X боб. Электр моторлар
226. Электр моторлар ва у ҳapaкaтгa келтирувчи механизмларининг ток ўтказувчи ва айланаётган қисмларига тегиш билан боғлиқ бўлган ишлар олиб борилганда, электр мотордан кучланиш олиб ташланиши шарт.
Электр моторларнинг ток ўтказувчи қисмлари ва у ҳаpaкaтгa келтирувчи механизмларга ва айланаётган қисмларга тегиб ишлаш билан боғлиқ бўлмаган барча ишлар мотор ишлаб турган пайтда бажарилиши мумкин.
227. Электр моторда иш олиб борилганда ерга улагични электр моторни ТҚ (йиғма) билан боғловчи кабель линиясининг исталган қисмига қўйиш мумкин. Механизмларнинг айланаётган қисмига тегиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришда ва уловчи муфтани бўшатиб ажратиш керак бўлган тақдирда кабел электр тармоғини ерга улаш талаб қилинмайди.
Агар ўчирилган электр мотордаги ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатилган бўлса, электр моторни электр тармоғи билан улайдиган кабел электр тармоғи электр мотор томонидан ерга улаб қўйилиши шарт. Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма ерга улаш қурилмасини қўллаш имконини бермаса, 1000В кучланишгача бўлган электр моторларда кабелнинг фазалари пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим билан ёки кабелни фазалари пайларини ўзаро бир-бирига улаб, изоляцияланиши керак. Ушбу ерга улаш ёки кабел фазаси пайларини бир-бирига улаш, тезкор-диспетчерлик журналида кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт.
228. Электр моторли насослар, тутун мўрилари ва вентиляторларни ишлатишга рухсат беришдан олдин, агар уларга уланган механизмалар орқали электр моторнинг айланиб кетиши мумкин бўлса, уларнинг сурилма қопқоқ ва шиберлари ёпилиши ва қулфланиши, шунингдек электр мотор роторларини секинлаштириш чоралари кўрилиши шарт.
229. Иш олиб борилаётган электр мотор яқинида жойлашган бир хил турдаги ёки унга ўхшаш ўлчамли электр моторларга, ишлаётганидан ёки заҳирада турганидан қатъий назар «Тўхта! Кучланиш!» деган плакатлар осилиши шарт.
230. Электр моторлар ишлаб турган пайтида айланаётган қисмларга қўйилган тўсиқларни олиш ман қилинади.
231. Юритмаси қўлдан бошқариладиган юргизиш аппаратлари билан жиҳозланган электр моторларни улаш ва ўчириш диэлектрик қўлқопда бажарилиши зарур.
232. Ижро механизмларининг электр юритмалари шибер, сурилма қопқоқ ва бошқа қурилмалар билан уланган бўлса, сурилма қопқоқларнинг электр юритмасини ишлашини синаш, ушбу қурилма ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан махсус бригада томонидан амалга оширилиши шарт.
Рухсатнома берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкор журналига, бу рухсатни олганлиги ҳақида эса синашни ўтказаётган цехнинг (участканинг) тезкор журналига ёзиб қўйилади.
233. Ижро механизмлари, ростловчи органлар ва очиб-ёпувчи аппаратларга уланмаган электр юритмаларнинг электр схемаларини та:ьмирлаш ва созлаш фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. Уларни синаш учун фармойиш берган ходим томонидан рухсат этилади. Бу тўғридаги ёзувни фармойиш рўйхатга олинаётганда ёзилади.
234. Иш батамом битирилгунга қадар электр моторни синаш учун электр тармоғига улаш тартиби қуйидагича:
иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, ишбоши нарядда иш тамом бўлганлигини расмийлаштириб (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси, 3-жадвал), нарядни топширади;
иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чиқарилиши шарт.
Синашдан сўнг нарядда расмийлаштирилиб (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси, 3-жадвал), бригадага қайта ишлаш учун ижозат берилади.
Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага қайта ишлашга ижозат бериш учун янги фармойиш берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |