Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш



Download 0,92 Mb.
bet8/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

IV боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш


§1. Тезкор хизмат кўрсатиш

13. 1000 В кучланишдан юкори булган электр курилмаларда якка узи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими, шунингдек, навбатчилик килаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги буйича IV гурухга, колган ходимлар эса III гурухга эга булиши шарт.


1000 В кучланишгача булган электр курилмаларда якка узи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими III гурухга эга булиши шарт.
14. Кучланиш остида булган электр курилмаларининг тусиксиз ток утказувчи кисмларига мазкур Коидаларнинг 2-иловасида кайд этилганидан кам масофага одамлар, механизмлар ва юк утказувчи машиналарни якинлашиши ман этилади.
15. Электр станцияси ва подстанция электр ускуналарини электр хавфсизлиги буйича III дан кам бўлмаган гурухга (бунданк кейин гурухли ходим) эга булган навбатчи ёки тезкор-таъмир ходими, ёки V гурухга эга булган маъмурий техник ходим ёки корхона рахбарияти якка узи курикдан утказиши мумкин.
Электр техникага алокаси булмаган ходимлар томонидан электр станцияси ва подстанция электр ускуналарини куриб чикиш ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати булганда, якка узи курикдан утказиш хукукига эга булган IV гурухли ходим назорати остида амалга оширилиши мумкин.
Электр узатиш тармокини курикдан утказиш мазкур Коидаларнинг 367 ва 368 бандлари талабларига биноан амалга оширилади.
16. Ушбу электр курилмаларда хизмат килмайдиган ходим, навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими ёхуд, якка узи куриб чикиш хукукига эга булган ходим хамкорлигида ижозат бериб электр курилмага киритилиши мумкин.
Назоратчи ходим электр курилмада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тула таъминлаши, хамда уни ток утказувчи кисмларга мутлако якинлашмаслик хакида огохлантириши керак.
17. Кучланиши 1000 Волтдан юкори булган электр курилмаларни куриб чикиш пайтида ток утказувчи кисмларга мазкур Коидаларнинг 2-иловада курсатилгандан кам масофага якинлашишига карши куйиладиган тусиклар билан жихозланмаган хона ва хужраларга кириш ман этилади. Тусиклар эшигини очиш ва тўсиклар, хамда ховлар оркасига утиш ман этилади. Тусикларга булган талаблар Электр курилмаларнинг тузилиш коидаларининг 4–бўлимида келтирилган.
Кучланиши 1000 Волтгача булган электр курилмаларни куриб чикишда шчит, йигмалар, бошкарув пульти ва бошка курилмаларнинг эшигини очишга рухсат этилади.
Электр курилмаларни куриб чикиш жараёнида бирон бир ишни бажариш ман килинади.
18. 6-35 кВ кучланишли электр курилмада ерга туташиш содир булса, ходимларга факат тезкор учириб-улашларни бажариш, хамда кучланиш таъсирига тушиб колган шахсни куткариш учун ёпик таксимловчи курилмада (бундан кейин ЁТК) 4 метрдан, очик таксимловчи курилмада (бундан кейин ОТК) ва хаво линиясига 8 метрдан кам масофага якинлашишга рухсат этилади. Бунда электр курилмада ишлатиладиган химоя воситаларидан фойдаланиш керак.
19. Кучланиши 1000 Волтдан юкори кул юритмали ажратгич, алохидалагич ва узгичларни учириш ва куишда диэлектрик кулкопдан фойдаланиш керак.
20. Саклагичларни урнатиш ва олиб кўйишда кучланишни узиб кўйиш шарт.
Схемасида кучланишни узиб ташловчи коммутацион аппаратлари булмаган электр бирикмаларда, саклагични кучланиш остида, аммо юклама булмаганида олишга ва ўрнатишга рухсат этилади.
Иккиламчи занжир ва ёритиш тармокларида, кучланиш трансформаторида саклагичларни юклама ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади.
21. Кучланиш остида саклагични алмаштириш керак булиб колса, куйидаги химоя воситаларидан фойдаланиш зарур:
1000 В кучланишдан юкори булган электр курилмаларда - диэлектрик кулкоп ва химоя кузойнагини куллаш билан изоляцияловчи омбир (штанга)дан;
1000 В кучланишгача бўлган электр курилмаларда - изоляцияланган омбир (штанга) ёки диэлектрик кулкоп ва химоя кузойнагидан фойдаланилади.
22. Коммутацион аппаратлар билан жихозланмаган ва 1000 В кучланишгача булган шчит ва йигилмаларда саклагичлар усма-уст (фазалар вертикал жойлашганда) урнатилган булса саклагичларни юклама остида ўрнатишга ва олиб куйишга рухсат этилади. Бунда кузни химоя килиш воситаси урнига юзни химоя килиш воситасидан фойдаланиш тавсия этилади.
23. Иш олиб борилаётган электр курилма хужрасидан ташкари, колган барча хоналар, хужра, шчит ва йигилмаларнинг эшиклари кулфланган булиши керак.
24. 1000 В кучланишдан юкори булган электр курилмалар (ёпик, комплектли, очик таксимловчи электр курилмаларнинг хоналар ва хужралари), хамда 1000 В кучланишдан юкори булган электр курилма ташкарисида жойлашган 1000 В кучланишгача булган шчит ва электр курилмалар шчити ва йигилмаларнинг калитлари навбатчи ходим хисобида булиши шарт. Махаллий навбатчи ходими булмаган электр курилмаларда калитлар маъмурий-техник ходимлари хисобида булиши мумкин.
Хар бир калит ракамланган булиши шарт. Калитларнинг бир туплами захирада сакланиши керак.
Калитлар тилхат билан куйидаги ходимларга берилиши керак:
якка узи куриб чикиш хукукига эга булган ходимларга – барча хоналарнинг калитлари;
тезкор-таъмирловчи ходимлардан ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш рахбари ва ишбошига, назорат килувчига {ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахс (V бобни каранг)} – факат иш олиб борилиши учун ажратилган хонанинг калити берилади.
25. Калитлар хар куни иш тугагандан ёки кўрикдан кейин кайтариб топширилиши керак. Навбатчи булмаган электр курилмада иш олиб борилганда, калитлар курикдан ёки иш батамом тугагандан сунг, узоги билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак.
Электр курилмаси жойлашган хонанинг калитини узок муддатга электр тармоги корхонасининг таксимловчи электр ускуналарида тезкор учириш-ёкиш хукукига эга булган истеъмолчи ходимига, хамда якка узи куриб чикиш хукукига эга булган навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш зарурати корхонанинг бош мухандиси томонидан белгиланади.
Калитни олиш ва кайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор-диспечерлик журналида кайд килиниши керак.
26. Бахтсиз ходисаларда жарохатланганни электр токи таъсиридан куткариш учун электр курилмадан кучланишни олиш, рухсат олмасдан,зудлик билан бажарилиши шарт.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish