Электр транспорти электр таъминоти фанига кириш. К настоящему времени Вы заработали баллов: из возможных



Download 127,21 Kb.
bet2/17
Sana21.02.2022
Hajmi127,21 Kb.
#49112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Номинал кучланиш–бу стандарт бўйича андозаланган кучланишлар қийматининг қаторидан олиниб, базавий кучланишни ташкил қилади, Номинал кучланиш тармоқ ва электр жиҳозлар изоляциялари даражасини аниқлайди. Тизимнинг ҳар хил нуқталаридаги кучланиш номинал қийматидан бироз фарқланиши мумкин. 1-жадвалда электрлашган темир йўлларнинг турғун ҳолатда ишлайдиган куч электр қурилмалари ва тортиш тармоғи учун қабул қилинган стандартланган номинал кучланиш келтирилган.
Электр энергияси манбаъининг номинал кучланиш қийматлари 1 кВ гача тармоқлар учун 2–жадвалда келтирилган қийматларга мос келиши керак. Кучланиш қиймати 1 кВ катта бўлган юқори кучланишли электр қурилмаларда номинал ва ишчи кучланиш ҳам 1–жадвалда келтирилган қийматларга тенг келиши керак.
Хўжаликларда энг кўп қўлланадиган 3 фазали кучланишнинг қиймати 380/220 В га тенг. Бунга сабаб 380/220 В кучланиш билан куч қурилмалари билан бирга ёритиш воситаларини ҳам бир вақтда таъминлаш мумкинлигидадир.
Агар қурилманинг кучланиши 1 кВ дан ортиқ бўлиши керак бўлса, электр қурилманинг қуввати ва электр таъминоти схемасини ҳисобга олган ҳолда кучланиш танланади. 6 кВ ва 10 кВ ли кучланишлар, аксарият, кичик, яъни 1–5 МВт, қувватли корхоналар ва электр таъминоти ички тақсимлагичларида қўлланилади. Замоновий қурилмалардаги кучланиш 6 кВ ўрнига 10 кВ қўлланиши тавсия этилади.
3 кВ юқори кучланишли тармоқлар асосан электр станцияларининг хусусий хожатлари учун қўлланилади. Бунга сабаб 3 кВ ли тармоқни қўллаш 6 кВ ёки 10 кВ ли тармоқни қўллашга қараганда иқтисодий самаралироқ экан. 15 кВ; 20 кВ; 24 кВ кучланишли электр энергиялар катта ва кучли электр
1-жадвал.

Кучланиш
синфи, кВ

Энг катта ишчи
кучланиш, кВ

Электр тармоғининг
номинал кучланиши, кВ

Энг узоқ муддат ишлаш рухсат этилган кучланиш
кВ

Турғун қурилмалар

3

3,6

3,00

3,5



3,15

3,5



3,30

3,6

6

7,2

6,0

6,9



6,6

7,2

10

12

10,0

11,5



11,0

12,0



13,8

15,2

15

17,5

15,0

17,5



15,75

17,5



18

19,8

20

24

20,0

23,0



22,0

24,0

24

26,5

24,0

26,5

27

30,0

27,0

30,0

35

40,5

30,0

40,5

110

126,0

110,0

126,0

220

252,0

220,0

252,0

330

363,0

330,0

363,0

500

525,0

500,0

525,0

Ўзгармас токли тортувчи тармоқда

0,600

0,700

0,550

0,700 (0,72)

0,825

0,975

0,750

0,975 (1,95)

1,5

1,95

1,5

1,95

3,0

3,85 (4,0)

3,0

3,85 (4,0)

Ўзгарувчан токли тортувчи тармоқда

25,0

29,0

25,0

29,0

2х25

29,0

25,0

29,0

станцияларда ишлаб чиқарилади. 220 кВ ва ундан юқори қийматли кучланишлар электр тизимларини ўзаро боғловчи ҳаво электр узатгичларда ва қуввати 75 МВт дан ортиқ бўлган электр станциядан унга нисбатан узоқ масофалардаги истеъмолчини таъминловчи электр узатгичларда қўлланади. Бош тақсимлагич нимстанциялари ГРУ билан тортувчи ним станциялар орасида 35 кВ, 110кВ, 220кВ кучланишли ҳаво электр узатгичлари қўлланилади.
2–жадвал

1 кВ гача кучланишларнинг номинал қийматлари

Ток
тури

Номинал кучланиш, В

Манбаълар ва ўзгартгичлар

Занжирлар ва истеъмолчилар

Ўзгармас

6; 12; 28; 48; 62; 115;
230; 460.

6; 12; 27; 48; 60; 110; 220; 400.

Ўзгарувчан:
бир фазали

6; 12; 28; 48; 62; 115;
230; 460

6; 12; 27; 40; 60; 110; 220

уч фазали

42; 62; 230; 400; 690

40; 60; 220; 380; 660.

1 кВ дан юқори кучланишнинг номинал қийматлари, кВ

Электр энергияни тармоқлари ва истеъмолчилари

Энг катта ишчи кучланиш

(3); (6); 10; 20; 35; 110; (150);
220; 330; 500; 750; 1150

(3,6); (7,2); 12; 24; 40,5 126; (172); 252; 363; 525; 787; 1200













Ўзбекистонда 1500(1600) В ва 3000(3200) В кучланишли ўзгармас ток тармоғи корхона темир йўлининг электр тортиш тизимида қўлланади. 25(27,5) кВ ёки 2х25(27,5) кВ кучланишли ўзгарувчан ток тармоғи асосан электрлаштирилган магистрал темир йўлнинг электр тортиш тизимида қўлланади. 600 В ўзгармас ток тармоғи трамвай ва троллейбуслар электр тортиш тизимлариида қўлланилса, метрополитен электр тортиш жиҳозларида 825 В кучланишли тармоқ қабул қилинган.
Электр энергияни узатилиши ва уни темир йўл транспорти бўлимлари томонидан истеъмол қилинишига қараб, ҳамда ҳар хил электр исрофларига қараб корхона ва бўлинмаларининг электр энергия баланси тузилади. Бу балансга қараб электр энергия истеъмолининг нисбий кўрсаткичлари ҳар бир бўлим ва умум корхона бўйича аниқланади. Чиқарилаётган маҳсулотнинг электр энергия миқдорига нисбатан аниқланиши орқали электр энергиянинг нисбий истеъмоли ва юк ҳамда йўловчи ташиш қийматида электр энергия улушини аниқлаш мумкин бўлади.
Темир йўл транспортида электр энергиясини қабул қилиш, тақсимлаш ва баъзан корхонанинг ўзида ишлаб чиқариш учун, электр таъминоти тизими тузилади. Бу тизимга нимстанция, электр тармоқлари ҳамда турғун ва ҳаракатчанг маҳаллий электр энергия манбаълари киради.
Темир йўл транспорти электр таъминоти дистанциялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналар электр таъминоти қуйидаги функционал қисмлардан иборат:
-энергетика тизимидан таъминланувчи қурилмалар–бош пасайтиргич нимстанция (главная понижаюҳая подстанция ГПП); электр энергия, корхона қудрати ва қувватига қараб 10 кВ дан 220 кВ гача кучланишда энергия қабул қилади ва уни ўзига қулай бўлган кучланиш 10 кВ, баъзан 6 кВ, тортиш тизимида 27,5 кВ кучланишга трансформация қилади-ўгиради; агар энергия битта кучланишнинг ўзида қабул қилиниб, тақсимланадиган бўлса, унда ГПП ўрнига бош тақсимлагич пункт ГРП қурилади. У бирон нимстанциясидан ишлаши мумкин;
-юқори кучланишли ЮК тақсимловчи тармоқ; бундай тармоқнинг номинал кучланиш 6, 10, 27,5 кВ бўлади, гоҳида бошқа қийматдаги номинал кучланиш қўллашлик ҳам учраб туради, бу тармоқ таркибига ЮК нинг тақсимловчи қурилмасилари кириши мумкин;
-тақсимловчи тармоққа уланувчи цех трансформаторлари ва ўзгартгич нимстанциялари;
-тақсимловчи тармоққа уланувчи махаллий актив ва реактив қувват манбаълари: турғун ва ҳаракатчанг электр станциялар; заҳиравий, пикавий ва бошқа генератор қурилмалари; юқори кучланишлили конденсатор батареялари ва бошқалар;
-кучланиши 380В бўлган паст кучланиш ПК тармоғи. Унга кучли истеъмолчилар, автоматика, иасофадан бошқарув ва СЦБ қурилмалари уланадилар;
-цех тармоғига уланувчи маҳаллий актив ва реактив энергия манбаълари: заҳира генератор қурилмалари, аккумулятор батареялари ва бошқалар.
Электр таъминоти ва энергия тизими ораларида хизмат кўрсатиш чегараси мавжуд бўлиб, таъминловчи линияларнинг бош пасайтиргич нимстанцияси ёки корхонанинг асосий тақсимлагич қурилма уланган жойи чегара бўлади. У тўлалигича корхона билан энергия тизим орасида «Электр энергиядан фойдаланиш қоидалари»га асосан тузилган шартномада қайд этилиши шарт бўлади.
Ним станцияларида ёпиқ, яъни ташқи муҳитдан ажратилган, ва очиқ ускуна қурилмалари қўлланади: буларга биринчи навбатда трансформаторлар ва тақсимлаш қурилмалари киради. Вариант танлови техник-иқтисодий ҳисоблар орқали ҳар бир вариантнинг яхши томонлари ва камчиликларини ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Ёпиқ қурилманинг афзаллиги сифатида унинг арзонлиги қайд этилди. Ички муҳитни ҳисобга олган ҳолдаги аппаратлар қулай, эксплуатацияга кам харж талаб қилиши, катта ишлаш пухталиги, ўлчамлари кичиклиги, кам жой талаб қилиши ҳажмининг кичиклиги ва бошқалари уларга катта афзалликлар берди.
Очиқ турдаги қурилмалар афзаллиги: уларни қуриш афзаллигида; транспорт воситаларининг қулай яқинлашиш имкониятида; ёнғин хавфсизлиги юқорилигида; трансфортматор ва ускунанинг бошқа элементларида ҳосил бўлувчи иссиқликларни ҳайдаш имконияти яхшилигида; ташқи ҳаво электр узатгичларини олиб келишликнинг қулайлигидадир.
Ҳозирги вақтда нимстанцияларнинг очиқ ва ёпиқ қисмлари юқори даражада бутланганлик билан ажралиб туради. Комплектланган тақсимловчи қурилмалар (комплектное распределительное устройство КРУ), комплектланган ҳажмли қурилиш блоклари, комплектланган ёрдамчи қурилмалар ва уларни таъминловчи манбаълар, кенг қўлланишга эгалар. Комплектланган бўлаклардан ташкил топган қурилма комплектланган трансформатор нимстанцияси деб ҳам юритилади.
Тақсимловчи қурилмалар на фақат нимстанция бўлагигина бўлмай, улар мустақил равишда тармоқ тугуни ҳам ҳисобланадилар. Бу ҳолда уларни тақсимловчи пункт (распределительнўй пункт РП) деб аталади. Агарда корхона хўжалиги тақсимлагичдан чиққан кучланиш билан таъминланса, бош пасайтирувчи нимстанция ГПП ўрнига тизимнинг марказий тугуни асосий тақсимловчи пункт бўлиб қолади.
Тақсимловчи пунктларга ва кам ўлчамли бутланган тармоқ тақсимлагич тугунларига тақсимловчи шитлар, улагич ва сақлагичли яшчиклар ва бошқалар киради.
Актив қувватларга эхтиёж марказланган электр манбаълари томонидан қопланса, электр энергия исрофларини тармоқларда камайтириш учун реактив қувватларга эхтиёж эса махаллий манбаълар томонидан қопланади.
Рационал қувватни танлаш ва манбаъларни, асосан конденсатор батареяларини, ҳар хил ерларда жойлаштириш темир йўл электр таъминотини бажаришда катта техник-иқтисодий аҳамият касб этади.
Темир йўл электр таъминоти қурилмаларини коммутация, резонанс ва чақмоқ ўта кучланишлари таъсиридан асраш учун яшин қайтаргич тизимлари, куч реакторлари ҳамда турли разрядниклар қўлланилади.




Download 127,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish