ВЛни ер устидаги ва қуруқликдаги қувурлар ҳамда осма йўллар билан кесишиши ва яқинлашиши
2.5.161.
Ер устидаги ва қуруқликдаги газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан ВЛ
кесишиш бурчаги 90°га яқин бўлиши тавсия этилади. ВЛ нинг бошқа ер устидаги ва қуруқликдаги қувурлари билан ҳамда
осма йўллар билан кесишиш бурчаги меъёрланмаган.
110 кВ ва ундан юқори ВЛларни янги қурилаётган ер устидаги ва қуруқликдаги магистрал газ қувурлари, нефт
қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан кесишиш тақиқланади. Ушбу ВЛларни амалдаги бир чизиқли
(однониточными) ер усти ва қуруқликдаги магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурлари билан,
шунингдек, ВЛ нинг ҳар икки томонидан 1000 м масофада жойлашган магистрал қувурларнинг амалдаги теxник
коридорлари билан кесишишига йўл қўйилади.
2.5.162. Ер устидаги ва қуруқликдаги қувурлар ва осма йўллар билан кесишмаларида, кесишмани чекловчи ВЛ
таянчлари оддий конструкцияга эга бўлган анкер таняч бўлиши керак.
Кесими 120 мм
2
ёки ундан ортиқ бўлган пўлат-алюминий симли ёки ТК русумли кесими 50 мм
2
ёки ундан ортиқ пўлат
тросли (канат) ВЛ учун енгил конструкцияли анкер таянч ва бутун (глухой) қисқичлар ёрдамида симларни осиб қўйиш билан
оралиқ таянчларга ҳам руxсат берилади.
Камида учта симлар бириктирилган фазада (расщеплённая фаза), мустахкамлиги чекланган қисқичлардан
фойдаланишга руxсат берилади.
2.5.163.
ВЛ симлари қувурлар ва осма йўллар устида жойлашган бўлиши керак. Истисно ҳолларда, тагида ВЛ симлари
учун тўсиқ тўрлари ёки кўприкчалари мавжуд осма йўллар остида, 220 кВгача бўлган ВЛ ни ўтишига рухсат этилади.
Кшприкчалар ва тўрларни ВЛ танячларига ўрнатиш таъқиқланади.
ВЛ билан кесишадиган жойларда, ер устидаги ва қуруқликдаги газ қувурлари, тепаликларда ётқизилгандан ташқари,
қўшимча равишда тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши керак. Тўсиқлар кесишманинг ҳар икки томонида ВЛ симларини энг
кўп оғган ҳолатидаги проекцияси (соя)сидан қуйидаги масофада бўлиши лозим: 20 кВгача ВЛ учун 3 м; 35-110 кВ ВЛ учун 4
м; 220 кВ ВЛ учун 5 м; 500 кВ ВЛ учун 6,5 м.
ВЛ дан кўприклар, панжара ва тўсиқларгача бўлган масофалар учун ер усти ва қуруқликдаги қувурлари ва осма
йўлларгача бўлган масофалар қабул қилинади (ушбу қоидаларнинг 2.5.164-бандига қаранг).
2.5.164. Кесишмалар, яқинлашишлар ва параллел бўлган ҳолатларда ер усти ва қуруқликдаги қувурлари ва осма
йўлларидан ВЛгача бўлган масофалари 2.5.32-жадвалда келтирилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.
2.5.32-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |