Аккумулятор батареялари
1.8.37. Тўлиқ монтаж қилинган аккумулятор батареяси Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказилади.
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш. Ўлчаш, вольтметр (вольтметрнинг ички қаршилиги аниқ маълум бўлиши, аниқлик класси 1 дан кичик бўлмаслиги керак) ёрдамида амалга оширилади.
Юклама бутунлай олинганда батарея қисқичларидаги ва ҳар бир қисқич билан ер орасидаги кучланиш ўлчаниши керак.
Изоляция қаршилиги Rх қуйидаги ифодадан аниқланади:
бу ерда: Rq — вольтметрнинг ички қаршилиги; U — батарея қисқичларидаги кучланиш; U1 и U2 — мусбат қисқич билан ер ва манфий қисқич билан ер оасидаги кучланишлар.
Батареянинг изоляция қаршилиги қуйида келтирилгандан кичик бўлмаслиги керак:
Номинал кучланиш,
|
В
|
28
|
48
|
110
|
220
|
Қаршилик,
|
кОм
|
14
|
25
|
50
|
100
|
2. Қолипланган аккумулятор батареянинг сиғимини текшириш. Тўлиқ зарядланган аккумуляторларни 3 ёки 10 соатлик режим токи билан разрядлантирилади.
+25°С ҳароратга келтирилган аккумулятор батареянинг сиғими ишлаб чиқарган завод кўрсатгичларига мос келиши керак.
3. Электролитнинг ҳарорати ва зичлигини текшириш. Батарея заряди ва разряди охирида электролитнинг ҳар бир элементини зичлиги ва ҳарорати ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мос келиши керак. Заряд қилинаётганда электролитнинг ҳарорати +40°С дан юқори бўлмаслиги керак.
4. Электролитнинг кимёвий тахлили. Кислотали аккумулятор батареяларига қуйиладиган электролит А навли аккумулятор учун сульфат кислотасидан ГОСТ 667—73 бўйича тайёрланган ва ГОСТ 6709—72 бўйича тайёрланган дистилланган сувдан тайёрланиши керак.
Суюлтирилган электролит таркибида қўшимчалар ва ўчмайдиган қолдиқ миқдори қуйида келтирилган қийматлардан ортмаслиги керак.
Тиниқлиги
|
Тиниқ
|
Колориметрик аниқлаш бўйича ранги, мл
|
0,6
|
Зичлиги, т/м3, 20 °С да
|
1,18
|
Таркибида,%:
|
|
моногидрат
|
24,8
|
темир
|
0,006
|
мишьяк
|
0,00005
|
марганец
|
0,00005
|
хлор
|
0,0005
|
азот оксидлари
|
0,00005
|
Учмайдиган қолдиқ
|
0,3
|
Водород сульфид таъсирида чўктириладиган металларга реакцияси
|
ГОСТ 667—73, 19-банди бўйича синовдан ўтади
|
Калий перманганат тикловчи моддалар
|
ГОСТ 667—73 , 18-банди бўйича синовдан ўтади
|
5. Элементлардаги кучланишни ўлчаш. Разряд сўнгида қолиб кетадиган элементларнинг кучланиши қолган элементларнинг ўртача кучланишидан 1—1,5% миқдордан ортиқ фарқ қилмаслиги, ушбу элементларнинг миқдори батареядаги элементлар умумий миқдорнинг 5% идан кўп бўлмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |