Ҳаво линияларини йиғиш ва жиҳозлаш
Кучланиши 1000 В гача бўлган ҳаво линияларини қуриш учун ёғоч ва темир бетон таянчлар ишлатилади. Ёғоч таянчларнинг тузилишлари турли ҳилда бўлади.
Ёғоч таянчларни тайёрлаш учун асосан ёғочнинг нина баргли навларидан фойдаланилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган ҳаво линияси таянчининг асосий элементлари учун (устунлар, тирговучлар, траверсалар, тиргаклар) қарағай ходаларнинг диаметри 14 см дан кам бўлмаслиги лозим. Ёғоч таянчларнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида турли ҳил кимёвий моддалар билан ишлов бериш йўли орқали уларнинг ишлаш муддатини узайтиришга эришилади. Ёғоч таянчлар маҳсус қурилиш заводларида тайёрланади, кейин прицепли автомашиналарда ўрнатиладиган жойга олиб келинади. Йиғишдан олдин таянчнинг ҳамма деталлари диққат билан кечирилади, уларда шикастланган ҳимояловчи қопламлар (занглашга қарши) каби нуқсонлар бўлмаслиги керак. Ишлатиш давомида ёғоч таянчларини ер юзидан 30-40 см пастда ва юқорида жойлашган қисмлари, яни атмосфера ва ердаги сув таъсирига кўпроқ дучор бўладиган қисми тез ишдан чиқади.
Ёғоч таянчларда ёғочни тежаш мақсадида улар йиғиладиган қилиб тайёрланади, таянч устунини ёғоч ёки темир-бетон уланма билан бириктирилади. Ёғоч устунни ёғоч уланмалар билан туташтириш учун устуннинг бириктириладиган 1,5-1,6 м узунликдаги ва 100 мм кенгликдаги қисми текислаб йўнилади. Уланманинг юқори қисмига ҳам худди шундай узунликда ва кенгликда ишлов берилади. Устун ва уланманинг оҳирги чопилган қисми перпендикуляр ўйиқ кўринишда бўлиши лозим. Бириктириладиган деталларнинг туташган қисми бир-бирига зич ёпишиб туриши керак. Устун ва уланма айланаси бўйлаб бандажлар кенглигида (50-60 мм), таянчнинг бу деталларини бандажлар билан яхши тортилиши учун нотекисликлар текисланади. Бандажлар юзалар туташган қисмини икки жойига, уланманинг учидан 200 мм пастда ва таянч устунининг оҳиридан 250 мм юқорига қўйилади. Бандажлар орасидаги масофа 1000-1100 мм. Бандажлар учун 4 мм ли рухланган юмшоқ пўлат сим ёки 5-6 мм ли рухланмаган сим ишлатилади.
Таянчлар қурилиш заводларида тайёрланаётган пайтида жиҳозланади, лекин изоляторлар ва арматураларни ташиб келтираётганда шикастланмаслиги учун уларни кўпинча бевосита ҳаво линияси қурилаётган жойни ўзида еғилади. Таянчларни жиҳозлаш ишлари илмоқлар ўрнатиладиган жойларни белгилаш, таянчда илмоқлар учун тешиклар очиш ва уларда изоляторлари билан бирга илмоқларни ўрнатиш каби ишларни ўз ичига олади.
Таянчларда илмоқлар ўрнатиладиган жойлар қалинлиги 3-4 мм ли тўғри бурчакли қилиб букилган алюминий шинасидан тайёрланган андоза ёрдамида белгиланади. Андозанинг букилган қисқа томони таянчнинг тепасига олдин бир томонидан, кейин унинг бошқа томонидан қўйилади, бунда илмоқларнинг ўрнатиладиган жойлари андозанинг мос ҳолда жуфт ёки тоқ тешиклари бўйича белгиланади. Траверсларда штирларни ўрнатиш учун тешикларини белгилаш ҳам андоза ёрдамида бажарилади.
Изоляторлар арматурада (илмоқларда, штирларда) устаҳоналарда ёки ҳаво линияси йўлида таянчларни жиҳозлаш вақтида маҳкамланади. Изоляторлар ва арматура симларнинг тортилишидан тушадиган ҳисобий юкламани, сим устида муз қопланадиган районни (симнинг муз қопланишидаги эҳтимолий массасини), симларга шамолнинг босимини этиборга олиб танланади.
Ҳаво линиялари қурилишида ёғоч таянчлар кенг ишлатилади, айниқса ўрмонзорларга бой районларда, лекин юқорида айтиб ўтканимиздек, ёғоч таянчлар узоққа чидамайди, шунинг учун уларни секин аста ишлаш муддати 50-60 йилга етадиган темир-бетон ёғочлар билан алмаштирилмоқда.
Кучланиши 1 кВ гача бўлган ҳаво линияларининг темир-бетон таянчлари конуссимон шаклга эга ва тўғри бурчакли ҳалқасимон (доиравий) кесимга эга. Енгиллаштириш учун темир-бетон таянчлар устуни анчагина қисмининг ичи бўш қилиб тайёрланади. Темир-бетон таянчлар, уларнинг механик пишшиқлигини оширадиган, арматура пулатидан бикир металл каркас билан таъминланган; улар траверсларда ёки илмоқлада, уларга симларни осиш учун ҳизмат қилади. Таянч тайёрланаётганда унда илмоқларни ўрнатиш учун тешиклар қолдирилади. Темир-бетон таянчда нейтрали ерга уланган линиянинг нол симига улаш учун, каркаснинг арматурасига кавшарланган маҳсус сим бор. Темир-бетон таянчларни блокли пойдеворларда ёки унинг остига темир бетон плита қўйиб бевосита ерга ўрнатилади.
Ёғоч таянчлар қандай жиҳозланса, темир-бетон таянчлар ҳам амалда шундай жиҳозланади, лекин ундан баъзи бир, иккинчи даражали ишлари билан фарқ қилади. Таянчларни кўтарилмасдан олдин яoни, чуқурга (катлаванда) ўрнатилмасдан олдин жиҳозланади, бу турли механизмларни қўллашга ва шу асосда мантажчиларнинг меҳнатини анчагина енгиллаштиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |