Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛни нефт ва газ машъалалари билан яқинлашиш



Download 16 Mb.
bet142/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

ВЛни нефт ва газ машъалалари билан яқинлашиш

2.5.170. Нефт ва газ саноат аҳамиятидаги машъалалари билан яқинлашганда, ВЛ шамолга рўпара томонда жойлашган бўлиши керак. ВЛ дан машъалларгача бўлган масофа камида 60 м бўлиши керак.


ВЛни аэродромлар билан яқинлашиш

2.5.171. Аэродромлар ва ҳаво йўллари билан ВЛ яқинлашуви аэродром ёки аэропорт томонидан бошқариладиган вазирлик ёки идоранинг маъмурияти билан, ҳарбий штаб округи билан, фуқаро авиатсияси ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда бажарилади, агар ВЛ қуйидаги масофада жойлашган бўлса: аэродром чегараларидан 10 кмгача - ҳар қандай баландликдаги танячлар; аэродромнинг мутлақ белгисини 50 м ва ундан кўп ортиқ бўлганда аэродром чегараларидан 10-30 кмгача - ВЛ танячларининг юқори қисмини белгилаш билан; аэродромнинг мутлақ белгисидан 50 м ва ундан ортиқ; аэродром чегараларидан ва ҳаво йўлларидан 30-75 км - агар таянчларнинг баландлиги 100 м ва ундан ортиқ бўлса.


Ушбу қоидаларнинг
2.5-бобига илова
ВЛ таянчлари, уларнинг фундамент ва асосларини лойиҳалаш бўйича кўрсатмалар
Умумий қоидалар. Юклама бирикмалари

1. ҚМҚга мувофиқ, чегаравий ҳолатлар услуби ва ВЛ конструкцияларини лойиҳалашни ўзига хос ҳусусиятларини акс эттирувчи ушбу кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда ВЛ таянч, фундамент ва асосларининг конструкциялари лойиҳалаштирилиши лозим.


2. ВЛ таянчи, фундаменти ва асослари ўз вазни ҳисобига пайдо бўладиган юкламаларга, шамолсининг конструкцияларга юкламасига, ВЛ симлари, трослари ва ускуналаридан пайдо бўладиган юкламаларга, шунингдек, қабул қилинган ўрнатиш (монтаж) усулидан келиб чиққан юкламаларга, монтер ва ўрнатиш (монтаж) қурилмаларининг оғирлиги юкламаларига ҳисобланиши керак. Таянч, фундаментлар ва асослар, шунингдек, ҚМҚ ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белигаланадиган муайян шароитлар учун сув босими, муз босими, сув ювиш таъсири, тупроқ босими ва шунга ўxшаш ҳолатларнинг юкламалари ва таъсири бўйича ҳисоблаб чиқилган бўлиши керак.
3. Юкламаларнинг ва таъсирларнинг асосий xусусиятлари – бу уларнинг меъёрий қийматларидир, улар ушбу қоидаларининг 2.5.87-2.5.94-бандлари талабларигава ушбу илованинг 5-8-бандларига мувофиқ белгиланади. Шунингдек, ушбу талаблар билан белгиланмаган юкламалар учун ҚМҚнинг “Юклама ва таъсир” ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.
4. Юкламаларни ўзгарувчанлиги ёки нормал эксплуатация шароитларидан четга чиқиши сабабли, уларни меъёрий қийматларидан ноқулай томонга (катта ёки кичик) оғиш ҳолатларида ўта юкланиш коэффициенти “n” ҳисобга олинади.
5. ВЛ таянчи, фундаменти ва асосларини мустахкамлик ва турғунлик бўйича ҳисоб-китоблари, меъёрий юкламаларни ўта юкланиш коэффициенти “n” га кўпайтириш орқали топилган ҳисобланган юклама учун бажарилади. Ушбу илованинг 9-бандидаги ҳолларда эса, бирикма коэффициентига ҳам кўпайтирилади.
ВЛ таянчи, фундаменти ва асосларини чидамлилик ва деформатция бўйича ҳисоб-китоблари меъёрий юкламалар бўйича ғисоб-китоб қилинади. Асосларни деформация бўйича ҳисоблашда, таянч конструкциясига шамолнинг динамик таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда, меъёрий юкламалар учун амалга оширилади (ушбу илованинг 13-бандига қаранг).
6. Юкларнинг давомийлигига қараб, улар доимий ва вақтинчалик (узоқ ва қисқа муддатли, алоҳида) турларга бўлинади.
Доимий юкламаларга қурилиш конструкциялари, симлар, трослар ва ВЛ ускуналарининг ўз вазнларининг, ўртача йиллик ҳароратда шамол ва музлаш йўқлигида симлар ва тросларнинг оғирлигининг, тупроқларнинг оғирлиги ва босимининг, дарёларда сув босимидан, шунингдек, конструкцияларнинг дастлабки кучланишининг юкламалари киради.
Узоқ муддатли юкламаларга, тупроқ структурасидаги ўзгаришига ва бетонларнинг чўкишига боғлиқ бўлмаган, асосларнинг нотекис деформациялари таъсири натижасида ҳосил бўлган юкламалар киради.
Қисқа муддатли юкламаларга, таянчга, симларга ва тросларга шамол босимидан; симлар ва трослардаги музлашнинг оғирлигидан; симлар ва тросларнинг ўртача йиллик ҳароратда белгиланган қийматларидан ташқари ортиқча оғирлигидан; дарёнинг сув босадиган соҳилларида сувнинг танячларга ва фундаментларга босимидан; муз босимидан; конструкцияларни ишлаб чиқариш ва ташиш жараёнида юзага келадиган юкламалардан, шунингдек, конструкциялар, симлар ва тросларни ўрнатишда ҳосил бўладиган юкламалар киради.
Алоҳида юкламаларга симлар ва тросларнинг узилиши натижасида юзага келадиган юкламалар, шунингдек, сейсмик таъсирлар киради.
7. ВЛ таянчи, фундаменти ва асосларини юклама бирикмаларига ҳисоблаш керак, яъни нормал, аварияли ва ўрнатиш (монтаж) режимларида (бунда конструкциянинг алоҳида элементларни вақтинчалик кучайтириш ) ва ўрнатиш режимларида ишлайдиган юкларнинг комбинациясига таяниши керак-конструкцияларнинг айрим элементларини вақтинча мустаҳкамлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда.
ВЛ конструкцияларини турли иш режимидаги иқлим ва бошқа омилларнинг бирикмалари (шамол, музлаш, ҳарорат қиймати, узилган симлар ёки трослар сони ва бошқалар) ушбу қоидаларнинг 2.5.32-2.5.35, 2.5.87-2.5.94-бандларининг талабларига мувофиқ белгиланади.
ВЛ таянчи ва асослари конструкциялари шунингдек қуйилагилар бўйича ҳам ҳисоблаб чиқилиши керак :
-темир-бетон таянчлар: меъёрий доимий юкларнинг (шамол ва музлаш бўлмаганда ўртача йиллик ҳароратда симлар ва тросларнинг оғирлиги ва ўз вазни) таъсирида ёриқлар пайдо бўлиши; доимий юкламаларнинг таъсири ва қисқа муддатли 10% меъёрий юкламаларнинг таъсири бўйича нормал режимлардаги ёриқлар;
-ёғоч таянчлар: доимий юкламаларнинг таъсир кучига мустахкамлиги;
-темир-бетон фундаментлар: меъёрий доимий юкламаларнинг таъсири ва қисқа муддатли 10% меъёрий юкламаларнинг таъсири бўйича нормал режимлардаги ёриқлар пайдо бўлиши.
8. ВЛни нормал ва ўрнатиш режимларида юкламаларнинг бирикмалари асосий бирикмалар ҳисобланади, аварияли режимларда ва сейсмик таъсирларда — маxсус бирикмаларларга тегишли бўлади.
9. Аварияли режимларда ва сейсмик таъсирларда ВЛ таянчи, фундаменти ва асосларини мустахкамлик ва тургунлик бўйича ҳисоб-китобларида, музлашнинг оғирлик юкламалари, танячларга, симларга ва тросларга шамолнинг юкламаси, симларни ва тросларни осилиш юкламалари бирикмалар коэффициентига кўпайтирилиши лозим:
а) симлар ва тросларни узилиш режимларида: 0,8-оралиқ таянчларни, уларни фундаментлари ва асосларини ҳисоблашда; 0,9-анкер таянчларини, уларни фундаментлари ва асосларини ҳисоблашда;
б) сейсмик юкламаларга дуч келганда-0,8.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish