Электр транспорти электр таъминоти фанига кириш. К настоящему времени Вы заработали баллов: из возможных


Очиқ ва ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида қўлланиладиган электр жиҳозлар



Download 127,21 Kb.
bet13/17
Sana21.02.2022
Hajmi127,21 Kb.
#49112
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
4.2. Очиқ ва ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида қўлланиладиган электр жиҳозлар
Номинал параметрлар. Ҳар бир электр қурилмалар ҳамма аппаратлар учун умумий бўлган параметрлар ва тавсифларга эга. Булар қуйидагилардир: номинал кучланиш; номинал узлуксиз ток; чегаравий бўйлама ток; электродинамик ток пухталигининг номинал токи; термин пухталикнинг номинал токи; улаш ва ўчириш номинал токлари; ўчиришнинг номинал қуввати; улаш ва ўчиришнинг умумий вақти; кучланишнинг тикланиш тезлиги; занжирнинг хусусий частотаси ва бошқалар.
Комплект тақсимлаш қурилмаси КТҚ (русчада КРУ-комплект распределительнўх устройств) шкафлари ёки камералари ички қурилмалар учун ҳам ташқи қурилмалар КТҚТ (КРУН, Н-наружный) учун ҳам чиқарилади.
Тақсимлаш қурилмалари ТҚ (РУ-распределительнўе устройства) нинг ҳар қайси тури ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. Масалан, берк тақсимлаш қурилмалари БТҚ (ЗРУ, З-закрытые) барча электр ускуналарининг метеорология таъсирларидан, кукун–тўзонлар, кул, қора куя ва ҳоказолар билан ифлосланишдан ишончли ҳимоя қилиниши билан қулайдир. Бироқ берк тақсимлаш қурилмалари БТ+ нинг нархи жуда қимматга тушади. Ускуналарнинг олдига бориш, уни назоратдан ўтказиш ва таъмирлаш қийин. Очиқ тақсимлаш қурилмалари ОТҚ (ОРУ, О-открўтие) арзон, қуриш ишлари тез битади, электр ускуналарига назорат қилиш, уларни монтаж ва ремонт қилиш қулай бўлади. Шу билан бирга, ишлаб турган очиқ тақсимлаш қурилмалари ОТҚ (ОРУ) га ёмон об-ҳавода хизмат кўрсатиш қийинлашади. Очиқ тақсимлаш қурилмалари кўп жой эгаллайди, унинг аппаратлари ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари, ёғингарчилик таъсирида қолади. Шамол, музлаш, туз заррачалар, кукун ва лойдан муҳофаза қилинмаган.
Берк тақсимлаш қурилмалари БТҚ (ЗРУ) 35 кВ гача кучланишга қурилади, бундай кучланиш шаҳарлар ва саноат ичидаги электр тармоқларига тавсифлидир, яъни улар атмосферада электр ускуналарига зарарли таъсир кўрсатувчи моддалар бўладиган жойларда ва очиқ тақсимлаш қурилмалари қуриш ва уларни ишлатиш учун зарур шароит ҳамда етарли жой бўлмаган ҳолларда қурилади. Бироқ зарур шароитлар бўлганда 6 кВ, 10 кВ, 35 кВ кучланишли тақсимлаш қурилмалари очиқ қилиб қурилаверади.
Очиқ тақсимлаш қурилмалари, одатда, кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлганда қурилади, чунки бундай кучланишлар электр энергияси узоқда тақсим қилинадиган электр тармоқлари учун тавсифлидир. Бундай очиқ тақсимлаш қурилмалари, одатда, шаҳар ва саноат марказларидан анча узоқ жойлашган бўлади.
Бироқ тақсимлаш қурилмалари ёки нимстанциялар атмосферада электр ускуналарига зарарли таъсир кўрсатувчи моддалар бўлган туманларда, масалан, кимё ёки цемент заводлари яқинида, Орол денгизи регионида, жуда совуқ туманларда қуриладиган бўлса 110 кВ кучланишгача ҳам улар ёпиқ қилиб қурилиши мақсадга мувофиқдир.
Тақсимлаш қурилмаларига қуйиладиган асосий талаб– уларнинг нормал шароитларида ҳам, авария шароитларида ҳам электр электр билан узлуксиз ва юқори сифатли таъминлаб туришидир.
Тақсимлаш қурилмаларининг ишончли ишлашига қурилманинг электр уланиш схемасини тақсимлаш қурилмасининг турлари ва конструкцияларини, электр аппаратурасини, ток ўтувчи қисмлар ва изоляторларни тўғри танлаш ва электр монтаж ишларини сифатли бажариш йўли билан эришилади.
Тақсимлаш қурилмаси, нимстанциялар ва уларнинг айрим занжир ва аппаратлари нормал режимда ишлаганда, улардан оқувчи ток ва кучланиш катталиги шу қурилма учун йўл қўйилган чегарада бўлади. Демак, ўта юқори (нормал токдан юқори) токлар, шунингдек, ўта кучланишлар (кучланишнинг номинал қийматидан катта оғишлари) қурилманинг нормал бўлмаган ва ҳатто авария режимида ишлашига олиб келади. Ўта юқори токлар кетувчи электр узатгичлардаги истеъмолчиларнинг ва тақсимлаш қурилмасининг ўзида иш режимларини бузилиши натижасида юклама ортиб кетишидан ҳосил бўлади.
Ўта юклама токлари унча хавфли бўлмайди, бу токларни тегишли истеъолчиларга берилаётган электр энергиясини чеклаб пасайтириш мумкин. +исқа туташув токлари тақсимлаш қурилмаларининг электр ускуналари ва шиналари учун жуда хавфлидир, чунки бу токлар тўсатдан пайдо бўлиб, жуда қисқа вақтда катта қийматларга кўтарилади.
Ўта кучланиш электр қурилмаси изоляциясини шикастлайди. Шикастланган изоляция эса қисқа туташувлар бўлишига сабабчи бўлади. Ўта кучланишнинг қуйидаги турлари бўлади: ташқи атмосфера ўта кучланишлари ва ички коммутация ўта кучланишлари.
Атмосфера ўта кучланиши очиқ электр қурилмаларининг яшиндан шикастланиши ёки яқин орада бўлган чақмоқ разрядларининг ҳаво электр ўзатгич симига тегиши ёки бошқа таъсири натижасида вужудга келади.
Коммутация ўта кучланиши юқори кучланиш тармоғини оператив ва авария сабабли улаб-узилишлар вақтида пайдо бўлади. Масалан, юклама остида бўлган 110–500 кВ кучланишли электр узатгичларини ва салт ишлаётган катта қувватли трансформаторларни ажратишда юзага келади. Нейтрали изоляция қилинган тармоқларда электр ёйи ҳосил бўлиб, ерга туташганда вужудга келадиган ўта кучланишлар ҳам коммутация ўта кучланишига киради.
Атмосфера ўта кучланиши жуда хавфлидир, чунки бунда кучланиш жуда катта қийматга кўтарилиши мумкин.
Коммутация ўта кучланиши, одатда, қурилма фаза кучланишлари қийматидан 3–4 мартадан ортиқ бўлмайди, яъни электр ускуналари изоляциялари синалган кучланишдан ортиб кетмайди.
Электр аппарати номинал токи деб, мавжуд аппарат узоқ вақт давомида (ҳаво температураси 35 °С дан ошмаслиги шарти билан) ишлай оладиган энг катта токка айтилади. Бунда аппаратнинг ток ўтувчи қисмлари ортиқча қизимайди. Аппарат ўта қизиганда, унинг материалини электр ва механик хоссаларини ўзгариши натижасида, аппаратнинг хизмат қилиш муддати қисқаради. Шунинг учун аппаратларнинг номинал токлари шу аппарат ишлаши керак бўлган занжир юкламасининг максимал токидан юқори бўладиган қилиб танланади.
Трансформаторлардан бошқа аппаратларнинг ток ўтувчи қисмлари 200, 400, 600, 1000, 1500, 2000, 3000, 4000, 5000 ва 6000 А гача мўлжаллаб тайёрланади. Аппаратнинг номинал токи унинг завод паспорт шитида кўрсатилади.
Электр аппарати номинал кучланиши деб, унинг завод томонидан берилган паспорт шитида кўрсатилган фазалараро кучланишга айтилади. Бироқ кучланиш номинал кучланишдан 15–20 % ортиқ бўлганда ҳам аппаратларнинг изоляцияси узоқ вақт ишончли ишлай олади. Бу кучланиш аппаратининг максимал иш кучланиши дейилади. Аппаратнинг номинал кучланиши қурилманинг номинал кучланишидан паст бўлмаса, у жуда ишончли ишлайди.
Электр станциялари ва нимстанциялари юқори кучланишли тақсимлаш қурилмаларининг асосий электр ускуналари ва қурилмалари жумласига шина қурилмалари, турли электр аппаратлари, қувват ва ўлчов трансформаторлари, ҳимоя, автоматика, сигнализация ва ўлчаш қурилмалари киради.
Тақсимлаш қурилмаларининг электр аппаратлари ўзларини ишлаш қонуниятлари ва вазифаларига кўра қуйидаги хилларга бўлинади:
-электр занжирларини улаш, узиш ва ажратиш учун оператив коммутация аппаратлари: ажраткичлар ва ўчиргичлар; ўчиргичлар юклама ва қувват ўчиргичларига бўлинади; ажраткич ва ўчиргичларнинг оператив ишлашини таoминлайдиган юритма механизмлар, юритмалар;
-оператив ишларда қатнашмайдиган ва қисқа туташув токларини чеклаш, ўта ток ва ортиқча кучланишлардан ҳимоя қилиш аппаратлари: реакторлар, сақлагичлар, разрядниклар;
-бирламчи юқори кучланишли занжирлардаги ток, кучланиш, қуввати ва бошқа кўрсатгичларининг катталиги ўлчанадиган иккиламчи занжирлар билан боғлаш аппаратлари. Ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторлари бундай аппаратлар жумласига киради. Ўлчов асбоблари, реле ҳимояси ва автоматик асбоблар шундай трансформаторларга уланади ва улардан таъминланади.
Куч трансформаторлари электр станцияларидан истеъмолчиларга электр энергиясини узатиш ва тақсимлашда керакли катталикдаги кучланиш ҳосил қилиш учун ишлатилади.
Ўлчаш асбоблари тақсимлаш қурилмасининг айрим занжирлари ишини назорат қилиш, электр энергияси сифатини (кучланиш ва частотасини) текшириш, ишлаб чиқарилаётган ҳамда истеъмол қилинаётган энергияни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Релели ҳимоя, автоматика ва сигнализация қурилмалари авария ва опи шва режимларининг бузилиш сабабларини тезда бартараф қилишга имкон беради. Нормал бўлмаган иш режимларининг келиб чиқиш сабабларини опи шва уларни йўқотишга ёрдам беради. Бу ускуналари ҳақида аввалги ва келгуси бобларда янада мукаммалроқ гапирилади.
Электр занжирларини узувчи ва уловчи аператив аппаратлар учта асосий гуруҳга бўлиниши мумкин:
-юклама токи бўлмаганда ёки юклама жуда кам бўлганда, оператив иш бажарувча аппаратлар, жумладан,узгичлар;
-нормал қийматта ошмайдиган оператив иш бажарувча аппаратлар; жумладан, узгичлар;
-ҳар қандай юкламада, ўта юклама ва қисқа туташув вақтларида электр занжирларини узиш ва улаш аппаратлари; жумладан, қувват ўчиргичлари.
Маълумки, электр ток занжирларини узишда ажралувчи контактлар орасида, одатда, оператив аппаратлар учун хавфли электр ёйи ҳосил бўлади. Шу сабабли маълум гуруҳдаги оператив аппаратларнинг вазифаларига қараб, уларнинг конструкцияларида мавжуд оператив аппаратнинг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминловчи, шунингдек, электр ёйнинг тезлик билан сўнишини ҳамда ток занжирининг тезда узилишини таъминловчи маълум қурилмалар назарда тутилади.


Download 127,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish