Аварияли ва эксплуатация ёритиш тизимининг таъминоти 6.1.13. Саноат ва жамоат биноларида ва очиқ жойларда иш жойларида иш ёритиш мосламалари ва аварияли ёритиш
мосламалари турли хил мустақил манбалардан қувватланиши керак. Трансформаторлар турли мустақил манбалардан
қувватланган ҳолларда иккита трансформаторли битта подстанциянинг турли трансформаторларидан ишчи ва аварияли
ёритгичларни таъминлашга рухсат этилади. Жамоат биноларида, мустақил манбалар бўлмаган тақдирда, аварияли ёритиш
мосламалари ишчи ёритиш учун ишлатилмайдиган трансформатордан қувватланиши мумкин.
ТабIIй ёруғлик билан ёритиладиган ишлаб чиқариш биноларида эвакуация ёритиш тизими ёритгичлари, шунингдек
жамоат ва турар-жой биноларида эвакуация ёритиш ёритгичлари (уларда табIIй ёруғлик мавжуд ёки йўқлигидан қатъи назар)
подстанция шитидан бошлаб (тақсимлаш қурилмаси ёритилиши) ёки битта ввод бўлганда ушбу вводдан бошлаб, ишчи
ёритиш тармоғидан мустақил бир тармоққа уланган бўлиши керак.
ТабIIй ёруғликсиз ишлаб чиқариш биноларидаги эвакуация ёритиш мосламалари алоҳида мустақил электр таъминотига
уланиши ёки эвакуация ёритиш манбаси нормаль режимда ишчи ёритиш учун ишлатиладиган манбасидан таъминланса,
автоматик равишда мустақил манбага ўтиши керак.
100 ёки ундан кўп одамлар бир вақтнинг ўзида бўлиши мумкин хоналар табIIй ёритилмайдиган ишлаб чиқариш
биноларида, аварияли ёритиш мавжудлигидан қатъи назар, асосий йўлаклар бўйлаб эвакуация ёритиш тизими ҳам бўлиши
лозим. Бунда электр таъминоти узилганда бошқа (нормал режимда ишчи, аварияли ва эвакуация ёритиш тизимига
ишлатилмайдиган) мустақил ташқи ёки маҳаллий (аккумулятор батареялари, двигател-генераторлар қурилмалари) манбасига
уланадиган бўлиши керак.
ТабIIй ёритилмаган ишлаб чиқариш биноларида ишчи, аварияли ва эвакуация ёритилишини таъминлаш учун умумий
электр энергия тармоқларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Автоном қувват манбалари билан жиҳозланган ҳар қандай мақсаддаги биноларда эвакуация ёки аварияли чиқишларнинг
ёруғлик кўрсаткичлари нормал режимда бинонинг (бинодан фойдаланилаётган вақтда ўчмайдиган) ихтиёрий ёритиш
тармоқларидан қувватланиши мумкин.
6.1.14. Доимо хизмат кўрсатувчи ходимлар бўладиган ёки ходимлар ва бошқалар ўтиши учун мўлжалланган бинолар
учун, ихтиёрий вақтда аварияли ва эвакуация ёритиш тизимини ёқишни имконини бўлиши ёки ишчи ёритиш тизими
аварияли ўчганда автоматик равишда фаоллаштириладиган бўлиши керак.
6.1.15. Ушбу Қоидаларнинг 6.1.13 банди талабларига асосан аварияли ва эвакуация ёритиш қурилмаларини ўрнатиш
техник жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, аварияли ва эвакуация ёритиш тизими ўрнига аккумуляторли ёки қуруқ
элементли қўлда ёритиш қурилмаларини қўллашга рухсат етилади.