Диэлектрик резинали гиламлар ва изоляцияловчи тагликлар 2.1.55. Диэлектрик резинали гиламлар ўта зах хоналардан ташқари бошқа барча ёпиқ жойларда жойлашган 1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Гиламлар вазифаси ва ишлатиш шароитига қараб, ГОСТ 4997-75 талабларига асосан қуйидаги 2 гуруҳда тайёрланиши зарур:
1-гуруҳ - оддий тайёрлангани -15°С дан +40°С гача ҳароратда ишлатиш учун;
2-гуруҳ - мой ва бензинга чидамли -50°С дан +80°С гача ҳароратда ишлатиш учун. Гиламни ишлатишда унинг маркировкасига аҳамият бериш лозим. Кўзга ташланадиган, механик равишда йиртилган жойлари бўлса, уни, албатта, чиқитга чиқариш зарур.
2.1.56. Зах ва тез ифлосланувчи хоналарда изоляцияловчи тагликларни қўллаш зарур. Изоляцион таглик баландлиги 70 мм дан кам бўлмаган изоляторларга ўрнатилган тўшамадан ташкил топган. Тагликлар учун махсус ишлаб чиқарилган СН-6 туридаги изоляторларни ишлатиш тавсия қилинади. Тўшама ўлчами 50x50 см бўлган, қалинлиги 30 мм дан кам бўлмаган қуруқ, кўзсиз, буралмаган ёғоч тахтачалардан ясалиши зарур. Қиқилган тахтачалар оралиғи 3 см дан ошиб кетмаслиги лозим. Яхлит тўшамаларни ишлатиш тавсия қилинмайди, чунки улар изоляторларда тасодифий шунтланишни йўқлигини текширишни қийинлаштиради. Тўшама ҳамма томонидан бўялган бўлиши лозим.
2.1.57. Изоляцияловчи тагликлар мустаҳкам ва барқарор бўлиши зарур. Олиб қўйиладиган изоляторлар ишлатилганда, тушамани изолятор билан уланганда унинг сирғаниб кетишини бартараф этиш керак. Таглик ағдарилиб кетмаслиги учун тўшама четлари изоляторнинг таянч юзасидан ташқарига туртиб чиқмаслиги зарур.
Изоляцияловчи копламалар 2.1.58. Изоляцияловчи қопламаларни 20 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ток ўтказувчи қисмларга бехосдан тегиб кетишининг оддини олиш учун иш жойини тўсиқлар билан ажратиш имкони бўлмаган ҳолларда қўллаш рухсат этилади. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида изоляцияловчи қопламалар узгичларни янглишиб улаб юборишга йўл қўймайдиган восита сифатида ҳам қўлланилади.
2.1.59. Кучланиш остида бўлган ва кучланиши олинган ток ўтказувчи қисмлар орасидаги (масалан, қўзғалмас контактлар ва ажратгич пичоқлари ўртасидаги) изоляцияловчи қопламалар механик мустаҳкам, конструкцияси ва ўлчами ток ўтказувчи қисмларни тўлиқ ёпадиган бўлиши зарур. Қопламаларни бевосита ток ўтказувчи қисмлар устига ўрнатиш мумкин.
2.1.60. Кучланиши 20 кВ гача бўлган электр ускуналарида қаттиқ электр изоляцияловчи материаллардан (гетинакс, шишатекстолит ва бошқа ясалган қопламалар ишлатилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарида диэлектрик резинадан ясалган қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган эластик қопламаларни ишлатиш мумкин. Улар билан кучланишни олмасдан ишлашда ток ўтказувчи қисмлар ёпилади.
2.1.61. Конструкциясида изоляцияловчи дастак ёки туткич кузда тутилмаган ток ўтказувчи қисмлар устига копламаларни асосий ҳимоя воситаларидан фойдаланган хрлда урнатиш зарур.
2.1.62. Изоляцияловчи қопламаларни ишлатишдан аввал уларнинг чангини артиш, юзасида ёриқ ва дарз кетган жойлари йўқлигини, лак қопламаси бузилмаганлиги ва бошқа камчиликлар йўқлигини текшириш зарур. Изоляцияловчи қопламаларни намланиш ва ифлосланишдан сақлаш лозим.