ВЛ нинг ер ости қувурлари билан кесишиши ва яқинлашиши
2.5.166. 35 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛ да ер ости магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари
қувурлари билан кесишиш бурчаги, шунингдек, ВЛ нинг бошқа ер ости қувурлари билан кесишиш бурчаги ҳам
меъёрлаштирилмайди.
110 кВ ва ундан юқори ВЛ билан янги қурилган ер ости магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари
қувурлари, шунингдек, ушбу қувурларнинг амалдаги теxник коридорлари орасидаги кесишиш бурчаги камида 60
0
бўлиши
керак.
2.5.167. ВЛни амалдаги ва янги қурилган 1,2 МПа дан ортиқ босим остидаги магистрал газ қувурлари ва магистрал нефт
қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан яқинлашишларида, улар орасидаги масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.102-
бандида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
ВЛ симлари магистрал газ қувурларининг газ қувурини тозалаш қисми (продувочная свеча)дан 300 м дан яқин
бўлмаслиги керак.
Тор жойларда ВЛ параллел бўлганда, шунингдек, кўрсатилган қувурлар билан ВЛни кесишган жойларида, ВЛ
таянчининг ер остидаги қисмидан ва ерлагичидан қувурларгача бўлган горизонтал масофалар камида қуйидагича бўлиши
керак: 35 кВгача ВЛ учун 5 м; 110-220 кВ ВЛ учун 10 м; 500 кВ ВЛ учун 15 м.
Янги қурилган 1,2 МПа дан ортиқ босим остидаги магистрал газ қувурлари ВЛ билан яқинлашиш участкаларида,
уларни ушбу қоидаларнинг 2.5.102-бандда кўрсатилган масофалардан кам масофада жойлаштирилганда, улар 500 кВ ВЛ
учун камида II тоифадаги газ қувури участкалари ва 220 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛ учун камида III тоифадаги газ
қувури участкалари учун белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
Янги қурилган магистрал нефт ва нефт маҳсулотлари қувурларини ВЛ билан яқинлашиш участкаларида, уларни ушбу
қоидаларнинг 2.5.102-бандда кўрсатилган масофалардан кам масофада жойлаштирилганда, камида III тоифадаги қувур
участкалари учун белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
2.5.168. ВЛни 1,2 МПа ва ундан кам босимли магистрал ва тақсимлаш газ қувлари билан кесишмалари ва
яқинлашишлари, шунингдек, магистрал қувурлардан аҳоли пунктларигача ва саноат корxоналаригача бўлган шаҳобчалари
билан кесишиши ва яқинлашиши, нефт базалари ва корхоналаригача магистрал нефт қувурларини ва нефт маҳсулотлари
қувурларини шаҳобчалари билан кесишмалари ва яқинлашишларида, ВЛ таянчи ер ости қисмии (фундамент) ва ерлагичидан
қувурларгача бўлган масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим: 35 кВгача ВЛ учун 5 м; 110 кВ ва ундан юқори ВЛ учун
10 м.
2.5.169. ВЛни иссиқлик қувурлари, сув қувурлари, канализация (босимли ва ўзи оқар) оқава сув қувурлари ва дренажлар
билан кесишмалари ва яқинлашишларида, ВЛ таянчи ер ости қисмии (фундамент) ва ерлагичидан қувурларгача бўлган
масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим: 35 кВгача ВЛ учун 2 м; 110 кВ ва ундан юқори ВЛ учун 3 м.
Истисно ҳолларда, агар қувурлар билан белгиланган масофаларни сақлаш имкони бўлмаса (масалан, электр
станциялари, саноат корxоналари, шаҳарлар кўчалари бўйлаб ВЛ ўтиши билан), ушбу масофаларни манфаатдор ташкилотлар
билан келишилган ҳолда камайтирилиши мумкин. Бунда ушбу қувурларга шикастланганда, шунингдек, металл қувурлар
орқали xавфли потенциаллардан олдини олиш учун ВЛ таянчларининг асосларини имкон қадар ювилишидан ҳимоя қилиш
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |