Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet119/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Музлаш ҳудудлари

Музлаш деворининг меъёрий қалинлиги, мм;
такрорийлиги билан бирга

5 йилда 1 марта

10 йилда 1 марта

I

5

5

II

5

10

III

10

15

IV

15

20

Алоҳида

20 ва ундан ортиқ

22 дан ортиқ

Ҳисоб-китобларга кўра, муз деворининг қалинлиги 5 ва 10 йилларда 1 марта такрорланувчанлик учун камида 5 мм бўлиши керак ва 15 йилда 1 марта такрорланиши учун камида 10 мм бўлиши керак.
Симларнинг оғирлик марказининг баландлиги 25 м гача бўлган баландликда, сим ва тросларнинг жойлашган баландлиги ва диаметрига қараб музлаш деворининг қалинлиги учун тузатишлар киритилмайди.
Симларнинг тортишиш марказининг баландлиги 25 м дан ортиқ бўлса, музлаш деворининг қалинлиги ҚМҚ га асосан ҳисобланади, бундан ташқари, тузатиш коэффициентини аниқлаш учун баландлиги ушбу Қоидаларнинг 2.5.24-бандига мувофиқ ҳудди шамолнинг тезлик босимини ҳисоблаш билан бир xил бўлади. Бунда музлаш деворининг (10 м баландлиги ва 10 мм диаметри учун) дастлабки (исходный) қалинлиги ушбу қоидаларнинг 2.5.31-бандида назарда тутилган ўзгаришсиз олиниши керак.
Музлаш деворининг қалинлиги 22 мм гача бўлганда 5 мм га каррали бўлган энг яқин қийматгача ҳамда қалинлиги 22 мм дан ортиқ бўлганда - 1 мм гача яхлитланиши лозим.
2.5.31. Гидроэлектростанциялар тўғонлари ва совутиш сув ҳавзалари яқинида жойлашган ВЛ участкалари учун ушбу кузатиш маълумотлари бўлмаса, музлаш деворининг қалинлиги бутун линияга нибатан 5 мм кўпроқ олиниши керак.
2.5.32. Ҳисобланган ҳаво ҳарорати ҳақиқий кузатишлар бўйича ВЛ учун барча кучланишлар учун бир xил қабул қилинади ва 5 га каррали қийматларга яxлитланади.
2.5.33. Нормал иш режимига бўйича ВЛ ҳисоб-китоби қуйидаги иқлим шароитларининг комбинацияси учун амалга оширилиши керак:
1) энг юқори ҳарорат, шамол ва музлаш йўқ.
2) паст ҳарорат, шамол ва музлаш йўқ.
3) ўртача йиллик ҳарорат tэ, шамол ва музлаш йўқ.
4) сим ва трослар муз билан қопланган, ҳарорат минус 50C, шамол йўқ.
5) максимал шамол тезлиги босими qмаx, ҳарорат минус 50C, музлаш йўқ.
6) сим ва трослар муз билан қопланган, ҳарорат минус 50C, шамол тезлиги 0,25 qмаx (шамол тезлиги 0,5 vмаx). Музлаш деворининг қалинлиги 15 мм ва ундан ортиқ бўлган жойларда, музлашда шамолнинг тезлик босими камида 14 даН/м2 (шамол тезлиги камида 15 м/с) бўлиши керак. 6-20 кВ учун музлаш деворининг қалинлигидан қатъи назар, музлашда шамолнинг тезлик босими камида 20 даН/м2 (шамол тезлиги камида 18 м/с) олинишига руxсат берилади;
7) шамол тезлиги босимининг ва минус 5°C ҳароратда сим ва тросларда музлаш ўлчамларини ҳақиқий боғлиқлиги қуйидаги режимларда:
7.1) сим ва тросларда музлашнинг максимал қолдиқлари ва бу ҳолатдаги шамолнинг тезлик босиси;
7.2) шамолнинг максимал тезлик босиси ва бу ҳолатдаги сим ва тросларда музлашнинг қолдиқлари.
Ўртача йиллик ҳарорат минус 50C ва ундан кам бўлганда, юқоридаги 4, 5, 6 ва 7 бандларда ҳароратнинг қийматини минус 100С га тенг деб олиниши лозим.
7.1) ва 7.2) бандлар ҳолатида юкламаларни аниқлашни имкони бўлмаса, музлаш-шамол юкламалари таъсирига ВЛ ни ҳисоблаш 6-бандга мувофиқ шартлар асосида амалга оширилиши керак. Бунда музлашда шамолнинг тезлик боисими 30 даН/м2 (Y=22 м/с) дан ошмаслиги керак.
Музлаш деворининг меъёрий қалинлиги 10 мм гача бўлган жойларда ВЛ ни 6 ва 7.1-бандлари бўйича ҳисоблашда, музлашда шамолнинг тезлик босими камида 6,25 даН/м2 (Y=10 м/с), шунингдек музлаш деворининг меъёрий қалинлиги 15 мм ва ундан кўп бўлган жойларда – камида 14 даН/м2 (Y=15 м/с) бўлиши керак.
Барча ҳолларда музлашдаги шамолнинг тезлик босими 30 даН/м2 дан ошмаслиги керак. Музлашда шамол тезлиги босими энг юқори ҳолати аниқланган ёки бўлиши мумкин бўлган, шуннгдек сезиларли шамол тезлиги билан зичлиги камида 0,9 г/см3 бўлган музлаш-совуқ нам ҳаво қолдиқларинининг катта ўлчамлари биргаликда кузатилиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикасининг баъзи жойларида, шамолнинг тезлик босими ва музлаш девори қалинлигининг меъёрий қийматлари, амалда бажарилган музлаш ҳолатида музлаш ўлчамлари ва шамол тезлиги бўйича кузатишлар натижаларига асосан маълумотларга кўра аниқланади.
2.5.34. Аварияли режим учун ВЛ ҳисоблаш қуйидаги иқлим шароитлари учун амалга оширилиши керак:
1. Ўртача йиллик ҳарорат tэ, шамол ва музлаш йўқ.
2. Энг паст ҳарорат tmin, шамол ва музлаш йўқ.
3. Сим ва трослар муз билан қопланган, ҳарорат минус 50C, шамол йўқ.

2.5.35. ВЛ таянчларини ўрнатиш шартлари бўйича текширишда, қуйидаги иқлим шароитларининг комбинациялари инобатга олиниши керак: ҳарорат минус 150C, ердан 15 м баландликда шамол тезлиги босими 6,25 даН/м2 гача, музлаш йўқ.


2.5.36. Ток ўтказувчи қисмларни ВЛ таянч элементларига ва иншоатларга яқинлашишини ҳисоблашда, қуйидаги иқлим шароитларининг комбинациясини танлаш керак:
1. Ишчи кучланишда: максимал шамол тезлиги qмаx, ҳарорат минус 50С (шунингдек, ушбу қоидаларнинг 2.5.33-бандига қаранг).
2. Яшин ва ички ўта кучланишларда: ҳарорат плюс 150C, тезлик босими qмаx= 0,1 qмаx, (ν=0,3 νмаx), лекин 6,25 даН/м2 дан кам бўлмаслиги керак.
3. Кучланиш остидаги таянчга xавфсиз кўтарилишни таъминлаш учун: ҳарорат минус 150C, шамол ва музлаш йўқ.
qмаx қиймати симларга шамол юкламаларини аниқлаш билан бир xил қабул қилинади.
2-банддаги яқинлашувларни ҳисоблашда, шамол бўлмаса ҳам амалга оширилиши керак. Сим ва тросларнинг оғиш (отклонение) бурчаги қуйидаги формула билан аниқланади:


,

бу ерда:
k – симлар оғганда уларни тебраниш динамикасини инобатга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагни қийматларга тенг бўлади: шамол тезлиги босими 40 даН/м2гача бўлган ҳолат учун 1; 45 даН/м2 ҳолат учун 0,95; 55 даН/м2 ҳолат учун 0,9; 65 даН/м2 ҳолат учун 0,85; 80 ва ундан ортиқ даН/м2 ҳолат учун 0,8 (оралиқ қийматлар линия интерполяция билан аниқланади);



Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish