.
Текшириш давомийлиги
– 1 с дан ортиқ.
11. Электр двигателни юклама остида ишлашини текшириш.
Технологик ускуна таъминлаётган юкламада,
эксплутацияга
топшириш вақтида ўтказилади. Бунда айланиш частотаси ростланадиган электр двигателлар учун ростлаш
чегаралари аниқланади.
Куч трансформаторлари, автотрансформаторлар, мойли реакторлар ва ерга уловчи ёй сўндирувчи реакторлар
(ёй сўндирувчи ғалтаклар)
1.8.16. Қуввати 1,6 МВ
А гача бўлган мой тўлдирилган трансформаторлар Қоидаларни мазкур бандининг 1, 2, 4, 8, 9,
11—14 - кичик бандларига мувофиқ синовдан ўтказиладилар.
Қуввати 1,6 МВ
А дан юқори бўлган мой тўлдирилган трансформаторлар, шунингдек қувватидан қатъий назар электр
станциялар ўз эҳтиёжларининг масъул куч трансформаторлари Қоидаларнинг мазкур банди билан назарда тутилган тўлиқ
ҳажмда синовдан ўтказиладилар.
Барча қувватдаги қуруқ ва совтол билан тўлдирилган трансформаторлар Қоидаларни мазкур бандининг 1—8, 12, 14
кичик бандларига мувофиқ синовдан ўтказиладилар.
1. Трансформаторларни улаш шартларини аниқлаш.
«Куч трансформаторлари. Транспорт воситасида ташиш, тушириш,
сақлаш, монтаж қилиш ва эксплуатацияга киритиш» (РҲ 16.363-87) йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
2. Изоляция тафсифларини ўлчаш.
Изоляция қаршилигининг руҳсат этилган миқдорлари R
60
, абсорбция коэффициенти
R
60
/R
15,
диэлектрик йўқолишлар бурчагининг тангенси, С
2
/С
50
ва
С/С нисбатларнинг рухсат этилган қийматлари мазкур
банднинг 1- кичик банди Йўриқномаси бўйича регламентланади.
3. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш:
а) чулғамлар изоляциясини, киритгичлар билан бирга. Синов кучланишлари 1.8.11- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг
4-иловаси) келтирилган.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги - 1 дақиқа.
Эксплуатацияга киритишда мой билан тўлдирилган трансформаторлар чўлғамларининг изоляциясини саноат
частотасидаги юқори кучланиши билан синаш шарт эмас.
Қуруқ трансформаторлар чулғамларининг изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш шарт ва
енгиллаштирилган изоляцияли аппаратлар учун 1.8.11-жадвал меъёрлари бўйича амалга оширилади.
Импорт трансформаторларини 1.8.11-жадвалда кўрсатилган кучланишлар билан синашга, фақат улар заводда ушбу
трансформатор синалган кучланишлардан ортмаганда, рухсат этилади.
Ишлаб чиқариб, етказиб берувчи ГОСТ 18472-82 да кўрсатилгандан паст кучланишда синовдан ўтказган импорт
трансформаторларнинг изоляцияси, қиймати ҳар бир холатда алоҳида белгиланадиган кучланиш билан синалади.
Кучланиши 35 кВ гача бўлган ерга уловчи реакторларнинг синов кучланиши, тегишли классдаги трансформаторлар
каби бўлади.
110 кВ ва ундан юқори класс кучланишдаги, тўлиқмас изоляцияли нейтралга эга бўлган (синов кучланиши 85 ва 100 кВ)
трансформаторлар чулғамлари линия чиқармасининг изоляцияси фақат индукцияланган кучланиш билан, нейтралининг
изоляцияси эса берилган кучланиш билан синалади.
б) ярмо балкалар ва прессловчи халқаларнинг, яқинлашиб бўладиган тортувчи шпилькаларнинг изоляциясини.
Синовдан ўтказиш актив қисмини кўрикдан ўтказишда амалга оширилади. Синов кучланиши—1—2 кВ. Меъёрланган синов
кучланишини бериб туриш давомийлиги 1 дақиқа.
4. Чулғамларни ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш.
Барча шаҳобчаланишларда амалга оширилади, агар бунинг учун
ўзакни чиқариб олишга талаб этилмаса. Қаршиликни бошқа фазалардаги худди шундай шаҳобча қаршилигидан ёки ишлаб
чиқарган завод томонидан берилган қаршиликдан фарқи 2% дан ортмаслиги шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |