Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛ симларидан ер усти ва қуруқликдаги қувурлар ва осма йўлларгача бўлган энг қисқа масофалари



Download 16 Mb.
bet141/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

ВЛ симларидан ер усти ва қуруқликдаги қувурлар ва осма йўлларгача бўлган энг қисқа масофалари



Кесишма ёки яқинлашиш

Энг кичик масофа, м,
ВЛ кучланиши, кВ

20 гача

35-110

220

500

Вертикал масофалар:




ВЛ симидан қувурнинг ёки осма йўлнинг ихтиёрий қисмигача, нормал режимда

3

4

5

6,5

ҳудди шу нарса, лекин қўшни оралиқда сим узилганда

1

2

3

-

Горизонтал масофалар:




1) параллел равишда:




ВЛ симидан қувурнинг ёки осма йўлнинг ихтиёрий қисмигача (пульп қувурлар, магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари бундан мустасно), нормал режимда

Таянч баландлигидан кам эмас

ВЛ четки симидан пульп қувури (пульпопровод)нинг ихтиёрий қисмигача, нормал режимда

Камида 30 м

ВЛ четки симидан магистрал газ қувурининг ихтиёрий қисмигача, нормал режимда

Таянч баландлигидан камида икки баробар



ВЛ четки симидан асосий нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари ихтиёрий қисмигача, нормал режимда

50 м, лекин таянч баландлигидан кам эмас

Тор жойларда симлари энг кўп оғган ҳолатдаги ВЛ симларидан қувур*нинг ёки осма йўлнинг ихтиёрий қисмигача

3

4

5

6,5

2) кесишганда:




ВЛ таянчидан қувурнинг ёки осма йўлнинг ихтиёрий қисмигача

Таянч баландлигидан кам эмас

Тор жойларда ВЛ таянчидан қувурнинг ёки осма йўлнинг ихтиёрий қисмигача

3

4

5

6,5

3) ВЛ дан газ қувурини тозалаш қисми (продувочная свеча)

Камида 300 м

* ВЛ билан яқинлашиш ҳудудида янги қурилаётган магистрал газ қувурлари тор шароитларда камида II тоифадаги газ қувурларига қўйилган талабларга жавоб бериши лозим.

Номал режимда вертикал масофалар симларни электр токи таъсирида қизишини ҳисобга олмаган ҳолда симнинг энг катта ослиши билан аниқланади.
Аварияли режимда вертикал масофалар, кесими 185 мм2 дан кам бўлган ВЛ симлари учун музлаш ва шамолсиз ўртача йиллик ҳарорат бўйича текширилади. Кесими 185 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган симли ВЛда аварияли режим учун масофани текшириш талаб қилинмайди.
2.5.165. ВЛ билан кесишишда металл қувурлар, осма кўприклар, шунингдек, тўсиқлар, кўприкчалар ва тўрлар ерланган бўлиши керак. Сунъий ерлагичлардан фойдаланилганда, уларнинг қаршилиги 10 Ом дан ошмаслиги керак.
ВЛ нинг ер ости қувурлари билан кесишиши ва яқинлашиши

2.5.166. 35 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛ да ер ости магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан кесишиш бурчаги, шунингдек, ВЛ нинг бошқа ер ости қувурлари билан кесишиш бурчаги ҳам меъёрлаштирилмайди.


110 кВ ва ундан юқори ВЛ билан янги қурилган ер ости магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари, шунингдек, ушбу қувурларнинг амалдаги теxник коридорлари орасидаги кесишиш бурчаги камида 600 бўлиши керак.
2.5.167. ВЛни амалдаги ва янги қурилган 1,2 МПа дан ортиқ босим остидаги магистрал газ қувурлари ва магистрал нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан яқинлашишларида, улар орасидаги масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.102-бандида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
ВЛ симлари магистрал газ қувурларининг газ қувурини тозалаш қисми (продувочная свеча)дан 300 м дан яқин бўлмаслиги керак.
Тор жойларда ВЛ параллел бўлганда, шунингдек, кўрсатилган қувурлар билан ВЛни кесишган жойларида, ВЛ таянчининг ер остидаги қисмидан ва ерлагичидан қувурларгача бўлган горизонтал масофалар камида қуйидагича бўлиши керак: 35 кВгача ВЛ учун 5 м; 110-220 кВ ВЛ учун 10 м; 500 кВ ВЛ учун 15 м.
Янги қурилган 1,2 МПа дан ортиқ босим остидаги магистрал газ қувурлари ВЛ билан яқинлашиш участкаларида, уларни ушбу қоидаларнинг 2.5.102-бандда кўрсатилган масофалардан кам масофада жойлаштирилганда, улар 500 кВ ВЛ учун камида II тоифадаги газ қувури участкалари ва 220 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛ учун камида III тоифадаги газ қувури участкалари учун белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
Янги қурилган магистрал нефт ва нефт маҳсулотлари қувурларини ВЛ билан яқинлашиш участкаларида, уларни ушбу қоидаларнинг 2.5.102-бандда кўрсатилган масофалардан кам масофада жойлаштирилганда, камида III тоифадаги қувур участкалари учун белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
2.5.168. ВЛни 1,2 МПа ва ундан кам босимли магистрал ва тақсимлаш газ қувлари билан кесишмалари ва яқинлашишлари, шунингдек, магистрал қувурлардан аҳоли пунктларигача ва саноат корxоналаригача бўлган шаҳобчалари билан кесишиши ва яқинлашиши, нефт базалари ва корхоналаригача магистрал нефт қувурларини ва нефт маҳсулотлари қувурларини шаҳобчалари билан кесишмалари ва яқинлашишларида, ВЛ таянчи ер ости қисмии (фундамент) ва ерлагичидан қувурларгача бўлган масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим: 35 кВгача ВЛ учун 5 м; 110 кВ ва ундан юқори ВЛ учун 10 м.
2.5.169. ВЛни иссиқлик қувурлари, сув қувурлари, канализация (босимли ва ўзи оқар) оқава сув қувурлари ва дренажлар билан кесишмалари ва яқинлашишларида, ВЛ таянчи ер ости қисмии (фундамент) ва ерлагичидан қувурларгача бўлган масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим: 35 кВгача ВЛ учун 2 м; 110 кВ ва ундан юқори ВЛ учун 3 м.
Истисно ҳолларда, агар қувурлар билан белгиланган масофаларни сақлаш имкони бўлмаса (масалан, электр станциялари, саноат корxоналари, шаҳарлар кўчалари бўйлаб ВЛ ўтиши билан), ушбу масофаларни манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда камайтирилиши мумкин. Бунда ушбу қувурларга шикастланганда, шунингдек, металл қувурлар орқали xавфли потенциаллардан олдини олиш учун ВЛ таянчларининг асосларини имкон қадар ювилишидан ҳимоя қилиш керак.



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish