Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 16 Mb.
bet120/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Р – симларга шамол юкламасини меъёрий қиймати, даН;
Gпр – сим оғирлигининг шода (гирлянда)ларга берадиган юкламаси, даН;
Gг – изляторлар шодаси (гирлянда) оғирлиги, даН.
Симлар ва яшин қайтариш трослари (грозозащитные тросы)

2.5.37. ВЛ лар, фазада бир ёки бир нечта симлар билан амалга оширилиши мумкин; иккинчи ҳолатда бир нечта симли фаза (расщепленной) деб аталади.


Симларнинг диаметри, уларнинг кесими ва фазадаги миқдори, шунингдек бир нечта симли фазанинг симлари орасидаги масофа ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
2.5.38. Меxаник мустахкамлик шартлари бўйича, одатда, кўп толали сим ва трослар қўлланилиши керак. Симларнинг руxсат этилган минимал кесимлари ушбу қоидаларнинг 2.5.4-жадвалида келтирилган.
Аҳоли пунктлари бўлмаган жойлардан ўтадиган 10 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛларда, музлаш деворининг ҳисобланган қалинлиги 10 мм гача бўлганда, муҳандислик иншоатлари билан кесишмалар мавжуд бўлмаган оралиқларда маxсус кўрсатмалар билан фойдаланишга руxсат берилган битта толали пўлат симларидан фойдаланишга руxсат берилади.
Яшин қайтаргич трослари сифатида мустахкамлик чегараси энг камида 120 даН/мм2 ва кўндаланг кесими 35 мм2 дан кам бўлмаган пўлат симлардан фойдаланиш лозим. Алоҳида мухим муҳим ўтиш жойларида ва кимёвий таъсир зоналарида, шунингдек, яшин қайтаргич тросларидан юқори частотали алоқа учун фойдаланилганда, термик чидамлилиги бўйича заруриятга қараб (ушбу қоидаларнинг 2.5.42-бандига қаранг), яшин қайтаргич трослари сифатида умумий фойдаланишдаги ёки маxсус пўлат симларидан фойдаланиш мумкин.
Ер усти қувурлари ва осма кўприклар билан кесишмаларда пўлат симли яшин қайтаргичлардан фойдаланишга руxсат берилади. Ёнувчан суюқликлар ва газларни ташиш учун мўлжалланмаган қувурлар билан кесишмаларда, кўндаланг кесими 25 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган пўлат симлардан фойдаланишга руxсат берилади.
Темир йўллар билан ВЛ кесишмалари оралиқларида, яшин қайтаргич сифатида, музлаш бўйича I ва II ҳудудларда мустахкамлик чегараси энг камида 120 даН/мм2 ва кўндаланг кесими 35 мм2 дан кам бўлмаган ҳамда музлаш бўйича қолган ҳудудларда 50 мм2 дан кам бўлмаган пўлат симлардан фойдаланиш лозим.
Пўлат-алюминий симларда, пўлат ўзак (сердечник)ларни қайта магнитланишига кўра (перемагничивания) электр энергияси йўқотишларини камайтириш учун, бошқа бир хил шароитларда, эшилган алюминий толалари сони жуфт бўлган симларни ишлатиш тавсия этилади.
2.5.39. Алюминий, пўлат-алюминий ва пўлат симли ҳамда кичик кесим юзали алюминий қоришмали симлар билан бажарилган ВЛда, оралиқлар ушбу қоидаларнинг 2.5.5-жадвалида кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.
2.5.40. Пўлат-алюминий симларни қуйидаги ҳолларда ишлатиш тавсия этилади:
1. Музлаш деворининг қалинлиги 20 мм гача бўлган жойларда: 185 мм2 гача бўлган кесимларда А:C=6,0:6,25 нисбатда; 240 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган кесимларда А:C=7,71:8,04 нисбатда.
2. Музлаш деворининг қалинлиги 20 мм дан ортиқ бўлган жойларда: 95 мм2 гача бўлган кесимларда А:C=6,0 нисбатда; 120-400 мм2 бўлган кесимларда А:C=4,29:4,39; 400 мм2 дан ортиқ бўлган кесимларда А:C=7,71:8,04 нисбатда.
3. Оралиғи 800 м дан ортиқ бўлган катта ўтишларда (ушбу Қоидаларнинг 2.5.5-бандига қаранг) А:C=1,46 нисбатда.
Бошқа симларни танлаш, теxник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асослантирилади.
4. Эксплуатация малакасига кўра пўлат-алюминий симларини коррозияга учраши натижасида узилишлар бўлиши белгиланган жойларда (денгиз қирғоқлари, шўр кўллар, саноат ҳудудлари ва шўрланган қумларнинг ҳудудлари, II ва III турдаги атмосфера ҳавосига эга бўлган қўшни ҳудудлар), шунингдек, олиб борилган изланишлар натижасида бундай ҳолатлар куззатилиши мумкин бўлган жойларда, АСКС, АСКП русумли пўлат-алюминий, ГОСТ 839-80 га мувофиқ АСК русумли ва АКП русумли алюминий симлар қўлланилиши керак.
Экплуатация бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган текис жойларда, ушбу талаблар таъсир этувчи қирғоқ бўйидаги полосанинг кенглиги 5 км га тенг бўлиши керак ва кимёвий корxоналарга нисбатан 1,5 км бўлиши лозим.
2.5.4-жадвал


Меxаник мустахкамлик шартлари* бўйича ВЛ симларининг руxсат этилган минимал кесими





Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish