172
III Бўлим.
3-боб. Ҳимоя ва автоматика
Кучланиши 1 кВ гача бўлган электр тармоқларининг ҳимояси.
Қўллаш доираси ва асосий тушунчалар.
3.1.1. Қоидаларнинг ушбу боби бинолар ичида ва ташқарисида қуриладиган кучланиши 1 КВ гача бўлган электр
тармоқларининг ҳимоясига таъллуқлидир. Айрим электр ускуналарни алоҳида хусусиятлари туфайли кўрсатилган кучланишли
электр тармоқларини ҳимоясига қўйиладиган қўшимча талаблар қоидалари кейинги бобларда келтирилган.
3.1.2. Ҳимоя аппарати деб ҳимоя қилинаётган электр занжирини номаъқул ҳолатлардан автоматик равишда узиб қўйувчи
аппаратга айтилади.
Ҳимоя аппаратларига қўйиладиган талаблар
3.1.3. Ҳимоя аппаратлари ўзининг узиб қўйиш имконияти бўйича электр тармоғининг ҳимоя қилинаётган қисми бошидаги
қисқа туташув (ҚТ) токининг максимал қийматига мос бўлиши керак (яна 1.4 бобга қаранг).
Қисқа туташув токининг максимал қийматига беқарор бўлган ҳамда, бир марталик чегаравий коммутация қобилияти
бўйича танланган ҳимоя аппаратларини ўрнатишга рухсат этилади, агар таъминловчи манба йўналиши бўйича жойлаштирилган
ва уларни ҳимоя қилувчи бир гуруҳ аппаратлар ҚТ токини бир зумда ўчирилишини таъминлай олса, бунинг учун бир онда ишга
тушувчи ажратгичга ўрнатилган ток, кўрсатилган аппаратларни кесиб ташлаш токи (отсечка) ҳар бир гуруҳни бир марталик
коммутация имконият токидан кичик бўлиши керак, шунингдек гуруҳ аппаратларини танловсиз узилиши натижасида қиммат
жиҳозларни ва материалларни бузилиши ёки мураккаб технологик жараённи издан чиқиши содир бўлмаслиги керак.
3.1.4. Тармоқни айрим қисмларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилаётган сақлагичларни эрувчи ўрнатмаларини номинал
токларини барча ҳолларида имкони борича, ушбу қисмларнинг ҳисобий токларининг энг қатта қийматлари ёки электр
истеъмолчиларининг номинал токлари бўйича танлаш керак бўлади ва бунда ҳимоя аппаратлари электр ускуналарини қисқа
муддатли ўта юкланишларда узиб қўймаслиги керак (ишга тушириш токи, технологик юкламанинг чўққиси, ўз-ўзидан ишга
тушиш токи в.б.).
3.1.5. Ҳимоя аппаратлари сифатида автоматик узгичлар ёки сақлагичлари қўлланилиши лозим. Тезкорлик, сезувчанлик ёки
танловчилик каби талабларни таъминлаш учун, керак бўлганда тиркаш релели химоя қурилмасидан (билвосита таъсир этувчи
реле) фойдаланишга рухсат этилади
3.1.6. Автоматик узгичлар ва найсимон сақлагичлар электр тармоғига шундай уланган бўлиши керакки, бунда сақлагични
қопқоғи (автоматик узгич) бураб олинганда сақлагични (автоматик узгич) винтли гилзаси кучланиш остида бўлмаслиги керак.
Химоя электр аппарати бир томонлама электр энергия билан таъминланганда таъминловчи ўтказгичнинг (кабел ёки симнинг)
бирикмаси доимий конттактга уланиши керак.
3.1.7. Ҳимоя қилинаётган тармоқ учун керак бўладиган хар бир химоя аппарати, унинг номинал токини кўрсатувчи,
ажратгични ўрнатилган токини ва эрувчи ўрнатманинг номинал токини кўрсатувчи ёзувга эга бўлиши керак. Ёзувлар аппаратга
ёки ҳимоя аппаратлари схемаси ўрнатиладиган жой яқинига қўйилиши тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: