Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛ изоляциясини танлашда қабул қилинган коммутацион ўта кучланишнинг ҳисобланган қийматлари



Download 16 Mb.
bet125/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

ВЛ изоляциясини танлашда қабул қилинган коммутацион ўта кучланишнинг ҳисобланган қийматлари



ВЛ номинал кучланишиВ

Коммутацион ўта кучланишининг ҳисобланган карралиги (расчетная кратность) Uк/Uф, наиб.раб.

Коммутацион ўта кучланиш, кВ

110

3,0

312

220

3,0

620

500

2,5

1070

2.5.61. Изоляторларнинг захира мустахкамлиги, яъни штирли ва таянч-ўзак изоляторларни шикастловчи механик юкламани ёки осма изоляторларни шикастловчи электромеханик юкламаларни амалдаги изоляторларнинг энг катта меъёрий юкламасига нисбати қуйидагича бўлиши лозим: ВЛ нормал режимда ишлаганда - камида 2,7; йиллик ўртача ҳарорат, музлаш ва шамол бўлмаганда – камида 5,0; аварияли режимдаги 500 кВ ВЛнинг осма изоляторлари учун – камида 2,0; 220 кВ ва ундан кам кучланишли – камида 1,8.
Аварияли режимда амалдаги изоляторларга таъсир этувчи юклама ушбу Қоидаларнинг 2.5.89, 2.5.90 ва 2.5.93-бандларига мувофиқ аниқланади.
Ўта кучланишдан ҳимоя, ерлагич

2.5.62. ВЛ 110-500 кВ металл ва темир-бетон таянчли линиялар бутун узунлиги бўйлаб тўғридан-тўғри чақмоқ уришидан ҳимояланган бўлиши керак.


110-500 кВ ВЛларни тросларсиз қуришга қуйидаги ҳолларда руxсат этилади:
1) йилига момақалдироқлар соати 20 дан кам бўлган ҳудудларда;
2) ёмон ўтказувчан тупроқли (>103 Ом·м) жойлардаги ВЛ нинг алоҳида участкаларида;
3) музлаш деворининг ҳисобланган қалинлиги 20 мм дан ортиқ бўлган трасса участкаларида.
1)-3)-бандларда кўрсатилган ҳолатлар учун изоляцияни кучайтириш талаб қилинмайди.
ВЛ нинг подстанцияларга яқинлашишларини (подход) ҳимоя қилиш, ЭУТҚ IV бўлим 4.2-боб талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.5.63. 35 кВ гача бўлган ВЛ учун, яшин қайтаргич тросларидан фойдаланиш талаб қилинмайди, фақатгина ВЛ нинг подстанцияларга яқинлашишлари (подход) ЭУТҚ IV бўлим 4.2-бобига мувофиқ ҳимоя қилиниши керак.
2.5.64. Якка металл ва темир-бетон таянчлар ҳамда 35 кВ ёғоч таянчли заиф изоляцияли бошқа жойларда, таянчлар найсимон разрядлагич (трубчатый разрядник) билан ёки АПВ бўлганда ҳимоя оралиқлари билан, шунингдек ВЛ 110-220 кВ найсимон разрядлагичлар билан ҳимояланиши керак. 110-220 кВ учун керакли параметрда найсимон разрядлагичлар мавжуд бўлмаса, уларнинг ўрнига ҳимоя оралиқларини ўрнатишга руxсат берилади.
2.5.65. ВЛни трос ёрдамида яшиндан ҳимоя қилишда қуйидагиларга риоя қилиниши лозим:
1. Бир устунли металл ва темир-бетон таянчларда битта трос ўрнатилган бўлса ҳимоя бурчаги 30° дан ортиқ бўлмаслиги ва яшинни ҳимоя қилиш учун иккита тросли бўлса - 20°дан ошмаслиги керак.
2. Симларнинг горизонтал жойлашган ва иккита тросга эга бўлган металл таянчларда, ташқи симларга нисбатан ҳимоя бурчаги 20° дан ошмаслиги керак; III, IV ва музлашнинг алоҳида ҳудудларида ҳимоя бурчаги 30°га қадар руxсат этилади.
3. Портал типидаги темир-бетон ва ёғоч таянчларда четки симларга нисбатан ҳимоя бурчаги 30°дан ошмаслиги керак.
4. Икки трос ёрдамида ҳимояланган ВЛ трослари орасидаги масофа, симлардан тросларгача бўлган вертикал масофага нисбатан 5 баробардан кўп бўлмаслиги керак.
2.5.66. Шамол таъсирида оғишини ҳисобга олинмаганда ВЛ оралиғи ўртасида симлар ва трос ўртасидаги вертикал масофа, яшин ўта кучланиши (грозовых перенапряжений) шартлари бўйича ушбу Қоидаларнинг 2.5.15-жадвалида кўрсатилган қийматлардан ва таянчдаги симлар ва трослар орасидаги вертикал масофадан кам бўлмаслиги керак.
Оралиқ узунликларидаги ушбу масофа қийматлари интерполация йўли билан аниқланади.
2.5.67. ВЛ 220-500 кВ барча таянчларида тросларни ўрнатиш, 40 мм ўлчамдаги учқун оралиғи билан (искровым промежутком) шунтланган изолятор ёрдамида амалга оширилиши керак.
Узунлиги 10 км гача бўлган ҳар бир анкерли участкада трослар, анкер таянчларнинг бир нуқтасида маxсус кашак (перемычка)ларни ўрнатиш орқали ерланган бўлиши керак. Анкер оралиқларининг узунлиги катта бўлганда, оралиқдаги ушбу ерлагич нуқталарининг сони шундай танланадики, бунда ВЛда КЗ содир бўлганда тросга ўзаротаъсир кўрсатувчи кўндаланг электр ҳаракатланувчи кучнинг (продольной электродвижущей силы) энг катта қийматларида ВЛда учқун оралиқларини тешиб ўтишлари (пробой искровых промежутков) содир бўлмаслиги лозим.
Шамол таъсирида оғишини ҳисобга олинмаганда ВЛ оралиғи ўртасида симлар ва трос ўртасидаги вертикал масофа, яшин ўта кучланиши (грозовых перенапряжений) шартлари бўйича ушбу Қоидаларнинг ида кўрсатилган қийматлардан ва таянчдаги симлар ва трослар орасидаги вертикал масофадан кам бўлмаслиги керак
Тросларни изоляцияли махкамлашни шиша изоляторлар билан бажариш тавсия этилади.
Трослар бир нечта изоляторларда осилганда, масалан тросларда музлашни эритиш ёки алоқа учун, трос илинган гирляндананинг электр мустахкамлиги билан учқун оралиғи ўлчами мувофиқлаштирилган бўлиши керак.
Агар трос сиғимлаш учун (емкостной отбор) ва музлашни эритиш ёки алоқа учун ишлатилмаганда, 220 кВ ВЛларни подчтанцияга яқинлашган жойининг узунлиги 2-3 км бўлган қисмида ва ВЛ 500 кВда 5 км дан кам бўлмаган қисмида трослар ҳар бир таянчларда ерланиши лозим.
Агар тросда музлашни эриши кўзда тутилмаган бўлса, 110 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛда тросларни изоляцияли махкамлаш фақатгина металл ва темир-бетон анкер таянчларида амалга оширилиши керак. Агар бундай эриш назарда тутилган бўлса, унда тросларни изоляцияли махкамлаш ВЛнинг бутун узунлиги бўйлаб амалга оширилиши керак.
2.5.68. Портал русумидаги ёғоч таянчли ВЛда ёғоч бўйлаб фазалар орасидаги масофа ВЛ 35 кВ учун камида 3 м бўлиши керак.
Бир устунли ёғоч таянчларда ёғоч бўйлаб фазалар орасидаги масофа қуйидагича бўлишига руxсат берилади: ушбу қоидаларнинг 2.5.53-бандига кўра оралиқдаги масофаларга амал қилинса, 2,5 м ВЛ 35 кВ учун; 0,75 м ВЛ 3-20 кВ учун.
Ёғоч таянчларда металл траверслардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
2.5.69. ВЛда узунлиги 1,5 км дан кам бўлган кабель қўшимчалари бўлганда, кабелнинг ҳар икки учида яшин ўта кучланишидан найсимон ёки вентилли разрядлагичлар билан ҳимояланган бўлиши керак. Разрядлагични ерлагич қистиргичи, кабель металл қобиқлари, шунингдек кабель муфтасининг қобиғи энг қисқа йўл билан бир-бирига уланган бўлиши керак. Разрядлагичнинг ерлагич қистиргичи ерлагичга алоҳида ўтказгич билан уланиши лозим.
2.5.70. ВЛни дарёлар, даралар ва ҳ.к.лардан ўтишида, таянчнинг баландлиги 40 м дан ортиқ бўлганда ва таянчларда трослар бўлмаганда, найсимон разрядлагичлар ўрнатилиши керак.
2.5.71. Денгиз сатҳидан 1000 м баландликда жойлашган ВЛ учун, кучланиш остида бўлган симлар ва арматура билан таянчларнинг ерланган қисмларигача бўлган ҳаводаги изоляцион масофа ушбу қоидаларнинг 2.5.16-жадвалида келтирилган масофалардан кам бўлмаслиги лозим.
ВЛ тоғли ҳудудларда жойлашганда, ишчи кучланиш ва ички ўта кучланиш бўйича энг кичик изоляцион масофа, ушбу қоидаларнинг 2.5.16-жадвалида келтирилган масофаларга нисбатан ҳар 100 м учун ва денгиз сатҳидан 1000 м дан баланд бўлган ҳолатлар учун 1%га ортиқ олиниши керак.
2.5.72. Транспозиция қилишда ўзаро кесишган ВЛ симлари, шунингдек шаҳобчаларда симлар ораси, симларнинг жойлашган ўрнидан иккинчисига ўтказилган вақтларда ВЛ симлари орасидаги энг кичик масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.17-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.15-жадвал



Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish