188
ҳимояни охирги босқич (поғонаси) улашга рухсат этилади. 110 кВли параллел поғонали токли ҳимояланаётган линиялардаги
шикастланишлар туфайли узиб қўйиш вақтни қисқартириш мақсадида тезкорлик шарти бўйича (3.2.107. га қаранг) уни
ишлатилиши шарт бўлмаган холларда поғонали токли ҳимояга қўшимча равишда йўналтирилган дифференциал ҳимояни
ишлатилишига йўл қўйилади.
3.2.114. Агар ҳимоя 3.2.110 – 3.2.112. бўйича тезкорлик талабларин қониқтирмаса (3.2.107. га қаранг) якка ва икки
томонлама таъминланадиган параллел линияларда асосий ҳимоя сифатида юқори частотали ва бўйлама дифференциал ҳимоя
кўзда тутилиши керак бўлади.
110–220 кВли линияларда сезувчанлик шарти бўйича масалан тармоқланган линияларда ёки ҳимояни соддалаштириш
бўйича мақсадга мувофиқ бўлган холларда юқори частотали блокировкаларни (тўсиқларни) қўллаб масофали ва нолинчи
кетма-кетиликдаги йўналтирилган токли ҳимоя асосида асосий ҳимояни бажарилиши тавсия этилади.
Лозим бўлганда бўйлама дифференциал ҳимояни махсус кабелини ўтказиш техник – иқтисодий хисоблар билан
асосланган бўлиши керак.
Ҳимояни ёрдамчи симларини созлигини (тўғрилигини) назорат қилиш учун махсус ускуна кўзда тутилган бўлиши
керак.
500 кВли линияларда юқори частотали ҳимояга қўшимча равишда юқори частотали сигнални узиб қўювчи ёки ўтказиб
юборувчи (поғонали захирадаги ҳимояни ишлаб кетишини тезлаштириш учун) ускунани ишлатилиши кўзда тутилиши
лозим, агар ушбу ускуна бошқа мақсадлар учун мўлжалланган бўлса. Кўрсатилган ускуна 500 кВли лигияларда махсус,
фақат реле ҳимояси учун ўрнатилишига рухсат этилади.
Агар тезкорлик (3.2.107. га қаранг) ёки сезувчанлик (масалан, тармоқланган линияларда) шартлари бўйича талаб қилган
холларда 110-220 кВли линияларни босқичли (поғонали) ҳимоясини тезлаштириш мақсадида узиб қўювчи сигшналдан
фойдаланишга рухсат этилади.
3.2.115. Асосий ҳимояни 3.2.114. бўйича бажарилганда захира сифатида қуйидагилар қўлланиши керак:
кўп фазали ҚТлардан одатда масофали ҳимоя, асосануч босқичли (уч поғонали);
ерга (заминга) уланиб қолишдан йўнавлтирилган босқичли (поғонали) токли ёки йўналтирилмаган нолинчи кетма-
кетликдаги ҳимоя.
3.2.114. да кўрсатилаган асосий ҳимоя узоқ муддатга амалдан чиқарилган холларда, хамда ушбу ҳимоя шикастларини
тезкор узиб қўйиш талабалари бўйича ўрнатилган бўлганда (3.2.107. га қаранг) фазалараро тутавшувдан захирадаги ҳимояни
носелектив тезлаштирилишини кўзда тутилишига йўл қўйилади (масалан, тўғри кетма-кетлик кучланиш қийматини назорат
қилиб).
3.2.116. 500 кВли линиялар учун асосий ҳимоялар, кўп фазали туташувдан захирадаги ҳимояни тезкор босқичлари
(поғоналари) ва БАҚУ (ОАВП) ускуналарини ўлчов қисмлари тезкор электромагнит ўткинчи жараёнлар шароитида ва
линияларни юқори сиғим ўтказувчичанликларда уларни меъёрида ишлашини таъминлай оладиган (берилган параметрлари
бўйича) қилиб махсус тайёрланган бўлиши керак.
Бунинг учунқуйидагилар кўзда тутилиши керак:
- ҳимоя йиғмаларида (комплектларида) ва БАҚУ (ОАПВ) ни ўлчаш қисмларида электромагнит ўткинчи жараёнларини
таъсирини чегараловчи тадбир (масалан, қуйи частотали фильтрлар).
Узунли 150 км дан кўп бўлган линияларга ўрнатилган юқори частотали дифференциал – фаза ҳимоясида - линияларни
сиғим ўтказувчанлиги туфайли хосил бўладиган токларни компенсацияловчи (бартараф қилувчи) ускуна.
Тезкор ҳимояларни икки ва ундан ортиқ токлар трансформаторни йиғинди токига улаганда 3.2.29. талабларини
бажариш имконияти бўлмаганда ташқи шикастланишларда ҳимояни ортиқча ишлаб кетишини бартараф қилиш учун
(масалан ҳимоя қўполлашганда) махсус тадбирлар кўзда тутилган бўлиши ёки линия занжирига ҳимояни таъминловчи
алоҳида токлар трансформатори комплекти ўрнатилган бўлиши керак.
500 кВли линияларга ўрнатилган ва бўйлама сиғимли компенсацияловчи ускуналар билан жихозлашган ҳимояларда
ушбу ускуналар таъсири хосил бўлган ташқи шикастланишларда ортиқча ишлаб кетишини олдини олиш мақсадида
тадбирлар кўзда тутилган бўлиши керак. Масалан, тескари кетма-кетликдаги қувватни йўналтирувчи реле ишлатилиши ёки
рухсат берувчи сигнал узатилиши мумкин.
3.2.117. БАҚУ (ОАПВ) қўлланган тақдирда, реле ҳимояси ускуналарида шундай бажарилиши керакки, бунда:
1) бир фаза ерга уланиб қолганда, айрим холларда эса икки фаза орасида туташув бўлганда, фақат битта фазани
узилиши таъминланиши керак (кейинчалик уни автоматик қайта уланиш (шарти) билан).
2) 1 бандда кўрсатилган шикастланишдан қайта улаш муваффақиятсиз бўлганда, линияни узоқ муддатли тўлиқ
бўлмаган режимда ишлаши кўзда тутилган ёки тутилмаганлигига қараб битта ёки учта фаза узиб қўйилиши керак.
3) шикастланишларни бошқа кўриниларида ҳимоя учта фазани узиб қўйишга ишлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: