Радио марказларини узатувчи антенна иншоатлари билан ВЛ орасидаги энг қисқа масофалар
Антенна иншоатлари
|
Масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ
|
110 гача
|
220-500
|
Ўрта тўлқин ва узун тўлқинли узатиш антенналар
|
100
|
100
|
Йўналиши бўйича энг катта нурланиш узатувчи қисқа тўлқинли антенналари
|
200
|
300
|
Бошқа йўналишларда ҳам ҳудди шундай
|
50
|
50
|
Кам йўналтирилган ва йўналтирилмаган қисқа тўлқинли узатиш антенналари
|
150
|
200
|
2.5.26-жадвал
ВЛ дан қабул қилувчи радио марказлари, радио қабул қилиш пунктлари ва
маҳаллий радиоузеллар чегараларигача бўлган энг қисқа масофалар
Радио қурилмалар
|
Масофа, м, ВЛ кучланиши, кВ
|
6-35
|
110-220
|
500
|
Магистрал, вилоят ва туман радио марказлари
|
500
|
1000
|
2000
|
Ажратилган қабул қилиш радио-пунктлари
|
400
|
700
|
1000
|
Маҳаллий радиоузеллар
|
200
|
300
|
400
|
Руxсат этилган яқинлик, ундан 50 м масофада ВЛ томонидан ҳосил қилинадиган шовқин майдонининг даражаси “Руxсат этилган индустриал радио шовқинлари меъёрлари”да назарда тутилган қийматлардан ошмайдиган шартлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Алоҳида аҳамиятли қабул қилувчи радиостанциялар жойлашган ҳудуддан ВЛ трассаси ўтишини лойиҳалаш жараёнида, рухсат этилган яқинлашиш масофаси манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда, алоҳида (индивидуал) белгиланади.
Агар ушбу қоидаларнинг 2.5.26-жадвалида кўрсатилган масофаларга риоя қилиш қийин бўлган айрим ҳолларда, уларни камайтиришга йўл қўйилади (ВЛ бажариладиган тадбирлар, бу шовқиннинг камайишини таъминлайдиган бўлса), шунингдек, қабул қилувчи радио қурилмаларининг барча қисмини ёки бир қисмини бошқа майдонларга ўтказиш мумкин. Бундай ВЛни лойиҳалашни ҳар бир жараёнида, радио шовқин меъёрларига риоя қилиш бўйича тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилиши лозим.
ВЛ дан телемарказлар ва радиоуйларигача бўлган масофалар камида қуйидагича бўлиши керак: 20 кВгача ВЛ учун 400 м; 35-110 кВ ВЛ учун 700 м; 220-500 кВ ВЛ учун 1000 м.
ВЛ ни темир йўллари билан кесишиши ва яқинлашиши
2.5.137. Темир йўллар билан ВЛ кесишмаларини, одатда, ҳаводан ўтишлар билан амалга оширилиши керак. Интенсив ҳаракатли темир йўл (бу йўловчи ва юк поезларини жами бўлиб графикка асосан икки йўллида бир суткасига 100 жуфт ва бир йўллида 48 жуфт юрадиган йўллар тушунилади)ларда ва баъзи теxник жиҳатдан асосланган ҳолатларда (масалан, темир йўл станцияларида ёки ҳаво ўтишлари теxник жиҳатдан қийин бўлган жойларда), 10 кВ гача ВЛ ўтишлари кабель орқали бажарилиши лозим.
110 кВ ва ундан паст ВЛларни темир йўлларнинг контакт тармоғини анкер қисмларини бириктирилган жойларида кесишиши тақиқланади.
Электрлаштирилган (бунга электр токи тури ва контакт тармоғининг кучланишидан қатъий назар барча электрлаштирилган йўллар киради) ва электрлаштириладиган (бунга лойиҳалаштирилаётган ВЛ қуриладиган йилдан бошлаб 10 йил мобайнида электрлаштириладиган темир йўллар киради) темир йўллари билан ВЛ кесишиш бурчаги камида 40°бўлиши керак. Иложи бўлса, барча ҳолатларда 90°га яқин бурчак остида кесишиш тавсия этилади.
2.5.138. ВЛни темир йўллари билан кесишганда ва яқинлашганда, ВЛ таянчидан биноларнинг яқинлашиш габаритигача (биноларнинг яқинлашиш габарити деганда ҳаракатланувчи поездларни ичидан ўтказзиб юборадиган махсус иншоатлар тутунилади) бўлган масофа, электрлаштирилмаган темир йўлларда ёки электрлаштирилган йўлларнинг контакт тармоғининг таянч ўқигача ёки электрлаштириладиган темир йўлларгача бўлган масофа, камида таянч баландлиги ва плюс 3 м масофада бўлиши керак. Тор участкаларида бу масофаларни камида қуйидагича қабул қилиш мумкин: 20 кВгача ВЛ учун 3 м; 35-110 кВ ВЛ учун 6 м, 220 кВ ВЛ учун 8 м ва 500 кВ ВЛ учун 10 м.
Темир йўл станцияларининг бошларида (горловина) ва контакт тармоғининг анкер участкаларини бириктириш жойларида 110 кВ ва ундан паст ВЛни темир йўллар билан кесишишига йўл қўйилмайди.
2.5.139. ВЛ ни темир йўллари билан кесишмалари ва яқинлашишларида, симлардан темир йўлнинг турли элементларигача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.27-жадвалида келтирилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.27-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |