгаради) ва унинг табиатига боғлиқ эмас. Ушбу таъриф суюлтирилган
эритмалар учун Рауль ва Вант-Гоффнинг умумлашган қонунини ифодалайди.
Бундай умумий қонуният органик моддаларнинг сувдаги ва органик
эритувчилардаги эритмалари учун адолатли бўлиб чиқди. Аммо тузлар, кислоталар
ва ишқорларни сувдаги эритмаларининг коллигатив хоссалари юқоридаги
қонуниятга бўйсунмаслиги аниқланди. Масалан,
NaCl моляр эритмаси музлаш
ҳароратининг пасайиши сувнинг криоскопик доимийсидан деярли икки баравар
юқори. Демак кислота, ишқор ва тузларнинг сувли эритмаларидаги заррачаларнинг
сони эритманинг моляр концентрациясига мос келмайди. Бундан ташқари,
суюлтирилган эритмалар қонунларидан четланувчи
эритмалар органик
моддаларнинг сувдаги эритмаларига нисбатан анча юқори электр ўтказувчанликка
эга, бу эса эритмада зарядланган заррачалар мавжудлигидан дарак беради.
Эритмалари электр токини ўтказувчи бундай моддалар электролитлар деб аталади.
Электролитларнинг хоссалари электролитик диссоциланиш назариясининг
асосчиси Аррениус (1887) томонидан кўриб чиқилган ва умумлаштирилган.
Электролит эритмаларидан ўзгармас электр токининг ўтиши
ионларнинг
электр майдоннинг қутбларига йўналган ҳаракати билан, яъни мусбат зарядланган
заррачалар – катионларнинг манфий қутбга – катодга ва манфий зарядланган
заррачалар – анионларнинг мусбат қутбга – анодга ҳаракати билан белгиланади.
XIX асрнинг охиригача электролит эритмаларда ташқи
электр майдоннинг
таъсиридагина электролит молекулаларининг парчаланиши натижасида ионлар
пайдо бўлади, деб ҳисобланган. Аммо электролит эритмаларининг термодинамик
хоссаларини ўрганиш натижалари ушбу қарашларни ўзгартиришга олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: