Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари



Download 0,92 Mb.
bet46/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 4. Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари
билан бажариладиган ишлар
407. Изоляция каршилигини мегаомметр билан ўлчаш, олдин ўчирилган ток ўтказувчи кисмлардаги электр заряди ерга улаш оркали олингандан кейингина бажарилиши керак. Ток ўтказувчи кисмдаги ерга улагич факат мегаомметр улангандан сўнггина олиниши зарур.
408. Мегаомметр билан изоляция каршилигини ўлчашда мегаомметрдан чиккан симни ток ўтказувчи кисмга изоляцияланган кискич (штанга) ёрдамида улаш керак. Кучланиши 1000 Вольтдан юкори электр курилмаларида бундан ташкари диэлектрик кўлкоплардан фойдаланиш зарур.
409. Мегаомметр билан иш бажариш жараёнида мегаомметрга уланган ток ўтказувчи кисмларга тегиш ман киланади. Иш тамом бўлгандан сўнг ток ўтказувчи кисмлардаги колдик заряд уларни киска вакт ерга улаш билан олиниши зарур.
410. Мегаомметр билан изоляция каршилигини ўлчашни III гурухга эга бўлган ходим бажариши мумкин.
Агар изоляция каршилигини ўлчаш, ушбу электр ускунасида бажарилаётган иш хажмига кирса, наряд ёки фармойишда бу иш тўгрисида кайд этиш талаб килинмайди.
411. Асбобни улаш ва ажратиш 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр занжирини узишни талаб килса, бу ишлар ушбу тармокдан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши керак. Асбобни улаш ва ажратиш электр занжирини узишни талаб килмаса, бу ишлар электр химоя воситаларини кўллаб кучланиш остида бажарилиши мумкин.
412. 1000 Вольтгача кучланиш остида бўлган электр курилмаларининг электр параметрларини ўлчаш талаб килинган такдирда, кўчма ўлчаш асбобининг металл гилофи ерга уланиши ва изоляцион туткичли уловчи сим ёки махсус шчупдан фойдаланиш лозим.


XVII боб. Кучланиш остида бўлган изоляторларни
ювиш ва тозалаш

413. Электр курилмаларидаги изоляторлар шокилдаларини, таянч изоляторларини ва чинни изоляцияларни ток ўтказувчи кисмдан кучланишни олмасдан туриб, ХЛлари учун солиштирма ўтказувчанлиги 1430 мкСм/см бўлган ва очик таксимловчи электр курилмалари учун 667 мкСм/ см бўлган узлуксиз окимли сув билан ювиш мумкин.


Оким узунлиги мазкур Коидаларнинг 8-иловасида кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.
414. Ювиш жараёнида дастак, телескопик минора ва сувли цистерна ерга уланиши шарт.
Телескопик минорада туриб ювишда учига дастак ва унга кийдирилган учлик, кўндаланг кесими камида 25 мм2 бўлган эгилувчан мис сим ёрдамида телескопик минора саватчаси ва автоцистерна роми билан бир-бирига уланган бўлиши зарур.
Ердан туриб ювишда диэлектрик кўлкопдан фойдаланиш зарур, телескопик минорадан ёки автоцистернага ўрнатилган махсус металл майдончада туриб ювишда диэлектрик кўлкопдан фойдаланиш талаб килинмайди.
415. Ердан туриб ювиш жараёнида ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга тегиш, ушбу машина кабинасидан ёки кузовидан чикиш ва унга кириш ман этилади. Ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга бегона одамларнинг якинлашишига карши чоралар кўрилиши шарт.
Сувли шлангни, факат изолятор ювиб бўлинганидан кейингина, бошка ерга кўчиришга рухсат этилади.
416. ЁТК изоляторларини, ток ўтказувчи кисмлардан кучланишни олмасдан изоляцион штангага ўрнатилган махсус чўткалар ёки комплектида ичи тешик изоляцияловчи штангасига кийдирилган учлиги бўлган чанг ютиш машинаси ёрдамида тозалаш мумкин.
Тозалашни полда ёки мустахкам тахта супада туриб бажариш керак. Тозалаш жараёнида диэлектрик кўлкоплардан фойдаланиш зарур.
417. Ишни бошлашдан олдин изоляцион штангаларнинг юзаси чангдан тозаланиши шарт. Штанганинг ички юзасини хар доим ва иш жараёнида мунтазам чангдан тозалаб туриш зарур.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish