Электр хавфсизлиги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

«Синалмоқда! Ҳаѐт учун 
хавфли!»
деган шиор осилиши шарт. Тўсиқни синов ўтказаѐтган ходим 
ўрнатади. 
Зарур бўлган тақдирда синалаѐтган ускуна, синов ускунаси ва улаш 
симларига бегона одамларни яқинлашишини олдини олиш учун, II гуруҳга эга 
бўлган бригада аъзоларидан бирини назоратчи этиб тайинланиши керак. 
Назоратчилик қилаѐтган бригада аъзоси тўсиқдан ташқарида туриши ва 
синалаѐтган ускунани кучланиш остида деб ҳисоблаши шарт. Назоратчилик 
қилаѐтган ходим, ўз иш жойини фақат ишбошининг рухсати билан ташлаб 
кетиши мумкин. 
Агар кабелни иккинчи учи беркитилган хонада (камерада), комплект 
тақсимловчи ускунани хонасида ѐки хона ичида жойлашган бўлса, кабел электр 
узатиш тармоқларини синаш жараѐнида эшикка ѐки тўсиқда, 
«Синалмоқда! 
Ҳаѐт учун хавфли!»
деган шиор осилиши шарт.
Агар кабел электр узатиш тармоғини иккинчи учи жойлашган хона эшиги 
ва унга ўрнатилган тўсиқ беркитилмаган ѐки кабелнинг фазалари трассадаги 
таъмирлашга мўлжалланган тармоқ билан қўшиб синаладиган бўлса, кабелни 
трассадаги фазаси уланган жойга шиорлар осишдан ташқари, яна бригада 
таркибига киритилган II гуруҳли ишчидан ѐки навбатчи ходимлардан 
қўриқловчи
қўйилиши керак. 
Синов ускунаси ва синалаѐтган ускуна ҳар хил хоналарда ѐки 
тақсимловчи электр ускунанинг бошқа бир ерида жойлашган бўлса, изоляция 
аҳволини текшириб туриш учун III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоларининг 
бирортаси ишбошидан алоҳида туришига рухсат этилади. Ушбу бригада 
аъзолари тўсиқдан ташқарида жойлашишлари ва синов ишларини бошлашдан 
олдин ишбошидан йўриқнома (инструктаж) олишлари керак. 
Синовга салбий таъсир берадиган ердан улагични олиш ва синов ишлари 
тамом бўлганидан сўнг, қайта ўрнига қўйиш, фақат синов ишларига раҳбарлик 
қилаѐтган ходим кўрсатмаси билан синов ускунасини юқори кучланишли 
қисмини ерга улангандан кейин амалга оширилиши мумкин. 
Синаш схемасини йиғишда биринчидан синов ускунаси, ҳимоя ва ишчи 
ерга улагичларини ўрнатишни бажариш ва керак бўлган тақдирда, синаладиган 
ускуна танасини (корпусини) ҳимояловчи ерга улагичини ўрнатиш зарур. 
Кўчма синов ускунаси билан синов ўтказилганида, ушбу ускуна танасини фақат 
ишчи схема ѐрдамида ерга улаш таъқиқланади. 
Кўчма синов ускунаси танасини кўндаланг кесими, камида 10 мм
2
бўлган 
эгилувчан мис сим билан алоҳида ерга уланиши керак. Синов ўтказишдан 
олдин, ускуна танасини ерга мустаҳкам уланганлигини текшириш зарур. 


129 
Синов ускунасини 380/220 В кучланишли тармоққа улашдан олдин, 
унинг юқори кучланишли қисми ерга уланиши шарт. 
Синаш схемаларини ерга улаш учун ишлатиладиган эгилувчан мис 
симнинг кўндаланг кесими, камида 4 мм
2
бўлиши керак. 
Синов ускунасини 380/220 В кучланишли тармоққа улаганда, зан-жир 
узилишини яққол кўрсатадиган ўчириш-ѐқиш аппаратлари орқали ѐки ускунани 
бошқарувчи шчитга ўрнатилган штепсел вилкаси орқали улаш шарт. 
Ўчириш-ѐқиш аппарати ушлаб қолувчи қурилма билан жиҳозланган 
бўлиши ѐки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига 
изоляцион қатлам (накладка) қўйилиши керак. 
Синаш ускунасини 380/220 В кучланишли электр тармоғига уловчи сим 
ѐки кабел, ушбу тармоққа ўрнатилган автоматик ўчиргич ѐки сақлагич билан 
ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Кўчма синаш ускунасини электр тармоғига 
ушбу электр тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот вакили (ходими) улаб 
бериши зарур. 
Синов ускунасидаги назоратчининг иш жойи, ускунани 1000 В 
кучланишдан юқори қисмидан ажратилган бўлиши керак. Ускунани, 1000 В 
кучланишдан юқори қурилмасига кирадиган эшиги блокировка билан 
жиҳозланган бўлиб, эшик очилганда ускунадан кучланиш олиниши ва ускунага 
кучланиш бериш мумкин бўлмаслиги шарт. Назоратчининг иш жойида, 
ускунага 1000 В дан паст ва ундан юқори кучланиш берилганлигини 
кўрсатувчи ѐруғлик сигнализацияси бўлиши керак. Бундан ташқари, кўчма 
синов ускунасида кучланиш пайдо бўлиши билан, автоматик равишда ишловчи 
ташқи ѐруғлик сигнализацияси бўлиши зарур. 
Юқори кучланишли ўзгармас токни олиш учун, қоида тариқасида, қаттиқ 
ярим ўтказгичлардан йиғилган схемаларни қўллаш зарур. 
Кенотрон синаш ускуналари, хизмат қилувчи ходимларни рентген 
нурларининг 
зарарли 
таъсиридан 
сақланишлари 
учун, 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish