«Электр энергиясининг назорати ва хисоби» фанидан маърузалар матни 5310200 –5310700 «электр энергетика»



Download 0,62 Mb.
bet13/34
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#105898
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
ENHAT Маруза матни

тизим оператори - ягона электр энергетикаси тизими фаолиятининг технологик режимини, магистрал электр тармокларини тезкор-диспетчерлик бошкарувини, шунингдек унинг бошка давлатларнинг электр истеъмолчиларни, субистеъмолчиларни электр тармоғига улаш тартиби (истеъмолчининг номи, куввати, хисобга олиш асбоблари, тарифлар ва бошка маълумотлар);
электр энергиясини технологик ёки авариявий бронь даражасигача етказиб беришнинг энг кам хажми (фаолият хусусиятлари, асосий махсулотни ишлаб чикаришнинг, кўрсатиладиган хизматларнинг хажмлари ва мазкур истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган ускуналарга мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар учун).
Электр таъминоти шартномасини тузиш, уни ўзгартириш, бекор килиш ёки амал килиш муддатини узайтириш масалаларини хал этишда томонлар конун хужжатларига, шунингдек мазкур Коидаларга амал киладилар.
Субистеъмолчилар электр таъминоти шартномасини худудий электр тармоклари корхоналари розилигига биноан истеъмолчилар билан тузадилар.
Истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергиясини
хисобга олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги ёки унинг ўлчов воситаси турини тасдиклаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг сертификатига эга бўлган худудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр
энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон хисобга олиш асбоблари кўлланади.
Худудий электр тармоклари корхонаси истеъмолчи билан биргаликда истеъмолчилар истеъмол килган электр энергиясининг амалдаги микдорини аниклаш учун улардаги хисобга олиш асбобларининг (мантий истеъмолчилардан ташкари) кўрсаткичларини хар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда хисобга олиш асбобларини улаш схемасини текшириб кўриши керак.
Ахолида электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишига кўра маиший истеъмолчиларнинг хисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини биргаликда ёзиб олиш, заруриятга караб, худудий электр тармоклари корхоналари хохиши ёки истеъмолчилар буюртманомалари бўйича амалга оширилади.
Электр энергиясига амалдаги тарифлар ўзгарган такдирда,
худудий электр тармоклари корхонаси ахборотни оммавий ахборот
воситалари оркали ўн кун муддатда истеъмолчиларга етказади.
Бунда электр энергиясига тарифлар ўзгарган санадан катъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида колади ва истеъмолчи олинган электр энергияси ва куввати учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб у бўйича xaк тўлашга мажбурдир.
«Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан истеъмолчида энергиядан (имзоланган далолатномага мувофик,) ноокилона фойдаланганлик, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик холатлари аникланган такдирда, худудий электр тармоклари корхонаси аникланган электр энергиясидан ноокилона фойдаланиш холатларидан келиб чиккан холда энергия истеъмолининг шартномадаги микдорини камайтиришга хаклидир.
Электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлик кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огохлантирмасдан, бирок уни дархол хабардор килган холда, электр энергиясини узатишда танаффус ёки чеклашларга йўл кўйилиши мумкин.
Объектнинг электр таъминоти лойихасида кўзда тутилган, ўзаро захираланувчи манбаларни автоматик ишга тушириш ёки асосий манбани кайта автоматик тиклаш вактида электр энергиясининг узиб кўйилиши (сабабларидан катъи назар) электр таъминотида танаффус деб хисобланмайди.
Электр энергиясини ишлаб чикариш, узатиш, истеъмол килиш
сохасидаги меъёрлар ва коидаларга риоя килиниши устидан давлат
назорати конун хужжатларига мувофик «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан амалга оширилади.
Электр энергиясининг исроф килиб сарфланиши ва истеъмолчи электр курилмаларининг авария хавфи туғдирадиган ёки одамлар хаётига хавф соладиган коникарсиз техник холати аникланганда «Ўздавэнергоназорат» ДИ электр энергияси етказиб беришни конун хужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб кўйиш хукукига эга.
Махсус коидалар буйича фойдаланиладиган электр курилмалари устидан энергетика назорати конун хужжатларига мувофик,ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади,
Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши
истеъмолчиларни фойдаланилаётган электр тармоклари, асбоблар ва ускуналарнинг зарур техник хизмати ва хавфсизлиги таъминланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя килиниши учун жавобгарликдан, шунингдек электр энергиясидан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган шикастланишлар, ёнғинлар, электр энергиясини хисобга олиш асбобларининг носозликлари ва бошка коидабузишлар туғрисида худудий электр тармоклари ташкилотларини дархол хабардор килиш мажбуриятидан озод килмайди.
Электр тармоклари, асбоблар ва ускуналарнинг техник холатига ва уларни эксплуатация килишга нисбатан кўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя килиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби электр энергетикаси сохасидаги конун хужжатлари билан белгиланади.
Ушбу Коидалар бузилганлиги учун жавобгарлик Ўзбекистон
Республикасининг Фукаролик кодексига, Маъмурий кодексига, Жиноят кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хукукий базаси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Конунига амал килинади
Электр курилмалари истеъмолчиларнинг электр тармокларидан кувват оладиган субистеъмолчилар техник шартларни, худудий электр тармоклари корхонасининг рухсати билан, истеъмолчилардан оладилар ва лойиха хужжатларини истеъмолчи билан келишадилар.
Агар субистеъмолчининг юкламаси ортиши сабабли истеъмолчининг ташки электр таъминоти схемасини ўзгартириш ёки худудий электр тармоклари корхонаси билан тузилган электр таъминоти шартномасида кайд этилган трансформаторлар ва юкори вольтли моторлар кувватини кўпайтириш талаб этилса, истеъмолчи юкламани кўпайтиришга техник шартларни худудий электр тармоклари корхонасидан олади.
Объектни худудий электр тармокларига улашнинг техник шартларида куйидагилар курсатилади:
-уланиш нуктаси (подстанция, электр станцияси ёки электр энергияси узатиш линияси), объектни таъминловчи хаво ва кабель линиялари бажарилиши керак булган кучланиш, алохида холатларда ташки электр энергияси таъминоти схемаси вариантларини ишлаб чикиш зарурияти курсатилади;
-янги истеъмолчи уланиши туфайли мавжуд тармокни кучайтириш бўйича асосланган талаблар (симлар кесимларини ошириш, трансформаторлар кувватини алмаштириш ёки кўпайтириш, захира ячейкалари барпо этиш ва шу кабилар);
-киска туташиш токларининг хисобланган микдори, релели химоя, автоматика, алока, изоляция ва ўта кучланишдан химояга кўйиладиган талаблар;
-реактив кувват ўрнини тўлдиришга куйиладиган талаблар;
-электр эиергиясини хисобга олишга куйиладиган талаблар;
-давлат стандартларига мувофик ток кабул килгичлар ёнида баркарорлаштирувчи курилмалар ва электр энергияси сифатини назорат килувчи асбобларнинг ўрнатилишига кўйиладиган талаблар;
-истеъмолчи юкламасининг суткалик жадвалини тартибга солиш бўйича талаблар;
-электр курилмаларининг намунавий лойихаларини кўллаш бўйича тавсиялар;
-худудий электр тармокларининг таъминловчи линияларига уланадиган истеъмолчилар электр курилмаларига кўйиладиган ўзига хос талаблар (захира энергия маибаининг, кучланиш бериладиган жойларни автоматик химоя килишнинг зарурлиги, таъминловчи линияларнинг параллел ишлашига йўл кўйилиши, ягона электр энергетика тизимида кувват танкислиги пайдо бўлганда бундай ток кабул килгичларнинг электр таъминотини саклаш максадида айрим захираланувчи таъминловчи линияларга масъул юкламаларни ажратиш ва шу кабилар);
-корхона, бино, иншоотлар лойихасида (ишчи лойихасида) электр курилмаларини эксплуатция килишни ташкил этиш бўйича лойиха ечимларини ишлаб чикиш туғрисидаги талаблар;
-топшириш хужжатларини, хамда ишга тушириш мумкинлигини аниклаш учун электр курилмасини кўрикдан ўтказишга такдим этиши керак.
Истеъмолчиларнинг реконструкция килинаётган электр курилмалари хам эксплуатцияга топширишдан олдин, кўрикдан ўтказиш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИ инспекторига кўрсатилиши керак.
Электр курилмалари эксплуатациясига ижозат бериш тартиби субистеъмолчиларнинг янгидан монтаж ва реконструкция килинган электр курилмаларига татбик этилади.
Истеъмолчиларнинг электр курилмаларини монтаж килишда камчиликлар, улаш учун берилган техник шартлардан чекинишлар аникланганда, шунингдек техник хужжатлар ва электр курилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарлик кўрган ходимлар мавжуд бўлмаган такдирда, аникланган камчиликлар бартараф этилгунга кадар уларга ижозат бериш такикланади.
Янги ёки реконструкция килинган электр курилмаларига
кучланиш бериш, хисобга олиш асбоблари киёслашдан ўтказилиши ва ўрнатилишидан кейин уларни эксплуатация килишга ижозат бериш тўғрисида «Ўздавэнергоназорат» ДИ нинг далолатномаси мавжуд бўлган такдирда, шунингдек электр таъминоти шартномаси тузилганидан кейин амалга оширилади.
«Ўздавэнергоназорат» ДИ электр курилмани техник кўрикдан
ўтказиш ва эксплуатация килишга ижозат бериш юзасидан жавоб беради.
Истеъмолчининг эксплуатация килинаётган электр курилмаларини техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги ўрнатилган тартибда «Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан белгиланади.
Ишлари мавсумий хусусиятга эга бўлган истеъмолчилар хар
йили, электр курилмаларини ишга туширишдан олдин уларнинг кўрикдан ўтказилиши ва эксплуатация килишга ижозат берилиши учун «Ўздавэнергоназорат» ДИ ёки унинг худудий булимига ёзма равишда мурожаат килишлари керак.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish