Электр хавфсизлиги


 Кабел тармоқлари. Ер қазиш ишлари



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/124
Sana17.12.2022
Hajmi3,53 Mb.
#889838
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   124
Bog'liq
s99TipsELYtNxpCI1rZiHpQ5Q8gfXDPdiZuJAAIn

2. Кабел тармоқлари. Ер қазиш ишлари. 
Ер ости иншоотлари ва йўлларида жойлашган кабелларни таъмирлаш ѐки 
кабелларни ѐтқизиш билан боғлиқ ер қазиш ишлари, ушбу ер ости иншоотлари 
ва йўлларини эксплуатация қиладиган жавобгар корхона ѐки цех раҳбарининг 
ѐзма рухсати билан иш раҳбари тайинланганида олиб борилади. Рухсатномада 
ер ости иншоотлари ва йўлларини жойлашиши, ҳамда ѐтган чуқурлиги 
кўрсатилган чизмаси илова қилинган бўлиши керак. 
Агар чизмада белгиланмаган кабел, қувур, ер ости иншооти ва шунингдек 
қурол-яроғлар топилса, уларни қайси ташкилотга тегишлигини аниқланмагунча 
ва тегишли ташкилотлардан ишни давом эттиришга рухсатнома олмагунча ер 
қазиш ишлари тўхтатилиши зарур. 
Кабел трассасидан 5 м гача яқин жойларда куч билан урадиган машина ва 
механизмлардан, кабел тармоқларини қўриқ майдонида эса ер қазиш 
машиналаридан фойдаланиш ман этилади. 
Кабел тармоқларини ҳимоя майдонларида ер қазиш машиналаридан 
фойдаланиш, фақат қазиш учун ушбу тармоқни эксплуатация қилувчи корхона 
ходимларигагина рухсат этилади. Қазиш ишларини ер қазиш машиналари ва 
пневматик машиналар, ҳамда лўм ва киркалар ѐрдамида, бевосита кабел устида 
уни ҳимоя қатламигача 0,3 м қолгунга қадар амалга ошириш мумкин. Ерни 
қолган қатламидаги тупроқ белкурак ѐрдамида олиб ташланиши керак. 


61 
Қиш фаслида белкурак билан тупроқ қазишга фақат тупроқни иситгандан 
кейингина киришиш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелгача 15 см га 
яқинлаштириш мумкин. 
Ўра, хандақ ва траншея қазиладиган жойлар талабини эътиборга олган 
ҳолда, тўсилган бўлиши керак. Тўсиқда огоҳлантирувчи белги ва ѐзувлар, тунда 
эса огоҳлантирувчи ѐруғлик сигнали бўлиши керак. 
Ўпирилиш хавфи бор бўлган бўш ѐки нам тупроқли ерларда траншеялар 
қазилаѐтганда уларнинг деворлари мустаҳкам маҳкамланиши керак. 
Тўкилиб кетадиган тупроқли ерлардаги ишларни деворларини 
мустаҳкамламасдан, унинг четидаги табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда, 
бажариш шарт. 
Ер ости сувлари йўқ, аммо табиий нам тупроқли ерларда, ер ости 
иншоотлари яқин жойлашган ерларда траншея ва ҳандақларнинг, 
мустаҳкамланмаган тик деворларнинг чуқурлигини: 
- ўйилган, қумли ва катта бўлакли ерларда 1 м дан; 
- қумлоқ ерларда 1,25 м дан; 
- қумлоқ ва соз тупроқли ерларда 1,5 м дан оширмасдан қазишга рухсат 
этилади; 
Зич ѐпишқоқ ерларда тик деворли траншеяларни маҳкамлаш 
ускуналарини қўймасдан, роторли ѐки оддий экскаваторларда 3 метргача 
чуқурликда ковлашга рухсат этилади. Бундай ҳолларда траншеяларга 
одамларнинг тушиши ман этилади. Одамларни тушиши зарур бўлган траншея 
қисмлари тирговичлар билан мустаҳкамланиши ѐки ѐн томонлари табиий 
қиялик ҳолида бажарилиши шарт. 
Қиш фаслида, ерни музлаган қисмида (ерни қуруқ тупроқ қисмидан 
ташқари) ер қазилганда, уни тирговичларсиз бажаришга рухсат этилади. 
Ер қазиш шароити техника хавфсизлиги қоидасида кўрсатилгандан фарқ 
қиладиган ҳолатларда, ўра ва хандақлар қазишни тик деворларини тиргович 
билан мустаҳкамлаган ѐки табиий қияликни
сақлаган ҳолда бошлаш зарур. 
Чуқурлиги 3 м гача бўлган ўра ва хандақларни намунавий лойиҳа асосида 
махсус маҳкамловчи ясамалар билан мустаҳкамлаш шарт. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish