Кучланиши 1 кВ дан юқори кран электр жиҳозлари 5.4.59. 5.4.60-5.4.69 ларда келтирилган талаблар кучланиши 1 кВ дан юқори кранлар учун таалуқли ва ушбу бобнинг
юқорисида келтирилган талабларга қўшимча ҳисобланади.
5.4.60. Очиқ ҳолдаги ва электр хоналаридаги кранларда жойлашган 1 кВ дан юқори электр ускуналар 4.2 бобдаги
талабларга биноан бажарилиши керак.
5.4.61. Краннинг бош троллейларида таъмирлаш майдони қурилмасини ва ёруғлик сигнализациясини секциялаш талаб
қилинмайди.
5.4.62. Бош троллейлар билан кран орасидаги ёруғликдаги масофа горизонтал бўйича 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак
(истисно 5.4.63 ва 5.4.64 ларга қаранг). Кран ишлаётганда ёки таъмирланаётганда одамлар бўлиши мумкин бўлган кран
майдонининг тепасида жойлашган бош троллейлар майдондан 3 м дан кам бўлмаган баландликда жойлашиши керак, майдон
эса юқоридан тўр билан тўсилган бўлиши керак.
5.4.63. Бош троллейларнинг ток узатувчиларини ўрнатиш учун майдонча эшикли (люкли) тўсиққа эга бўлиш керак. Бош
троллейлардан бу майдончагача бўлган горизонтал бўйича масофа 0,7 м дан кам бўлмслиги керак.
5.4.64. Бош троллейлари ток узатувчиларининг тузилиши уларни троллейлардан ажратиш имкони бериши керак, бунда
ўчиргичдан олдин узгич (5.4.65 га қаранг) ўрнатилмаслиги мумкин. Троллейлар билан улардан ажратилган ток узатувчилари
орасидаги масофа 0,7 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ток узатувчилар юритмаси ток узатувчилари ажратилганда қулфлаш учун мосламага, ҳамда «ёқилган», «ўчирилган»
кўрсаткичларига эга бўлиши керак.
5.4.65. Бош троллейларнинг ток узатувчилар билан иш токини, кучланиши 1 кв дан юқори трансформатор ва
электрмоторларнинг сальт ишлаш токини ўчириш ва ёқиш мумкин эмас. Краннинг юқори кучланиш томонида иш токини
ўчиришга мўжалланган ўчиргич ўрнатилган бўлиши керак.
Трансформаторнинг юқори кучланиш томонида трансформаторнинг фақат сальт ишлаш токини ўчиришга мўжалланган
коммутация аппаратини ўрнатиш мумкин, бунда трансформаторни юқори кучланиш томондан ўчиришдан олдин барча
юкламани олдиндан ўчиришни амалга ошириш керак.
5.4.66. Ток узатувчиларнинг ўрнатиш майдонининг эшиги (люки) (5.4.63 га қаранг), ток узатувчи юритмаси (5.4.64 га
қаранг) ва ўчиргичлар (5.4.65 га қаранг) қуйидагилардан таъминловчи блокировкаларга (тўсиқларга) эга бўлиши керак.
1. Ток узатувчиларни троллейлардан ажратиш ва уларга улаш юритмаси фақат ўчиргич ўчирилгандан сўнг ишлаши
мумкин.
2. Ток узатувчиларни ўрнатиш учун майдонга эшигини очилиши фақат ток узатувчиларни троллейлардан энг охирги
ҳолатга ажратгандан сўнг мумкин бўлади.
3. Ток узатувчилар юритмасининг уларни тролллейлар билан улаш бўйича иши, фақат ток узатувчиларни ўрнатиш
майдончасига кириш эшиклари ёпилгандан сўнг, мумкин бўлади.
4. ўчиргични уланиши, фақат ток узатувчилар троллейлар билан улангандан сўнг ва ток узатувчиларни троллейлардан
энг охирги ҳолатга ажратилгандан сўнг, мумкин бўлади.
5.4.67. Ток узатувчиларни бир-бири билан уловчи ва барча фазаларини ерга туташтирувчи кашакларни ўрнатиш
имконияти кўзда тутилиши керак.
5.4.68. Таъмирлаш ишларини бажариш учун 380/220 В дан юқори бўлмаган уч фазали кучланиш билан кран электр
таъминотини таъминлаш керак.
5.4.69. Кранлар очиқ ҳавода ўрнатилганда керак бўлади:
1) Бош троллейларни атмосферали ўта юқори кучланишдан ҳимоялаш ва уларнинг конструкцияларини 2.5 бобдаги
талабларга мувофиқ ерга туташтириш;
2) Кранда ўрнатилган кучланиши 1 кВ юқори трансформатор ва электрмоторларни атмосферали ўта юқори
кучланишдан ҳимоялаш;