Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


§ 6. ХЛ да ерга улагичларни ўрнатиш



Download 0,92 Mb.
bet27/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 6. ХЛ да ерга улагичларни ўрнатиш
168. 1000 В кучланишдан юкори ХЛни барча ТКда ва секцияга ажратадиган линияси ўчирилаган коммутацион аппаратларининг олдида ерга уланиши шарт.
Куйидагиларга рухсат этилади:
шахобчалари подстанцияларга уланган 35 кВ ва ундан юкори кучланишли ХЛни, ХЛ икки томонидан ерга уланиши ва шу подстанцияларда ерга улагичлар ўчирилган тармок ажратгичларидан кейин ўрнатилиши шарти билан, бу электр тармогини ерга уламаслик (мазкур Коидаларнинг 6- иловаси, 6-расм);
6-20 кВ кучланишли электр узатиш тармокларини факат бир таксимловчи электр курилмаларида ёки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ёхуд таксимловчи электр курилмаларигаёки секцияга ажратадиган асбобга якин турган устунда ерга улаш мумкин. Колган таксимловчи электр курилмаларда ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармогига кўйиладиган ерга улагичлар иш жойи билан ушбу таксимловчи курилмалар ёки секцияга ажратадиган ассбоблар оралигида ўрнатилиши шарти билан, ўша кучланиш ўчирилагн электр тармокларини ерга уламасликка рухста этилади. Электр узатиш тармокларида юкорида кайд килинган ерга улагичлар ерга улаш ускуналари бор устунларга ўрнатилиши керак (мазкур Коидаларнинг 6-иловаси 7-расм).
1000В гача кучланишли ХЛда ерга улагични факат иш жойига ўрнатиш етарлидир.
169. Мазкур Коидаларнинг 168-бандида келтирилган ерга улагичларга кўшимча хар бир бригаданинг иш жойида симларни хар бир фазаси, керак бўлганда трослар хам ерга уланиши шарт.
170. Сим тортувчи металл роликларда ва ушлаб турувчи кискичларда ётган симлар учун роликларнинг кўзгалмас бўлагини ёки кискичларни ерга улаш етарлидир. Металл конструкцияли, хамда темир кобиклари ерга уланган темирбетон устунлар ва ундаги роликлар халкаси ва кискичлари орасида табиий туташиш бўлса, ролик ва кискичларни ерга улаш талаб килинмайди.
171. Икки анкер устунлари орасида сим осилаётганда, хамда анкер устундаги айланиб ўтувчи ХЛ нинг тайёр участкаги сим улангандан кейин, осилган симлар (трослар) бошлангич анкер устунида ва охирги симларни ушлаб турувчи бирор устунда ерга уланиши шарт.
172. ХЛ нинг тайёр участкаларидаги симлар (трослар) оркали кейинги участка-лардаги осилаётган симларга (тросларга) мамакалдирокдан ва бошка ўта кучланишдан потенциал ўтиш хавфини бартараф килиш максадида охирги анкер устунида осилган симларни, хамда курилиб битган ХЛ симларини ерга улаш ман килинади.
173. Хар бир фазадаги симлар бир неча бўлимларга бўлиб ажратилган электр узатиш тармогида хар фазадаги бир симни ерга улашга рухсат берилади, фазадаги симлар изоляцион кашаклар ёрдамида ажратилганда, фазанинг хамма симларини ерга улаш талаб килинади.
174. Бир занжирли ХЛда ерга улагични иш олиб борилаётган устунга ёки кўшни устунга ўрнатиш керак. Бригада ишлаётган ХЛ участкасига, ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан икки томонидан ерга улагич ўрнатишга рухсат берилади.
175. Устундан изоляция килинган мамокалдирокка карши осилган тросда ёки ушбу устунга осилган тросда ёки устун конструкциясида бу тросга 1 м дан кам масофага якинлашиб ишлаганда, трос албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич троснинг изоляция килинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ёки оралигида ўрнатилади.
Агар ушбу тросда муз эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин, трос ўчирилиб, кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонлардан ерга уланиши шарт.
176. Кўчма ерга улагичларни металл таянчларда – уларнинг элементларига, ерга улагич билан жихозланган темир бетон ва ёгоч таянчларда ерга улагич ускуналарига, уларнинг бутунлиги текширилганидан кейин шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ускуналари билан жихозланмаган темирбетон устунларда ерга улагични устуннинг траверсига ва бошка металл элементига ўрнатиш мумкин.
Нейтрали ерга уланган нол сими тармокка кайта уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармокларида ерга улагични ушбу нол симига ўрнатиш мумкин.
Кўчма ерга улагичларни конструкцияларга ёки ерга улайдиган симларга ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўёкдан тозаланиши шарт.
Кўчма ерга улагични иш жойида ерга 0,5 м дан кам бўлмаган чукурликка вертикал кокилган ерга улаш ускунасига ўрнатиш мумкин. Ерга улаш ускунасини тупрок бехос тўкилган уюмга кокиш ман килинади.
177. 1000 В кучланишгача бўлган ХЛ нинг таянчларида ёки изоляцион бœгини бўлмаган телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаётган тармок симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очик симларга хам ерга улагич ўрнатилиши шарт.
178. Таъмирлаш учун ўчирилган ХЛ да кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиб ташлаш, хамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичогини улаш ишларини навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак: бири IV гурухли (1000 В кучланишдан юкори ХЛда) ёки III гурухли (1000 В кучланишдан паст электр узатиш тармокларида), иккинчиси III гурухли бўлиши шарт. Иккинчи ходим сифатида III гурухли таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга тааллукли ХЛда эса, истеъмолчи ходимини ишлатишга рухсат берилади.
Устундаги ерга улагич пичокларини навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан III гурухли бир ходим ўчиришига рухсат этилади.
ХЛ нинг иш жойларида кўчма ерга улагични иш бажарувчи билан биргаликда III гурухга эга бўлган бригада аъзоси ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични иш бажарув-чининг фармойиши бœйича III гурухли икки бригада аъзоси олиб ташлаши мумкин.
179. ХЛ да кучланиш бор-йўклигини текшириш, ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида ишчининг бири ерда туриб бошка ишчини кузатиб туриши керак.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish