Asinxron elektr mashina — Rotorining aylanish chastotasi stat-rinint magnit maydoni aylanish chas-totasiga mos kelmaydigan oʻzgaruvchan tok elektr mashinasi. Asosiy qismlari: staninaga oʻrnatilgan poʻlat oʻzak va oʻzakka oʻralgan chulgʻamlardan iborat stator hamda oʻqqa oʻrnatilgan va ariqchalariga chulgʻamlar joylashtirilgan poʻlat oʻzakdan iborat rotor. Rotor oʻzagi ham, stator oʻzagi ham poʻlat plastinalardan yigʻiladi. Chulgʻamlarning bir-biriga oʻzaro ulanishi va manbadan tok bilan taʼminlanishi usuliga koʻra stator bir, ikki, uch va koʻp fazali qilib tayyorlanishi mumkin. Uch va koʻp fazali chulgʻamlar oʻzaro yulduzcha, uchburchak va koʻpburchak shaklida ulanadi. Chulgʻamlarining tayyorlanishiga koʻra, rotor qisqa tutashtirilgan va fazarotorli xillarga boʻlinadi. Stator bilan rotor orasidagi havo tirqishi iloji boricha kichik (0,025 mm gacha) qilinadi. Asinxron elektr mashina rotorining aylanish chastotasi stator magnit maydonining aylanish chastotasiga bogʻliq boʻladi va isteʼmol qilinadigan tok chastotasi hamda mashinaning juft qutblar soni bilan aniqlanadi. Sirpanish (siljish) qiymatiga qarab, Asinxron elektr mashinani asinxron elektr dvigatel va asinxron generator sifatida ishlatish mumkin[1].
Синхрон машиналарнинг тузилиши ва вазифалари
Синхрон машиналар асинхрон машиналар каби ўзгарувчан ток машиналари ҳисобланади. Синхрон машиналар ҳам генератор, ҳам двигатель сифатида ишлатилади.
Электр таъминотида синхрон генераторлар асосий электр энергия манбаи сифатида ишлатилади. Синхрон генераторлар буғ, газ ва гидравлик турбиналар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Биринчи ҳолатда улар турбогенераторлар, иккинчи ҳолатда эса гидрогенераторлар дейилади. Электрстанциялардаги синхрон генераторлар қуввати 1200 МВт га етади. Автоном ишловчи электрстанциялардаги синхрон генераторларнинг қувватлари унча катта бўлмай, дизелp двигателлари ёки газ турбиналар ёрдамида ишга туширилади.
Синхрон двигателлар ўзгармас айланиш частотасига эга бўлиб, тезликни созлаш талаб қилинмаган ҳолларда фойдаланилади. Синхрон двигателлар катта қувватга эга бўлиб, металлургия заводларида, шахталарда ва бошқа корхоналарда насослар, компрессорлар, вентиляторлар ва бошқа қурилмаларнинг механизмларини ишга туширишда ишлатилади. Автоматик ўзи ёзар қурилмалар, автоматик соатлар ва айланиш тезлиги бир хил бўлиши талаб қилинган бошқа соҳаларда турли синхрон двигателлардан фойдаланилади.
Синхрон машиналар асинхрон машиналардан фарқли равишда турли реактив қувватларда ҳам ишлаши мумкин. Улар корхоналарнинг қувват коэффициентини яхшилаш имкониятини беради. Катта корхоналарда, салт ишлаш режимидаги махсус машиналар ўрнатилади. Улар тармоққа реактив қувват берадилар. Бу қувват асинхрон двигателлар томонидан истеъмол қилинади. Бу машиналар асинхрон компенсаторлар дейилади.
Синхрон машинани статорининг конструктив тузилмаси худди асинхрон машина статори каби бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |