Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet66/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ерга улаш қурилмалари

1.8.38. Ерга улаш қурилмалари Қоидаларнинг мазкур бандида назарда тутилган ҳажмда синалади.


1. Ерга улаш қурилмаларининг элементларини текшириш. Ерга улаш қурилмаларини кўриб чиқиш мумкин бўлган қисмларини кўздан кечириш орқали амалга ошириш лозим. Ерга улаш қурилмалари элементларининг кесим юзалари ва ўтказувчанликлари мазкур Қоидалар талабларига ва лойиҳа кўрсаткичларига мос келиши керак.
2. Ерга улагичлар ва ерга уловчи элементлар орасидаги занжирни текшириш. Ерга уловчи ва ноль симига уловчи ўтказгичларнинг кесими, бутунлиги ва мустаҳкамлигини, уларнинг улаш ва уланишларини текшириш лозим. Аппаратларни ерга улаш контурига боғловчи ўтказгичларда кўринарли нуқсонлар ва узилишлар бўлмаслиги шарт. Пайвандланган жойларнинг мустаҳкамлиги болға билан уриб текширилади.
3. 1000 В гача бўлган электр қурилмалардаги тешиб ўтувчи сақлагичларни холатини текшириш. Тешиб ўтувчи сақлагичлар соз бўлишлари ва электр қурилманинг номинал кучланишига мос келишлари керак.
4. Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда фаза — ноль занжирини текшириш. Текширишни қуйидаги усуллардан бирортасини қўллаб амалга ошириш лозим: махсус асбоблар ёрдамида корпусга ёки симга бир фазали туташув токини бевосита ўлчаш орқали; фаза — ноль халқанинг қаршилигини ўлчаб, кейин бир фазали туташув токини ҳисоблаб чиқиш орқали.
Корпусга ёки ноль симига бир фазали туташув токи, мазкур Қоидаларнинг тегишли бобларида келтирилган коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳимоянинг ишончли ишлаб кетишини таъминлаши лозим.
5. Ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш. Қаршилик қийматлари мазкур Қоидаларнинг тегишли бобларида келтирилган қийматларга мос келиши керак.
Куч кабель линиялари

1.8.39. Кучланиши 1000 В гача бўлган куч кабель линиялари Қоидаларни мазкур бандининг 1, 2, 7, 13- бандостилари бўйича, кучланиши 1000 В дан юқори ва 35 кВ гача бўлган кабель линиялари — 1—3, 6, 7, 11, 13-бандостилари бўйича, 110 кВ ва ундан юқори кучланишли кабель линиялари эса — тўлиқ ҳажмида синовдан ўтказиладилар.


1. Кабель толаларининг бутунлигини ва фазалаштирилганлигини текшириш. Кабель толаларининг бутунлиги ва фазалари белгиланишини мос келиши текширилади.
2. Изоляция қаршилигини ўлчаш. Кучланиши 2,5 кВ бўлган мегаомметр билан амалга оширилади. 1000 В гача бўлган куч кабеллари учун изоляция қаршилиги 0,5 МОм дан кичик бўлмаслиги керак. 1000 В дан юқори куч кабеллари учун изоляция қаршилиги меъёрланмайди. Ўлчаш, кабелни юқори кучланиш билан синашдан олдин ва кейин амалга оширилиши лозим.
3. Тўғриланган токнинг юқори кучланиши билан синаш. 1000 В дан юқори кабеллар тўғриланган токнинг юқори кучланиши билан синаладилар.
Синов кучланишини қиймати ва меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги 1.8.42 -жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган.
Тўғриланган токнинг юқори кучланиши билан синаш жараёнида сизиб чиқиш токи ўзгаришининг характерига эътибор берилади.
Агарда тешилиш содир бўлмаган, сирпанувчи зарядлар кузатилмаган ва сизиб чиқиш токининг турткиси бўлмаган, ёки у барқарорлашган қийматга келгандан сўнг ортиб кетмаган бўлса, кабель синовдан ўтган ҳисобланади.
4. Саноат частотасидаги юқори кучланиш билан синаш.
110-220 кВ линиялар учун тўғриланган ток билан синаш ўрнига амалга оширилиши руҳсат этилади; синов кучланишининг миқдори: 110-220 кВ линиялар учун (ерга нисбатан 130 кВ); 220-500 кВ линиялар учун (ерга нисбатан 288 кВ).
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги – 5 дақиқа.
5.Толаларнинг актив қаршилигини аниқлаш. 35 кВ ва ундан юқори линиялар учун амалга оширилади. Кесим юзаси 1 мм2, узунлиги 1 м ва +20ОС ҳароратга келтирилган кабель линияси толаларининг ўзгармас токга актив қаршилиги мисли тола учун 0,0179 Ом дан, алюминийли тола учун 0,0294 Ом дан юқори бўлмаслиги лозим.
6. Толаларнинг электр ишчи сиғимини аниқлаш. 35 кВ ва ундан юқори бўлган линияларда амалга оширилади. Солиштирма қийматларга келтирилган, ўлчанган сиғим заводда амалга оширилган синов натижаларидан 5% дан ортиқ фарқ қилмаслиги шарт.
7. Токнинг бир толали кабеллар бўйича тақсимланишини ўлчаш. Кабеллар бўйича токнинг тақсимланишини нотекислиги 10% дан ортмаслиги керак.
8. Дайди токлардан ҳимояни текшириш. Ўрнатилган катодли ҳимояларнинг ишлаши текширилади.
9. Эриб кетмаган ҳаво мавжудлигига синаш (сингдириш синови). 110-220 кВ мой тўлдирилган кабел линиялари учун амалга оширилади. Мойдаги эриб кетмаган ҳавонинг миқдори 0,1% дан ортиқ бўлмаслиги керак.
10. Таъминлаб турувчи агрегатларни ва тугалловчи муфталарни автоматик иситишни синовдан ўтказиш. 110-220 кВ мой тўлдирилган кабель линиялари учун амалга оширилади.
11. Коррозияга қарши қопламанинг холатини назорат қилиш. 110-220 кВ мой тўлдирилган кабель линияларининг пўлат қувурлари учун амалга оширилади.
12. Мойнинг тавсифларини текшириш. 110-220 кВ ли тўлдирилган кабель линиялар учун амалга оширилади. Намуналарнинг олиниши линияни барча элементлардан амалга оширилиши лозим. Мой солингандан сўнг 3 суткадан кейин олинадиган С-220 маркали мой намуналари 1.8.43 – жадвал (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) талабларга жавоб бериши керак.
Паст ва юқори босимли линиялардан, солингандан сўнг 5 суткадан кейин олинадиган МН-3 маркали мой намуналари 1.8.43 - жадвал талабларга жавоб бериши керак.
13. Ерга улаш қаршилигини ўлчаш. Барча кучланишлардаги линиялардаги тугаловчи бекитгичда амалга оширилади, 110-220 кВ линияларда, ундан ташқари, таъминлаб турувчи пунктлар ва кабел қудуқларининг темир конструкциялари учун ҳам амалга оширилади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish