2.1.90. Шчитларни шундай ўрнатиш керакки, улар хавф пайдо бўлганда ходимларнинг хонадан чиқиб кетишига халақит бермаслиги зарур.
2.1.91. Шчитларнинг кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туришига рухсат берилмайди. Иш жойини тўсувчи шчитдан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа "Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари"-да қайд этилган масофага мос келмоғи шарт. ("Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари", "Шарқ", 1995 йил, 14-бет).
2.1.92. Тўсиқларни мустаҳкам ўрнатиш ёки маҳкамлаш учун мўлжалланган шчитларни ишлатищдан олдин уларнинг уланган қисмлари мустаҳкамлигини, барқарорлигини ва деталларнинг чидамлилигини текшириш лозим.
2.1.93. Электр токига улаб юборишнинг олдини олиш учун қалпоқларни бир қутбли ажратгич пичоқларига кийгизилади. Қалпоқлар электр хавфсизлиги шартлари бўйича кўчма ерга улагични ўрнатишнинг иложи бўлмаган электр ускуналарининг уланган жойларида қўлланилади. Қалпоқлар ажратгич пичоқларига бемалол кийгазилиши ва унда мустаҳкам туриши зарур. Қалпоқлар резинадан ёки пластмассадан тайёрланади. Уларни ўрнатиш ва ечиб олиш асосий ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши зарур. Қалпоқларда ёриқлар, дарз кетган жойлар, бегона жисмлар мавжудлиги ва бошқа бузилишларнинг йўқлиги ҳар 12 ойда бир марта текширилиши лозим.
Хавфсизлик плакатлари ва белгилари
2.1.94. Хавфсизлик плакатлари ва белгилари (бундан кёйин плакатлар ва белгилар) хатолик билан иш жойига кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратлар ҳаракатини таъқиқлаш, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга яқинлашиш хавфли эканлигини огоҳлантириш, меҳнат хавфсизлигининг муайян талаблари бажарилгандан кёйингина маълум ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бериш, турли объектлар, қурилмалар ва уларнинг жойлашган ўрнини кўрсатиш учун қўлланилиши зарур. Плакатлар ва белгилар огоҳлантирувчи, таъқиқловчи, кўрсатмали ва кўрсатувчи гуруҳларга бўлинади.
2.1.95. Плакат ва белгилар қўллаш характерига қараб мунтазам ҳамда кўчма бўлиши мумкин. Мунтазам плакат ва белгиларни электр изоляцияловчи материаллардан (текстолит, гетинакс, полистирол ва ҳ.к.) тайёрлаш тавсия қилинади, бетон ва металл юзаларига (ҳаво электр узатиш тармоғи устунлари, камера эшиклари ва ҳ.к.) эса, трафаретлар ёрдамида бўёқлар билан туширилади. Металл плакат ва белгилар ўрнатишга ҳам ижозат берилади. Кўчма плакатлар электроизоляцияловчи материаллардан (пластмассадан, картондан) тайёрланиши лозим. Очиқ электр ускуналарида металлдан қилинган кўчма плакат ва белгиларни қўллашга ижозат берилади.
Хавфсизлик плакатлари ва белгиларининг рўйхати, ўлчами, шакли, ишлатиш жойи ва шарти 7-иловада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |