Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари



Download 0,92 Mb.
bet9/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§2. Иш бажариш тартиби

27. Ишлаб турган электр курилмаларда бажариладиган ишлар мазкур Коидаларнинг 3-иловасида келтирилган наряд буйича олиб борилиши керак.


Мазкур Коидаларда курсатилган холларда ишни фармойиш асосида бажаришга рухсат берилади.
28. Ишларни узбошимчалик билан бажариш хамда наряд ёки фармойиш билан белгиланган иш жойларини кенгайтириш ва топширик хажмини ошириш ман килинади.
29. Наряд билан иш килинаётган электр курилмаларда хар кандай бошка ишни олиб бориш, наряд билан иш олиб бораётган шахс ёки ушбу наряд берган шахс билан келишилган холда бажарилиши лозим.
Келишув, иш жойини тайёрлашдан олдин, нарядда (мазкур Коидаларнинг 3-иловаси, 2-жадвал) «Келишилади» деган суз ёзилиб, келишилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади.
30. 1000 В кучланишдан юкори булган электр курилмаларни, хамда кучланишидан катъий назар хаво электр узатиш тармогини капитал таъмирлаш технологик карта ёки иш бажариш лойихаси (бундан кейин-ИБЛ) бўйича бажарилиши шарт.
31. Электр станцияси ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача булган электр курилмалари ва кабел электр узатиш тармокида кучланиш остида иш бажарилаётганда куйидагиларни бажариш керак:
иш жойига якин жойлашган кучланиш остидаги бехосдан тегиб утиш эхтимоли булган бошка ток узатувчи кисмларни тусиш;
диэлектрик калишда, ёки изоляцияланган тахтачада ёки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш;
изоляцияланган дастакли асбоблар (отверткаларда, бундан ташкари стержень хам изоляцияланган бўлиши керак) ёрдамида ишлаш; бундай асбоб булмаса, диэлектрик кулкопдан фойдаланиш зарур.
Енги калта ёки шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичок, арра, эгов, металли метр ва бошка шунга ухшаш асбоблардан фойдаланиш ман килинади.
32. Агар электр курилмалар ичида эгилиб ишлаётган шахс каддини ростлаганда, электр курилманинг ток утказувчи кисми билан шахс орасидаги масофа мазкур Коидаларнинг 2 иловада курсатилган масофадан кам буладиган булса, бундай холатда ишлаш ман килинади. 6-110 кВ кучланишли электростанция ва подстанцияларнинг электр курилмаларида тусиксиз ток утказувчи кисми, ишлаётган шахснинг орка ёки икки ён томонида жойлашган холларида иш бажариш ман килинади.
33. Кучланиш остида булган ускуна изоляторларига химоя воситаларисиз тегиш ман килинади.
34. ХЛ ва АХЛ нинг кучланиш остидаги кисмини (симлар, трослар) улаш ёки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Кисмлар потенциалларини тенглаштириш эса, уларни (кесилиш керак булган жойининг иккала тарафини) бир-бирига сим оркали улаш ёки булиниши керак булган кисмининг иккала томонини алохида-алахида ерга улаб, сунгра уларни хар бирини умумий бир ерга улаш курилмасига улаш керак.
35. Электр химоя воситасидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва омбирдан, улчов штангаси ва кучланишни улчовчи асбоблар билан) ишлаганда ходимнинг шу химоя воситаларини изоляцияланган кисми узунлигидан бошлаб, то электр курилманинг кучланиш остида булган ток утказувчи кисмигача булган масофагача якинлашишга рухсат берилади.
36. ОТК ва ХЛ кесишишган оралигида кучланиш остида булган симдан пастда жойлашган симлар (трослар) ва унга тааллукли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юкорида жойлашган кучланиш остида булган симларга, алмаштириш учун мулжалланган симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу узгартирилаётган симлар (трослар) устига усимлик ёки синтетик толадан тукилган аркон ташланади. Кесишган ораликда жойлашган симнинг икки ердан иккала тарафга аркон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот пойдевори ёки бошка жойга тортиб махкамлаш керак. Симларни (тросни) кутариш аста секин бир маромда бажарилиши керак.
37. Подстанция ва электр узатиш тармокларида кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юкорида жойлашган симлар ва уларга тааллукли изолятор ва арматурада ишлаш корхона рахбарияти тасдиклаган ИБЛ буйича олиб борилиши керак. ИБЛда симни осилиб кетмаслик чораси, хамда ишлаб турган электр узатиш тамони таъсирида хосил булган кучланишга карши химоя чоралари кузда тутилиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган ораликда жойлашган симдан кучланишни олмасдан туриб сим (трос) алмаштириш ман килинади.
38. Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр курилмада кучланиш тусатдан йук булиб колса, огохлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин.
39. Уоронни тушган пайтда иш олиб бораётган жой, йулаклар, у ерга бориш йули ва иш жойи ёритилган булиши керак. Ёритилиш даражаси бир хил булиб, ишчи кузини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман килинади.
40. Момокалдирок пайтида ХЛ, ХАЛ, ОТК, ЁТК да, ХЛсининг чикишлари ва ажратгичларида, ХЛ участкаларига уланган КЛда, хамда алока аппаратлари жойлашган хонани ХАЛ кирган кисмида ва антенна–устун жойлашган иншоотларда барча ишлар тухтатилиши керак.
41. Электр станцияси ва подстанциянинг ишлаб турган электр ускуналари (бошкариш ускунаси, реле химояси ва ш.у. ускуналардан ташкари) хонасида, ЁТК ва ОТКда, кудукда, туннеллар ва зовурларда турган хамда ХЛда хизмат килувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар химоя каскасидан фойдаланиши лозим.
42. Компрессор ва хаво йигувчи, аккумулятор батареяси ва зарядловчи курилмаларга хизмат килувчи ходимлар электр хавфсизлиги буйича III гурухга эга булиши керак.
43. Бошкариш шчитида ва ТКда жойлашган хисоблагичлар ва бошка улчов асбобларининг курсатмаларини шу корхонанинг ёки бошка ташкилотнинг ходими навбатчи ходим назорати остида ёзиб олиши мумкин. Агар махалий навбатчи булмаса курсатмалар тезкор сайёр бригаданинг ходими назорати остида ёзиб олиниши мумкин.
44. Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда КМК «Курилишда техника хавфсизлиги» талабига риоя килиши зарур.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish