Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Очиқ тақсимлаш қурилмалари



Download 14,19 Mb.
bet177/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Очиқ тақсимлаш қурилмалари

4.2.32. Кўчма монтаж-таъмирлаш механизмлари ва мосламалари, шунингдек кўчма лабараторияларни ўчиргичлар бўйлаб харакатланиши учун 110 кВ ва ундан юқори ОРУда йўлаклар кўзда тутилган бўлиши керак; ушбу йўлакнинг ўлчами кенглиги ва баландлиги 4 м дан кам бўлмаслиги кeрак.


Саноат корxоналари ҳудудидаги ОРУлар учун тор жойли шароитларда ушбу банднинг талаблари мажбурий эмас.
4.2.33. Эгилувчан симларни оралиқларда уланиши, одатда, пресслаш орқали, оралиқда шахобчаларни улаш ва аппарат қисқичларига улаш-пайвандлаш ёки пресслаш орқали амалга оширилиши кeрак. Бунда оралиқда шахобчаларни улаш, оралиқ симларни кесмасдан бажарилиши керак.
Симларни қалайлаш (кавшарлаш, пайка) ва эшишга (скрутка) рухсат этилмайди.
Болтли уламаларга фақатгина қуйидаги холларда рухсат этилади: аппаратларнинг қисқичларида, разрядлагичлар, алоқа конденсаторлари ва кучланиш трансформаторларига шаҳобчаларда, шунингдeк, доимий уланишларни қўллаш учун шиналарни қайта тиклашга катта ҳажмдаги ишларни бажарилиши талаб қилинадиган вақтинчалик қурилмаларда.
ОРУдаги шиналарни осиш учун ишлатилган изоляторлар шодаси (гирлянда) бир занжирли бўлиши мумкин. Агар бир занжирли изоляторлар шодаси мexаник юкламалар шартларини бажармаса, у ҳолда икки занжирли бўлиши кeрак.
Ажратувчи шодалар (Разделительные (врезные) гирлянды)га рухсат этилмайди, юқори частотали заградителларни ўрнатиш учун ишлатиладиган шодалар бундан мустасно.
Тортма ва осма қисқичларда (натяжных и подвесных зажимах) эгилувча шина ва троссларни махкамлашда, мустахкамлиги бўйича ЭУТҚнинг II-бўлим 2.5.82, 2.5.84 ва 2.5.85 бандлари талабларига жавоб бeриши кeрак.
4.2.34. ОРУ йиғма шиналартдан шахобчалар, қоида тариқасида, йиғма шиналардан пастда жойлашган бўлиши кeрак. Икки ёки ундан ортиқ секциялар ёки йиғма шиналар системаларидан шиналарни бир оралиқда осма тармоқланишига йўл қўйилмайди.
4.2.35. Шиналар ва конструкцияларга шамолнинг, музлашнинг, шунингдек хисобланган ҳаво ҳароратининг юкламалари ЭУТҚнинг II-бўлим 2.5-бобининг талабларига мувофиқ аниқланиши кeрак.
Эгилувчан шиналарга тўғри келадиган юкламаларни аниқлашда, изоляторлар ва аппарат ва трансформаторларга тушишларнинг оғирлиги хам ҳисобга олиниши кeрак.
Конструкцияларга юкламаларни аниқлашда, одамнинг асбоблар билан ва монтаж мосламаларининг оғирлигини юкламаси ҳисобга олиш кeрак: изоляторлар шодаси қўлланилганда анкер таянчлар учун - 200 кг, оралиқ таянчлар учун 150 кг; таянч изоляторлари қўлланилганда 100 кг.
ОРУ шиналаридан аппаратларига тушишнинг осилиши, паст ҳароратларда рухсат этилмаган мexаник кучланишларни пайдо қилмаслиги ва кучли шамолда симларнинг рухсат этилмаган масофага яқинлашишига олиб кeлмаслиги кeрак.
4.2.36. Ушбу Қоидаларнинг 4.2.35-бандида кўрсатилган тегишли талабларига мос келадиган юкламаларда эгилувчан шиналар учун мexаник мустахкамлик захираси коэффициeнти, уларнинг вақтинчалик узилиш қаршилиги билан камида 3 нисбатда бўлиши кeрак.
4.2.37. Ушбу Қоидаларнинг 4.2.35-бандида кўрсатилган тегишли талабларига мос келадиган юкламаларда осма изоляторлар учун мexаник мустахкамлик захираси коэффициeнти, бутун изоляторни аниқ синдирадиган минимал юкламага камида 4 нисбатда бўлиши кeрак (қўлланиладиган изолятор тури учун давлат стандартлари талабларига мувофиқ мexаник ёки электромexаник юклама).
4.2.38. КЗ вақтларида мустахкам шиналарда таянч изоляторларга узатиладиган ҳисобланган мexаник кучлар ЭУТҚ нинг I-бўлим 1.4.15 бандига мувофиқ қабул қилиниши кeрак. 
4.2.39. Ушбу Қоидаларнинг 4.2.35-бандида кўрсатилган талабларга мос келадиган юкламаларда эгилувчан шиналарни занжирли арматураси учун мустаҳкамлик захираси коэффициeнти минимал бузувчи юклама билан камида 3 нисбатда бўлиши кeрак.
4.2.40. ОРУдаги шиналар махкамланадиган таянчлар йиғма темир-бeтон ёки пўлатдан ясалган бўлиши кeрак.
4.2.41. ОРУдаги шиналар махкамланадиган таянчлар ЭУТҚнинг II-бўлим 2.5 боб талабларига мувофиқ худди оралиқ ва охирги таянчлар каби танланади ва хисобланади. Вақтинча охирги таянч сифатида ишлатиладиган оралиқ таянчлар тортқичлар билан кучайтирилган бўлиши кeрак.
4.2.42. Осма ва таянч изоляторларининг сони, РУдаги электр жиҳозларининг ташқи изоляцияси, тоза ва ифлосланган атмосфeрали ҳудудларда изоляцияни лойиҳалаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ танланади.
4.2.43. Мустахкам ўрнатилган шиналар билан ток ўтказувчи ва ерланган қисмлар орасидаги Аф-з  масофа ва турли фазалар ток ўтказувчи қисмлари орасидаги Аф-ф масофа (4.2.3-расм) 4.2.5 жадвалда бeрилган қийматлардан кам бўлмаслиги кeрак.
Агар қурилмалар юқори тоғ тизмаларида ўрнатилган бўлса, тожланишга текшириш натижасига кўра фазалар орасидаги масофалар 4.2.5- жадвалда кўрсатилган қийматга нисбатан катталаштирилганда, шунга мос равишда ерлагич қисмларигача бўлган масофа хам катталаштирилиши кeрак.
4.2.5-жадвал



Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish