Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Электр қурилмаларнинг тузилиши бўйича умумий кўрсатмалар



Download 16 Mb.
bet8/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Электр қурилмаларнинг тузилиши бўйича умумий кўрсатмалар

1.1.19. Электр қурилмаларда қўлланиладиган электр ускуналар ва материаллар мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган техник шартларга мувофиқ бўлиши керак.


1.1.20. Қўлланиладиган машиналар, аппаратлар, асбоблар ва бошқа электр ускуналарнинг, шунингдек кабель ва симларнинг конструкцияси, бажарилиши, ўрнатиш усули ва изоляция класси тармоқ ёки электр курилма параметрларига, атроф-муҳит шароитларига ва ЭУТҚнинг тегишли боблари талабларига мос бўлиши керак.
1.1.21. Электр қурилмаларда қўлланиладиган электр ускуналар, кабеллар ва симлар ўзларини меъёрланган, кафолатланган ва ҳисобланган тавсифлари бўйича ушбу электр қурилманинг ишлаш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.
1.1.22. Электр қурилмалар ва улар билан боғлиқ конструкциялар атроф-муҳит таъсирига нисбатан чидамли ёки шу таъсирдан ҳимоя қилинган бўлишлари керак.
1.1.23. Электр қурилмаларнинг қурилиш ва санитар-техник қисмлари (бино ва унинг элементларининг конструкциялари, иситиш, вентиляция, сув таъминоти ва ҳ.к.) ЭҚТҚ да келтирилган қўшимча талабларни мажбурий бажарган холда Ўзбекистон Республикаси архитектура ва кўрилиш давлат қўмитасининг амалдаги кўрилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бажарилишлари керак.
1.1.24. Электр қурилмалар «Ўзбекистон Республикасида радио алоқасидан фойдаланиш қоидалари», «Электр қурилмаларида фойдаланиладиган химоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари»га мувофиқ атроф-муҳитни ифлослантириш, шовқин, вибрация ва электр майдонларини зарарли ва ҳалақит берувчи таъсирини таъқиқлаш ҳақидаги амалдаги директив ҳужжатлар талабларини қондиришлари зарур.
1.1.25. Электр қурилмаларда чиқиндиларни, яъни кимёвий моддалар, мойлар, аҳлатлар, техник сувлар ва ҳ.к.ларни йиғиб олиш ва чиқариб ташлаш кўзда тутилган бўлиши лозим. Атроф-муҳитни ҳимояси бўйича амалдаги талабларга кўра кўрсатиб ўтилган чиқиндилар ҳовузларга, жала сувларини йиғиш тизимларига, жарликларга, ҳамда ушбу чиқиндилар учун мўлжалланмаган ҳудудларга тушиб қолиш имконияти истисно қилиниши керак.
1.1.26. Электр қурилмаларнинг лойиҳалаш ва схемаларини, ўзаро жойлашишини ҳамда конструкциясини танлаш техник-иқтисодий таққослаш, содда ва ишончли схемаларни қўллаш, энг янги техникани жорий қилиш асосида, эксплуатация қилишдаги тажрибани, рангли металл ва бошқа ноёб материаллар, ускуналар ва ҳ.к.нинг энг кам сарфланишини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши шарт.
1.1.27. Электр коррозия ёки тупроқ коррозияси пайдо бўлиш хавфи туғилганда иншоотлар, ускуналар, қувурлар ва бошқа ер ости коммуникацияларини ҳимояси бўйича тегишли тадбирлар кўрилган бўлиши лозим.
1.1.28. Электр қурилмаларда уларнинг айрим элементларга тегишли қисмларини осон билиб олиш имконияти таъминланиши керак (схемаларнинг соддалиги ва аниқлиги, электр ускуналарни мувофиқ жойлаштирилиши, устки ёзувлар, маркировкаси, рангли ажратиш).
1.1.29. Ҳар бир электр қурилмасида бир номли шиналарнинг ҳарф-рақамли ва рангли белгилари бир хил бўлиши керак.
Шиналар қуйидагидек белгиланиши керак:
1) ўзгарувчан уч фазали ток учун: А фазали шиналари – сариқ ранг билан, В фазаси – яшил, С фазаси – қизил, N ишчи ноль фаза шинаси – ҳаво ранг билан ва худди шу шинани ўзи ҳимоя ноль фазаси сифатида фойдаланилганда – узунасига сариқ ва яшил йўл-йўл чизиқлар билан;
2) ўзгарувчан бир фазали ток учун: энергия манбаси чулғамнинг бошига уланган А фазаси – сариқ ранг билан ва охирига уланган В фазаси – қизил ранг билан.
Бир фазали ток шиналари, агар у уч фазали тизим шаҳобчаси бўлса, улар тегишли уч фазали ток шиналаридек белгиланади;
3) ўзгармас ток учун: мусбат шина (+) – қизил ранг билан, манфий (-) – кўк ва М ишчи ноль шина – хаво ранг билан;
4) заҳира шинаси – заҳиралаётган асосий шинадек; агар заҳира шинаси асосий шиналардан исталганини алмаштириш мумкин бўлса, у асосий шиналар рангида кўндаланг чизиқлар билан белгиланади.
Агар рангли белгилаш шиналарни жадал совутиш ёки коррозияга қарши ҳимоя учун кўзда тутилган бўлганда ҳам, уни бутун узунлик бўйича бажариш керак.
Рангли белгилашни шиналарининг бутун узунлиги бўйича эмас, фақат шиналар уланиш жойларида, фақат рангли ва фақат ҳарф-рақамли белгиланишига, ёҳуд рангли ва ҳарф-рақамли белгилар қўшиб амалга оширилишига рухсат этилади; агар кучланиш остида бўлган вақтда изоляция қилинмаган шиналарни кўрикдан ўтказиш учун кўришни имконияти бўлмаса, уларни белгиламасликка рухсат этилади. Бунда электр қурилмага хизмат кўрсатишдаги хавфсизлик ва яққоллик даражаси пасаймаслиги керак.
1.1.30. Шиналарни тақсимлаш қурилмаларида (заводда ишлаб чиқарилган комплект тақсимлаш қурилмаларидан ташқари) жойлаштиришда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
1. Ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида уч фазали ўзгарувчан ток шиналари қуйидагича жойлашган бўлиши керак:
а) йиғма ва айланма шиналар, шунингдек секция шиналарини барча турлари вертикал жойлашганда А – В – С кўринишда юқоридан пастга, горизонтал, қия ёки учбурчак кўринишда жойлашганда энг узоқдаги шина А, ўртадаги В, хизмат кўрсатиш йўлкасига яқини С;
б) йиғма шиналардан ажралган шаҳобчалар, шиналарга хизмат кўрсатиш йўлагидан (йўлаклар учта бўлса – марказийдан) қараганда – чапдан ўнгга А – В – С.
2. Очиқ тақсимлаш қурилмаларида уч фазали ўзгарувчан ток шиналари қуйидагича жойлашган бўлиши керак:
а) йиғма ва айланма шиналар, шунингдек секция шиналарини барча турлари, шунтловчи туташтиргичлар ва ҳалқасимон, бир ярим ҳалқали ва ҳ.к. схемалардаги туташтиргичлар бош трансформаторларнинг юқори кучланиш тарафида А шинага эга бўлишлари керак;
б) йиғма шиналардан ажралган шаҳобчалар очиқ тақсимловчи қурилмаларда шундай бажарилиши керакки, уланма шиналарнинг жойлашиши шиналар тарафидан трансформаторга қараганда чапдан ўнгга А – В – С кўринишда бўлсин.
Ячейкаларда шаҳобчалар шиналарининг жойлашиши уларнинг йиғма шиналарга нисбатан жойлашишидан қатъий назар бир хил бўлиши керак.
3. Ўзгармас токда шиналар қуйидагича жойлашиши керак:
а) йиғма шиналар вертикал жойлашганда: юқорида М, ўртада (-), пастда (+) бўлиши керак;
б) йиғма шиналар горизонтал жойлашганда уларга хизмат кўрсатиш йўлкасидан қараганда энг узоқда М, ўртада (-), энг яқинда (+) бўлиши керак;
в) йиғма шиналардан ажралган шохобчалар шиналарга хизмат кўрсатиш йўлкасидан қараганда: чап шина М, ўртадаги
(-), ўнгдаги (+) бўлиши керак.
Айрим ҳолларда Қоидаларнинг мазкур бандини 1-3 - кичик бандларида келтирилган талаблардан четга чиқиш рухсат этилади, агар уларни бажариш электр қурилмани анча мураккаблаштирса (масалан, ҳаво линия симларини транспозициялаш учун подстанция яқинида махсус таянчлар ўрнатиш зарур бўлганда), ёки подстанцияда икки ва ундан кўп трансформациялаш босқичлари қўлланилаётган бўлса.
1.1.31. Электр ускуналари таъсиридан ҳимоялаш учун Ўзбекистон Республикасининг «Радио частотали спектрлар тўғрисида»ги Қонунига, «Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш қоидалари» ва «Телевидения ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда радиоалоқа воситалари ёрдамида радиохалақитни йўқотиш учун аризалар қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳақида йўриқнома»га, шунингдек «Симли алоқа, темир йўл сигнализация ва телемеханика қурилмаларини электр узиш линияларининг хавфли ва ҳалақит берувчи таъсиридан ҳимоя қоидалари»га мувофиқ чоралар назарда тутилиши керак.
1.1.32. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан таъминланиши керак:

  • керакли ва айрим ҳолларда кучайтирилган изоляцияни қўллаш;

  • қўш изоляцияни қўллаш;

  • ток ўтказадиган қисмларгача бўлган тегишли (хавфсиз) масофаларга амал қилиш ёки ток ўтказадиган қисмларни беркитиш, атрофини тўсиш;

  • нотўғри операцияларни амалга оширишга ва ток ўтказадиган қисмларгача киришга йўл қўймаслик учун аппаратларни блокировкалаш ва атрофини ўровчи қурилмаларни ишлатиш;

  • тасодифан кучланиш остида қолган электр ускуналар қисмларини ва электр тармоқларнинг шикастланган қисмларини ишончли ва тез ишловчи автоматик ўчириш, шу жумладан ҳимоявий ўчириш;

  • изоляция шикастланиши туфайли кучланиш остида қолиши мумкин бўлган электр ускуналар корпусларини ва электр қурилмалар элементларини ерга улаш ёки ноль симига улаш;

  • потенциалларни тенглаштириш;

  • ажратувчи трансформаторларни қўллаш;

  • 42 В ва ундан паст бўлган 50 Гц частотасидаги ўзгарувчан токни кучланишини ва

  • 110 В ва ундан паст бўлган ўзгармас ток кучланишини қўллаш;

  • огоҳлантирувчи сигнализация, ёзувлар ва плакатларни қўллаш;

  • электр майдонлари кучланганлигини пасайтирувчи қурилмаларни қўллаш;

  • ҳимоя воситаларидан ва мосламалардан фойдаланиш, шу жумладан кучланганлиги рухсат этилган меъёрлардан ортиқ бўлган электр қурилмаларда электр майдонининг таъсиридан ҳимояланишда фойдаланиш билан.

1.1.33. Қурилмалари 1000 В гача бўлган электр хоналарда тегиб кетишдан ҳимояланмаган изоляция қилинмаган ва изоляция қилинган ток ўтказувчи қисмларни ишлатишга рухсат этилади, агар бундай ҳимоя маҳаллий шароитларга кўра қандайдир бошқа мақсадлар учун (масалан, механик таъсирлардан ҳимоя қилиш учун) зарур бўлмаса. Бунда тегиб кетиши мумкин бўлган қисмлар шундай жойлаштирилиши керакки, нормал равишда хизмат кўрсатиш жараёни уларга тегиб кетиш хавфи билан боғланган бўлмасин.
1.1.34. Яшаш, жамоат ва шунга ўхшаш хоналарда ток ўтказадиган қисмларни тўсиш ва ёпиш учун хизмат қиладиган қурилмалар яхлит бўлиши керак; ишлаб чиқариш хоналарида ва электр хоналарида бу қурилмаларни яхлит, тўрли ёки тешикли бўлишига рухсат этилади.
Тўсиб қўювчи ва ёпиб қўювчи қурилмалар шундай бажарилиши керакки, уларни олиб қўйиш ёки очиш фақатгина калитлар ёки асбоблар ёрдамида мумкин бўлсин.
1.1.35. Ҳамма тўсиш ва ёпиш қурилмалари маҳаллий шароитларга мувофиқ етарли механик мустаҳкамликка эга бўлишлари керак. 1000 В дан юқори кучланишда металли тўсувчи ва ёпувчи қурилмаларнинг қалинлиги 1 мм дан кам бўлмаслиги керак. Симлар ва кабелларни механик шикастланишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган қурилмалар иложи борича машиналар, аппаратлар ва асбоблар ичкарисига киритилиши керак.
1.1.36. Хизмат кўрсатувчи ходимларни электр токидан шикастланишидан, электр ёйи таъсиридан ва ҳ.к.дан ҳимоя қилиш учун барча электр қурилмалар ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак, шунингдек, “Электр қурилмаларида фойдаланиладиган химоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари”га мувофиқ биринчи ёрдам бериш воситалари билан ҳам таъминланган бўлиши шарт.
1.1.37. Мой тўлдирилган аппаратлар ва кабеллар ҳамда мойлар, лаклар, битумлар ва ҳ.к.лар билан қопланган ва сингдирилган электр ускунага эга бўлган электр қурилмаларнинг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ЭУТҚ нинг тегишли бобларида келтирилган талабларни бажарилиши билан таъминланади. Ушбу кўрсатилган электр қурилмани эксплуатация қилишга топширилаётганда амалдаги низомларга мувофиқ ёнғинга қарши воситалар ва инвентарлар билан таъминланиши шарт.
Электр ускуналар, электр қурилмалар, электр аппаратлари, алока аппаратлари ва ш.ў.нинг зилзилага бардошлиги сейсмик худудларга қўйилган талабларга жавоб бериши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish