Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


XIX боб. Иссиклик автоматикаси, иссиклик техникаси



Download 0,92 Mb.
bet53/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

XIX боб. Иссиклик автоматикаси, иссиклик техникаси
ўлчови ва химоя курилмаларининг электр кисми
479. Коидаларнинг мазкур боби ИАУнинг электр кисмида ва автоматик бошкарув тизимининг (бундан кейин АБТ) техник воситаларида иш бажариш жараё­нида риоя килиниши зарур
ИАУнинг иссиклик механика кисмига хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари электростанция ва иссиклик тармокларини иссиклик механикаси ускуналарини эксплуатация килишда хавфсизлик техникаси коидаларига мувофик амалга оширилади.
480. ИАУ пультлари, таксимловчи шчит ва йигувчи ускуналарнинг коммутацион аппаратларидаги ўчириш-улаш ишлари, агар наряд ёки фармойиш берувчи шахс наряднинг «Алохида кўрсатмалар» устунида ёзма равишда коммутацион аппаратларни ўчириш ва ёкиш вазифасини топширган такдирда, III гурухга эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, хамда таъмирлаш бригадасининг IV гурухли ишбошиси томонидан амалга оширилиши мумкин; иш фармойиш бœйича бажарилаётган бўлса, уни бажариш фармойишни рўйхатга олган холда амалга оширилади.
481. ИАУ ускуналарининг иссиклик ва электр юкламасига таъсир килувчи электр курилмаларини ўчириш, станциянинг смена бошлиги ёки технологик цех бошлиги рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина амалга оширилиши лозим.
482. ИАУ курилмаларида ишлашга ижозат беришдан олдин технологик ускуналар участкаларини тайёрлаш, технологик ускуна кайси цехнинг тезкор бошкарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади.
483. Созлаш ва таъмирлаш жараёнида ишбошининг илтимоси билан регуляторларни синаш учун ишлатиб кўриш, технологик ускуналар тезкор бошкарувида бўлган цехнинг навбатчи ходими томонидан бажарилиши керак.
484. ИАУ курилмаларидаги схемаларга ўзгартиришлар киритмасдан ва ускунани иш маромини ўзгартирмасдан бажариладиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишлари фармойиш бœйича бажарилиши мумкин.
485. Tўлик таъмирлаш жараёнида ИАУ курилмаларининг айрим элементлари, схема бўлаклари ёки ускуна кисмларини кучланиш остида синаш ва текшириб кўриш цех бошлигигининг (навбатчисининг) рухсати билан куйидаги шартларга риоя килган холда бажарилиши мумкин: таъмирлаш ишлари тўхтатилиши, текшириб кўрилаётган ускунадан одамлар четлаштирилиши, химоя килувчи ерга улагичлар, тўсиклар ва иш жойига осилган плакатлар олиниши шарт.
Кўшни участкадаги бригадалар иш жойидан куч­ланиш олинган, текшириб кўрилаёттан ускуна билан иш жойи орасида тўсик кўйилган ва ишлаётган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланган такдирда, ўз ишларини давом эттиришлари мумкин.
486. Синаш жараёнида электр ускуналарини бир неча маротаба ўчириш-ёкиш билан боглик бўлган ишларни, нарядда ушбу танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, хар бир ўчириш ва ёкиш олдидан зарур техник шартларни бажарган холда, амалга оширилиши учун рухсат этилади.
Электр ускуналарини ўчириш ва ёкиш технологик цехнинг смена бошлиги (навбатчиси) рухсати билан бажарилиши зарур.
487. ИАУ курилмаларида III гурухга эга бўлган якка ходимнинг фармойиши бœйича куйидаги ишлар бажарилиши мумкин:
асбобларнинг кайд килувчи кисмларини созлаш;
манометрлар (электр контактли манометрдан ташкари), термопаралар, дифманометрларни алмаштириш;
блокли бошкарув шчитларидаги иссиклик техника назорати учун ўрнатилган асбоблардаги носозликларни бартараф килиш;
АБТ хисоблаш техникасининг комплекс техник воситаларини таъмирлаш;
авторостлагичларнинг электрон блокларини созлаш, параметрларини тузатиш ва текшириш;
кискичлар кутисини зичлаш;
датчиклар, стендлар, бошкарувчи механизмлар, панеллар ва хоказоларни маркировкалаш ва уларни номларини ёзиш;
панел ва шчитларни сикилган хаво билан тозалаш;
асбобларни таъмирлаш ва ишга тайёрлашни, “Ўзстандарт” агентлигининг бу ишларни бажаришга аккредатация килинган бўлимлари амалга оширадилар.
488. Хар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуналари ва йигмаларда ўрнатилган ИАУ курилмаларида бажариладиган ишлар, иш бажарилиши керак бўлган цехнинг смена бошлиги (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши лозим.
489. ИАУ курилмаларида наряд бœйича бажариладиган ишларда ишлашга ижозат берувчиси цехнинг (участканинг) ИАУ смена бошлиги (навбатчиси) бўлади. Сменада навбатчи ходим бўлмаганда, хамда худуд бўйича бир-биридан узокда жойлашган объектларда наряд бўйича ишлашга ижозат берувчи тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ишчиларидан бири бўлиши мумкин.
Фармойиш бœйича ишлаганда, ишлашга ижозат беришни ИАУ ускуналари цехининг (участкасининг) ёки фармойиш билан белгиланган иш жойлари œрнашган бошка цехнинг (учаcrканинг) навбатчиси ёки тезкор­ таъмирлаш ходими томонидан амалга оширилиши мумкин.
490. Кўчма ерга улагични иш жойига ўрнатиш ва олиш иссиклик автоматикаси, иссиклик техникаси ўлчови ускуналари цехининг навбатчиси ёки тезкор­ таъмирлаш ходими томонидан бажарилиши лозим. Электроцех ходимлари хизмат кўрсатадиган иссиклик техникаси ўлчови ускуналарини коммутацион аппаратура ёрдамида ўчиришда, ўчирилган коммутацион ап­паратларга ерга улагични ўрнатиш электроцех ходим­лари томонидан бажарилиши шарт.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish