Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ёпиқ ёки ички электр қурилмалар



Download 14,19 Mb.
bet7/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ёпиқ ёки ички электр қурилмалар деб, уларни атмосфера таъсиридан ҳимоя қилувчи бино ичида жойлашган электр қурилмаларга айтилади.
1.1.5. Электр хоналар деб фақат хизмат кўрсатувчи малакали ходим (мазкур Қоидаларнинг 1.1.16-банди) учун кириш мумкин бўлган электр қурилмалар жойлаштирилган хоналарга ёки хоналарнинг ажратилган, масалан тўрлар билан ажратилган қисмларига айтилади.
1.1.6. Қуруқ хоналар деб, ичида ҳавонинг нисбий намлиги 60 % дан ошмаган хоналарга айтилади. Бундай хоналарда мазкур Қоидаларнинг 1.1.101.1.12 - бандларида келтирилган шароитлар бўлмаса, улар нормал хоналар деб айтилади.
1.1.7. Нам хоналар деб, ичида буғлар ёки конденсация қилинган намлик қисқа вақт давомида ва оз-оз миқдорда ажраладиган, ҳавонинг нисбий намлиги эса 60 % дан юқори, лекин 75% дан ошмайдиган хоналарга айтилади.
1.1.8. Зах хоналар деб, ичида ҳавонинг нисбий намлиги давомли равишда 75% дан ошадиган хоналарга айтилади.
1.1.9. Ўта зах хоналар деб, ичида ҳавонинг нисбий намлиги 100% га яқин бўлган (шип, деворлар, пол ва хонада жойлашган нарсалар намлик билан қопланган) хоналарга айтилади.
1.1.10. Иссиқ хоналар деб, ичида турли хил иссиқлик тарқалиши таъсиридан доимий равишда ёки вақти-вақти билан (бир суткадан ортиқ) ҳарорат +35ОС дан юқори бўладиган (масалан, қуритгичлар, қуритадиган ва пиширадиган печлар жойлашган хоналар, қозонхоналар ва ҳоказолар) хоналарга айтилади.
1.1.11. Чангли хоналар деб, ичида ишлаб чиқариш шароитларига кўра технологик чанг шундай миқдорда ажраладики, у симларда ўтириб қолиши, машина, аппаратлар ва ҳоказолар ичига кириб қолиши мумкин.
Чангли хоналар чанги ток ўтказувчи хоналарга ва чанги ток ўтказмайдиган хоналарга бўлинадилар.
1.1.12. Кимёвий актив ёки органик муҳитли хоналар деб, ичида доимий равишда ёки узоқ вақт давомида электр жиҳозларнинг изоляциясини ва ток ўтказадиган қисмларини емирувчи қатламлар ва моғорлар ҳосил бўладиган, агрессив парлар, газлар, суюқликлар бор бўлган хоналарга айтилади.
1.1.13. Одамларни электр токидан шикастланиш хавфи бўйича хоналар қуйидагича фарқланадилар:
1. Юқори хавфсиз хоналар, юқори ёки алоҳида хавф яратадиган шароитлар (Қоидаларнинг мазкур бандини 2 ва 3 - кичик бандларига қаранг) йўқ хоналар.
2. Юқори хавфли хоналар, ичида юқори хавф яратадиган қуйидаги шароитлардан бири мавжудлиги билан тавсифланадиган хоналар:
а) захлик ёки ток ўтказувчи чанг (мазкур Қоидаларнинг 1.1.8. ва 1.1.1 - бандларига қаранг);
б) ток ўтказувчи поллар (металли, тупроқли, темирбетонли, ғиштли ва ҳ.к.);
в) юқори ҳарорат (мазкур Қоидаларнинг 1.1.10 - бандига қаранг);
г) одамнинг бир вақтнинг ўзида бир томондан ерга уланган бинонинг металл конструкциясига, технологик аппаратларга, механизмларга ва ҳ.к. га ва иккинчи томондан электр жиҳозларнинг металл корпусига тегиб кетиш имкониятлари.
3. Ўта хавфли хоналар, ўта юқори хавф яратадиган қуйидаги шароитлардан биттаси мавжудлиги билан тавсифланадиган хоналар:
а) ўта захлик (мазкур Қоидаларнинг 1.1.9 - бандига қаранг);
б) кимёвий актив ёки органик муҳит (мазкур Қоидаларнинг 1.1.12 - бандига қаранг);
в) бир вақтда икки ёки ундан кўп юқори хавф. (Қоидаларнинг мазкур бандини 2 - кичик бандига қаранг).
Ўта хавфли хоналарни лойиҳалаштириш, куриш ва эксплуатация қилиш ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлишни талаб этади.
4. Ташқи электр ускуналар ўрнатиладиган ҳудудлар. Одамларни электр токидан шикастланиш хавфи бўйича ушбу ҳудудлар ўта хавфли хоналарга тенглаштириладилар.
1.1.14. Мой тўлдирилган аппаратлар деб, айрим элементлари ва нормал ҳолатда учқун берувчи ҳамма қисмлари ёки орасида ёй ҳосил бўлувчи қисмлари шу қадар мойга ботирилганки, ушбу қисмлар билан атроф-ҳавони ўзаро тегиб кетиш имконияти истисно қилинган аппаратларга айтилади.
1.1.15. Параметрнинг номинал қиймати (номинал параметр) деб, электротехник қурилмани эксплуатация қилиш ва синашда ундан четланишни ҳисоблаш учун бирламчи бўлган, қурилмани ишлаб чиқарувчиси томонидан белгиланган параметрнинг қийматига айтилади.
1.1.16. Малакали хизмат кўрсатувчи ходимлар деб, мазкур иш (лавозим) учун мажбурий бўлган ҳажмдаги билимлар текширувидан ўтган ва Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида кўзда тутилган хавфсизлик техникаси бўйича малака гуруҳига эга бўлган махсус тайёрланган шахсларга айтилади.
1.1.17. ЭҚТҚ талаблари бажарилишининг мажбурийлигини белгилаш учун «керак», «лозим», «шарт» сўзлари ва булардан келиб чиқувчи сўзлар қўлланилади. «Одатда» сўзи ушбу талаб устунлигини ва ундан чекиниш асосланган бўлиши кераклигини билдиради. «Рухсат этилади» сўзлари ушбу қарор мажбурликдан (танг шароитлар, зарур ускуна, материалларнинг ресурслари чекланганлиги ва ҳ.к. лар туфайли), истисно сифатида қўлланилаётганлигини билдиради. «Тавсия этилади» сўзи ушбу қарор энг маъқулларидан бири эканлиги, лекин шарт эмаслиги маъносини беради.
1.1.18. ЭҚТҚ томонидан «кичик эмас» кўрсатмаси билан қабул қилинган меъёрий қиймат катталикларнинг энг кичиги ва «катта эмас» кўрсатмаси билан қабул қилинган қиймат энг каттаси эканлигини билдиради. Рационал ўлчамлар ва меъёрлар танланганда эксплуатация ва монтаж қилиш тажрибасини, электр хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиш зарур.
Қоидаларда «дан» ва «гача» кўшимчилар билан келтирилган барча қийматлар, ушбу қийматларни «ичига олган» холда тушунилиши лозим.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish