Умумий талаблар 1.2.11.
Электр таъминоти тизимларини лойиҳалаш ёки электр қурилмаларни реконструкция қилишни Ўзбекистон
Республикаси “Фаолиятнинг айрим турлини лицензиялаш тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ лицензияга эга бўлган
ташкилотлар шуғулланишлари мумкин.
Бунда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши керак:
1)
янги қуриладиган электр тармоқларни ишлаб турганлари билан ва бошқа классдаги кучланишда қуриладиган янги
тармоқлар билан бирга ўзаро рационал ишлашини таъминлаган холда энерготизим ва электр таъминоти тизимининг
истиқболли ривожланиши;
2)
идоравий мансубликдан катьий назар, электр тармоқларни ишлаш зонасидаги барча истеъмолчиларни
марказлаштирилган комплекс электр таъминотини таъминлаш;
3)
истиқболда белгиланадиган ҚТ токининг юқори даражаларини чегаралаш;
4)
электр энергияси йўқолишларини камайтириш.
Бунда ташқи ва ички электр таъминоти комплекс тарзда, технологик заҳиралашнинг мумкинлиги ва иқтисодий мақсадга
мувофиқлиги ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилиши керак.
Заҳиралаш масаласини ечишда электр қурилмалар элементларининг ортиқча юкланиш қобилиятини, шунингдек
технологик ускуналар заҳираси мавжудлигини ҳисобга олиш керак.
1.2.12. Электр таъминоти тизимининг ривожланиши масаласи ечилганда таъмирлаш, авария ва авариядан кейинги
режимлар ҳисобга олиниши лозим.
1.2.13. Энерготизимнинг объектларидан бўлган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ўзаро заҳираловчи таъминлаш
манбаларини танлаганда энерготизимнинг электр қисмида содир бўладиган шкастланишларда, реле ҳимояси
автоматикасининг ишга тушиш вақтида кучланишнинг қисқа вақтга пасайиши ёки тўла йўқ бўлиши эҳтимолини ва
шунингдек оғир тизим авариялари содир бўлганда ушбу таъминлаш манбаларида кучланиш узоқ муддат бўлмай қодиши
мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
1.2.14. Мазкур Қоидаларнинг 1.2.11-1.2.13-бандлари талаблари энерготизим ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти
тизими ривожланишини барча оралиқ босқичларида ҳисобга олиниши зарур.
1.2.15. Электр тармоқларни лойиҳалаштириш, уларга хизмат кўрсатиш (доимий навбатчилик, уйда навбатчилик қилиш,
чиқиш бригадаси ва ҳ.к.) ҳисобга олинган холда амалга оширилиши керак.
1.2.16. 6-35 кВ ли электр тармоқлар нейтрали изоляцияланган ёки ёй ўчирувчи реактор ёки резистор орқали ерга
уланган холда ишлаши назарда тутилиши керак.
Нормал режимларда ерга ўтадиган сиғим токини, унинг қуйидаги қийматларида компенсация қилиш зарур:
-
ХЛ да темир-бетон ёки металл таянчлари бўлган 6-20 кВ ли тармоқларда – 10 А дан катта;
-
темир-бетон ёки металл таянчлари бўлмаган ҲЛ да: 6 кВ кучланишда – 30 А дан ортиқ, 10 кВ да – 20 А дан ортиқ, 15-
20 кВ да – 15 А дан ортиқ;
-
6-20 кВ кучланишли генератор-трансформатор блоклари схемаларида (генератор кучланишида) – 5 А дан ортиқ
бўлганда.
Ерга туташиш токи 50 А дан катта бўлганида иккитадан кам бўлмаган ерга уловчи ёй ўчирувчи реакторларнинг
қўлланилиши тавсия этилади.