Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар



Download 0,92 Mb.
bet56/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

XXII боб. Хизмат сафаридаги ходимлар бажарадиган ишлар

513. Туман энергетика бошкармасининг (бирлашмаси) хизмати ва бўлимлари, «Ўздавэнергоназорат» Давлат инспекцияси, энергетика тизимининг эксплуатация, таъмирлаш ва созлаш корхоналари (электр cтанциялари, электр ва иссикклик тармоклари, таъмирлаш заводлари, электр созлаш корхоналари), таъминловчи заводлар, илмий-текшириш инсти­тутлари, «Ўзбекэнерго» ДАКнинг таъмирловчи ва созловчи ташкилотлари, бошка муассаса ва истеъмолчиларнинг (кейинги матнда хизмат сафарига юбораётган корхона деб юритилади) электр станцияси, электр ёки иссиклик корхона­ларининг ишлаб турган электр курилмаларида иш ба­жариш учун юборилган ва ушбу корхонанинг штат рўйха­тига киритилмаган ходимлар - хизмат сафаридаги ходимлар деб хисобланади.


Ишлаб турган электр курилмаларда ишлаш учун юборилган курилиш-монтаж ташкилотларининг (бундан кейин КМТ) хо­димлари хам хизмат сафаридаги ходимлар каторига кири­тилади. Бу ходимларни хизмат сафаридаги ходимга тенглаштириш тўгрисидаги карор, электр курилмала­рини эксплуатация килувчи корхонанинг рахбарияти билан келишган холда, курилиш-монтаж ташки­лотининг бош мухандиси томонидан кабул килинади.
514. Хизмат сафаридаги ходимнинг электр курилмаларда ишлашиши учун рухсат бериш мазкур Коидаларга мувофик амалга оширилади. Хизмат сафаридаги ходимларда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган мазкур Коидалар бўйича билими текширилган ва электр хавфсизлиги бўйича малака гурухига эга бўлганлиги хакида расмий шаклдаги гувохнома бўлиши шарт.
515. Хизмат сафарига юбораётган корхона иш рахбари, ишбоши, назорат килувчи ва бригада аъзолари килиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек узок муддатли ишларга наряд бериш хукуки берилган ходимларни ёзма равишда кўpсатиши зарур.
516. Ишлаб турган электр курилмаларда хизмат сафаридаги ходимларга иш рахбари, ишбоши ва бригада аъзолари сифатида ишлаш хукукининг такдим этилиши, электр курилмаларини эксплуатация килувчи корхона рахбария­ти хизмат сафарига юборган корхонанинг хатига кўйган кўрсатмаси ёки махсус ёзма кўрсатма билан рас­мийлаштирилиши мумкин. Наряд ва фармойиш бериш хукуки эса электр курилмаларини эксплуатация килувчи корхона рахбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт.
517. Хизмат сафаридаги ходим, хизмат сафарига келган корхонадаги иш бажариш керак бўлган жойдаги электр курилмаларнинг хусусиятларини хисобга ол­ган холда электр хавфсизлиги бўйича йўpикнома олиши шapт. Наряд берувчи, иш рахбари ва ишбоши вазифасини бажариш хукуки такдим этилган ходимлар ушбу электр курилмаларининг чизмалари бўйича хам йўpикнома олишлари зарур.
Йўpикнома, йўрикномаларни кайд килиш журналида йўрикнома олган ва йўл-йўpик берган ходим­нинг имзолари билан расмийлаштирилади.
518. Хизмат сафаридаги ходимларга йўpикномани эксплуатация корхонасининг V гурухига эга бўлган маъмурий техник ходими ёки IV гурухга эга бўлган нав­батчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими бериши лозим.
Йўpикноманинг мазмуни бажарилиши керак бўлган ишнинг тавсифи, электр курилмаларини чизма­си, ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига караб йўл-йўpик берувчи ходим томонидан белгиланади.
519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафаридаги ходимларнинг электр хавфсизлиги гурухига ва уларга берилган хукукларга лойик эканли­гига ва ходимлар мазкур Коидаларни бажаришлари учун жа­вобгардир.
520. Хизмат сафаридаги ходимлар электр курилмаларида ишлаётган корхона ходимларнинг ишчи электр то­кидан ва ишлаб турган электр курилмалари таъсиридан хосил бўладиган кучланиш­дан химоясини таъминловчи хавфсизлик чораларининг бажарилиши учун жавобгардир.
521. Электр курилмалари ихтисослаштирилган таъмирлаш ташкилотларининг участкалари томонидан доимо эксплуатация килина­диган корхона, бу ташкилотлар билан келишган холда, участка ходимлари «Энер­гетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар би­лан ишни ташкил килиш бўйича рахбарий кўрсатма»га асосан тайёрлан-ганидан сўнг, уларга тезкор-таъмирлаш ходими хукукини такдим этиши мумкин.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish