Нейтрали изоляцияланган кучланиши 1000 В гача электр қурилмалар
1.7.65.
Электр ускунани ерга улаш учун фойдаланиладиган ерга улаш қурилмасининг қаршилиги 4 Ом дан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Генераторларнинг ва трансформаторларнинг қуввати 100 кВА ва ундан паст бўлганда ерга улаш қурилмалари 10 Ом дан
катта бўлмаган қаршиликка эга бўлишлари мумкин. Агар генераторлар ва трансформаторлар параллель ишласалар, 10 Ом
қаршилик уларнинг умумий қуввати 100 кВА дан ортмаганда руҳсат этилади.
Ернинг солиштирма қаршилиги катта бўлган туманлардаги электр қурилмалар
1.7.66. Ернинг солиштирма қаршилиги катта бўлган туманларда нейтрали ерга эффектив уланган, кучланиши 1000 В
дан юқори бўлган электр қурилмаларнинг ерга улаш қурилмаларини тегиш кучланишига бўлган талабларга (мазкур
Қоидаларнинг 1.7.52-бандига қаранг) риоя этган холда бажариш тавсия этилади.
Тошли тузилмаларда горизонтал ерга улагичларни мазкур Қоидаларнинг 1.7.52-1.7.54-бандларида талаб этилгандан кам,
лекин 0,15 м дан кам бўлмаган чуқурликда ётқизишга раҳсат этилади. Бундан ташқари, кириш жойларида ва кириш
йўлларида мазкур Қоидаларнинг 1.7.51-банди билан талаб этилган вертикал ерга улагичларни қилмасликка руҳсат этилади.
1.7.67. Ернинг солиштирма қаршилиги катта бўлган туманларда сунъий ерга улагичларни қуришда қуйидаги тадбирлар
тавсия этилади:
1) узайтирилган вертикал ерга улагичларни қуриш, агар чуқурлик ортиши билан ернинг солиштирма қаршилиги
камайиб борса, чуқурлаштирилган табиий ерга улагичлар эса (масалан, металл қувурлик қудуқлар) йўқ бўлса;
2) чиқарилган ерга улагичларни қуриш, агар электр қурилмадан яқинда (2 км гача) ернинг солиштирма қаршилиги кам
бўлган жойлар бўлса;
3) тошли тузилмалардаги горизонтал ерга улагичлар атрофи бўйлаб траншеяга нам тупроқли ерни ётқизиш, кейин
трамбовка қилиш ва траншеянинг юқорисигача майдаланган тош билан тўлдириш;
4) тупроқни солиштирма қаршилигини камайтириш мақсадида уни сунъий қайта ишлашни қўллаш, агар бошқа
усулларни қўллаш мумкин бўлмаса ёки улар зарур самара бермаса.
1.7.68. 1000 В ортиқ электр қурилмаларда, шунингдек нейтрали изоляцияланган 1000 В гача электр қурилмаларда
солиштирма қаршилиги 500 Ом.м дан ортиқ бўлган ер учун, агар мазкур Қоидаларнинг 1.7.66, 1.7.67-бандларида назарда
тутилган тадбирлар билан иқтисодий жиҳатдан қўллаб бўладиган ерга улагичларни олишни иложи бўлмаса, мазкур боб
билан талаб этилаётган ерга улаш қурилмалар қаршилиги миқдорини 0,002ρ марта кўтаришга рухсат этилади. Бу ерда ρ –
ернинг эквивалент солиштирма қаршилиги, Ом.м. Бунда мазкур боб билан талаб этилаётган ерга улаш қурилмаларининг
қаршиликларини ошириш ўн баробардан ортмаслиги керак.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |