Электр хавфсизлиги


ҲИМOЯ ВOСИТA-ЛAРИНИ ҚЎЛЛAШ, СИНAШ ВA ЎЛЧАШ, ҲАМДА



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

ҲИМOЯ ВOСИТA-ЛAРИНИ ҚЎЛЛAШ, СИНAШ ВA ЎЛЧАШ, ҲАМДА 
БЕГОНА ТОК МАНБАИДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ БЕРИБ СИНАШ 
Режа: 1. 
Синаш ва ўлчаш. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш. 
2. 
Электр ўлчов омбирлари ва ўлчов штангалари (таѐқчалари) билан 
бажариладиган ишлар.
 
3. 
Ҳаво электр узатиш тармоғида импулс ўлчов асбоби билан 
бажариладиган ишлар. 
4. 
Мегаомметр ва электр ўлчов асбоблари билан бажариладиган ишлар.
 
5. 
Электр ҳимoя вoситaлaри қўллaш ва синaш. Элeктр синoв. 
6. 
Кучлaниш кўрсaткичлaрини синaш тартиби. 
7. 
Изоляцияловчи штангаларни синаш.
 
8. 
Синов саволлари.
 
1. Синаш ва ўлчаш. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш бериб синаш 
Электр ускуналарида, шу жумладан, электр ускуналаридан ташқарида 
(ишлатилмайдиган электр ускуналарида, омборхонада, корхона майдонида, 
далада ва ҳоказоларда) кўчма синов ускуналарини қўллаб синов ўтказиш 
ишлари, наряд билан бажарилиши шарт. Синов ўтказишга ижозатни иш 
раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, ишбоши беради. 
Бундай ҳолларда нарядни синов ўтказишга, ушбу ишлар зарурлиги 
ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим 
томонидан берилади. 
Ускуналарни таъмирлаш ѐки таъмирлаш жараѐнида ўтказиладиган синов 
ишлари, наряднинг 
«Қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган»
деган 
сатрида қайд қилиниши шарт. 
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида синов ишларини 
фармойиш билан бажаришга ижозат берилади.
Синов ишларини таркибида IV гуруҳга эга бўлган ишбоши, III гуруҳга 
эга бўлган бригада аъзоси, қўриқлаш учун қўйилган II гуруҳли бригада ходими 
амалга ошириши керак. 
Синов ишларини бажарувчи, бригада таркибига тайѐргарлик ишларини 
бажаришга жалб қилинадиган ва ускуна устидан назорат қилиш учун 
таъмирловчи ишчилар киритилиши мумкин. 
Ускунани таъмирлаш ѐки таъмирлашни бажарадиган бригада таркибига 
синов ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ѐки электр лаборатория 
ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда, синов ишларига ишбоши ѐки 
унинг кўрсатмаси билан созлаш корхонаси ѐки лаборатория ходимларидан IV 
гуруҳга эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади. 
Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр ускуналаридан ташқарида 
туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай тўр билан ѐпилган, эшиклари эса, 
блокировка билан жиҳозланган доимий ўрнатилган синов ускуналарида 
изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил 
изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий бирданига синовдан ўтказиш 
ишларини амалдаги йўриқномага асосан, III гуруҳга эга бўлган бир ишчи 
бажариши мумкин. 


128 
Синов ишларини ўтказишга берилган наряд, ишга ва унга тайѐргарлик 
ишларини бажариш учун, ижозат синов учун мўлжалланган электр ускунада 
ишлаѐтган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан сўнг ва улар нарядларини 
ишга ижозат берувчига топширганларидан кейингина берилади. 
Доимий навбатчиси бўлмаган электр ускуналарида ишбошига бригадани 
иш жойидан чиқариб юборганидан сўнг, ишдаги танаффусни расмийлаштириб, 
нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади. 
Синалаѐтган ускуна, синов ускунаси ва улаш симлари тўсиқ, арқон билан 
тўсилиши, ҳамда уларга ѐзуви ташқарига қараган, 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish