Монтёрнинг сақлагич камари ва хавфсизлик арқонлари 2.2.13. Монтёрнинг сақлагич камари ҳаво электр узатиш тармоқларида, электростанция ва подстанцияларда, тақсимловчи ускуналарда баландликда ишловчи ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Камарлар ГОСТ 14185-77, 5718-77 талабларига мос келмоғи лозим.
2.2.14. Ишлаб турган электр ускуналарида иш бажаришда (кавшарлаш ишларидан ташқари) техник капронли лентадан ёки шунга ўхшаш материалдан қилинган осма арқонли монтёрнинг сақлагич камарини ишлатиш лозим. Электр ускуналарининт ток ўтказувчи қисмларидан кучланишни олиб ёки ток ўтказмайдиган қисмларидан кучланишни олмасдан кавшарлаш ишларини бажариш жараёнида осма занжирли сақлагич камарини ишлатиш лозим.
2.2.15. Камар карабини қулфлаб беркитилиши ва қимирламайдиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.2.16. Динамик силтанишга дучор бўлган камар ишлатишдан олиб қўйилиши зарур.
2.1-чизма. Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари.
1-Елка камарлари монтёрнинг сақлагич камарлари қандай меъёрлар билан синовдан ўтказилса, худой шу меъёрларда синалиши керак. 2.2.17. Хавфсизлик арқони қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Иш жойи монтёрнинг сақлагич камарини осма арқони билан ускуналар конструкциясига мустаҳкам ўрнашиб олиш имконини таъминлай олмайдиган масофаларда хавфсизлик арқонидан фойдаланиш шарт. Бунинг учун узунлиги камида 10 м ва диаметри 15 мм дан кам бўлмаган пахтадан қилинган арқондан ёки махсус тўкилган капрон арқондан фойдаланиш зарур. Арқоннинг статик узилиш юкламаси 10000 Н (1000 кгс)1 дан кам бўлмаслиги шарт. Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари айланасига маҳкамлаш учун боғлагич тугуни 2.1-чизмада кўрсатилган. Хавфсизлик арқонлари карабинлар (пружинали қисқичлар) билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
3. ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ СИНАШ Ҳимоя воситалари ишлаб чиқарилгандан кёйин намунавий ва қабул қилиш - топшириш синовларидан ўтказилади (ГОСТ 16504-81). Қабул қилиш-топшириш синови - бу тайёрловчи томонидан қабул қилиш назорати пайтида тайёр маҳсулот учун ўтказиладиган назорат синовидир. Маҳсулотнинг намунавий синови, яъни назорат синови - бу ҳимоя воситасига тегишли конструкциясига, рецептурасига ёки тайёрлаш технологиясига ўзгартиришлар киритилгандан кёйин ҳимоя воситасининг самарадорлиги ва мувофиқлигини баҳолащдан иборатдир. Ишлатиш мобайнида ҳимоя воситалари даврий ишлатиш ва навбатдан ташқари синовдан ўтказиб турилади.
Даврий синовлар - тегишли ҳужжатларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда даврий равишда ўтказилиб туриладиган маҳсулотнинг назорат синовларидир. Навбатдан ташқари синовлар эса ҳимоя воситаларини таъмирлаш натижасида унинг асосий электр ва механик ҳарактеристикалари ўзгармаганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Навбатдан ташқари синов ҳажми ҳимоя воситасининг носозлиги хусусиятига ва таъмирлаш турларига қараб аниқланади.
Таъмирлангандан кёйин ҳимоя воситаларини синаш қабул қилиш - топшириш синовлари меъёрида ўтказилади. Синовларнинг барча турларида ҳимоя воситаларининг электр ва механик характеристикалари текширилади (4 ва 5-иловалар).