2.3. Симларни йиғиш.
Кучланиши 1 кВ бўлган ҳаво линиялари учун, асосан, асосий тавсифлари 2.1-жадвалда келтирилган алюминий, пўлат-алюминий ва пўлат симлар ишлатилади.
Ҳаво линияларининг симларини монтаж қилиш ишлари комплексига қуйидагилар киради: ҳаво линияларининг йўлида симлар ёйиш ва симларни улаш, кўтариш, салқилланишини ростлаш ҳамда симларни изоляторларга маҳкамлаш.
Симларни чуватиш ва улаш.
Симларни линия бўйлаб ўрнатилган таянчларнинг иккала томонидан чуватилади. Бухтадаги симни чуватиш учун конуссимон паррак ёки кўчма станоклар, ҲЛ йўлига барабанларда келтирилган симларни чуватиш учун эса қисмларга ажраладиган барабанли кўтаргичлардан фойдаланилади.
Линиянинг узунлиги 0,5 км дан ортиқ бўлмаганда ва симларнинг кесими 50 мм2 гача бўганда, биринчи таянчнинг яқинида конуссимон паррак станок ёки барабанли кўтаргичда симли барабан линиянинг бошида ўрнатилади ва симнинг учидан маҳкам ушлаб охирги таянчгача, яoни линиянинг охиригача тортиб борилади. Линиянинг жуда узун бўлганда бу мосламалар орқа борти туширилган автомашина кузовида ўрнатилади ва машина таянчлар бўйлаб харакатланган сари сим ёйилаверади, фақат симда сиртмоқлар ҳосил бўлмаслиги кузатиб борилади. Симни чуватиш билан бир вақтда уни диққат билан кўздан кечириб борилади. Бунда айрим узилган томирлар ва катта эзилган жойлар ва ҳоказо нуқсонлар бор–йўқлиги аниқланади.
Симда аниқланган нуқсонли жойлар мой бўёқ билан белгиланади, кейин симни таянчга кўтаришдан олдин бу нуқсонлар бартараф этилади.
Агар иш жойига сим домкратларда ўрнатилган барабанда келтирилган бўлса, уни автомашинадан олмасдан чуватилади, бунинг учун олдин барабан кузов тахтасидан домкратлар ва барабан ўқидаги тешикдан ўтказилган труба ёрдамида 10–15 см кўтарилади. Автомашина харакатланмасдан олдин барабандан чуватилаётган симнинг учи анкер таянчга маҳкам боғланади, ҳаво линиясининг йўли йўналишида кейинги таянчлар томон симни чувата бошланади. Агар сим етарли узунликда чуватилмаган бўлса, уни ўхшаш тузилмали, маркали ва кесимли бошқа барабандаги сим уланади.
Кучланиши кучланиши 1 кВ гача бўлган ҳаво линияларида симлар бир-бирига бураб; бандажлар йўли билан; овалсимон улагичда (гильза)да симларнинг сиртмоқланган учларини пресслаб ва пайвандлаб; симларнинг учини учма-уч пайвандлаб, ундан кейин уларни шунт билан бирга иккита алоҳида улагич (гильза)ларда пресслаб; симларни устам-уст қўйиб, улагич (гильза)да пресслаб, симларни болтли қисмалар билан уланади.
Симларининг учларини бир-бирига бураб улаш бир симли пўлат ва биметалл симларни улашнинг энг оддий усулидир, бунда симларнинг учи 180-200 мм узунликда устма-уст қўйилади, кейин уларни уланадиган қисмининг ўртасидан ясси жағли омбир билан қисиб, биринчи симни иккинчисига омбурнинг ўнг ва чап томонларида, ўрамларни бир–бирига зич жойлаштириб ўралади.
Бандажлаш усулидан бир симли симларни улашда фойдаланилади. Симларнинг учлари тўғри бурчакли қилиб букилади ва кесимларига қараб уларни 80–120 мм узунликда бир–бирининг устига қўйилади. Кейин уланадиган симларнинг бирига 1,5 мм ли рухланган юмшоқ симдан 5–6 ўрам ўралади ва шу сим билан уланадиган қисмга бандаж ўрай бошланади. Уланадиган қисмнинг ҳаммасини ўрамлар билан қоплаб уланадиган иккинчи симга ҳам 5–6 ўрам ўралади. Таянчлар оралиғи катта бўлганда мис симларнинг уланиши пишиқлигини ошириш учун бандажни ПОС–30 ёки ПОС–40 кавшари билан кавшарланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |