Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон


§6. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш



Download 297,5 Kb.
bet14/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§6. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш

75. Нарядда иш жойини тайёрлашга тааллуқли кўрсатилган чора тадбирларни ўзгартириш ман қилинади.


Иш жойини тайёрлашга тааллуқли чора тадбирларнинг тўғри ва етарлигига, ҳамда ишни хавфсиз бажарилишига шубҳа пайдо бўлганда иш жойини таёрлаш тўхтатилади.
76. Ишбоши ишлашга рухсат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарган тақдирда, у иш жойини бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган бирортаси билан тайёрлаши шарт.
77. Ишлашга рухсат берувчи ишга рухсат беришдан олдин, иш жойини тайёрлашга тааллуқли техник тадбирларни бажарилганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиши керак. Ишонч ўз кўзи билан кўриш, тезкорлик журналида ёзилган ёзувга қараб ишлаб турган электр тармоқ схемасидаги белгиларга қараш ёки навбатчи, тезкор таъмирловчи ходим ва электр энергия истеъмол қилувчи корхона ходимининг маълумотлари орқали, ҳосил қилиниши мумкин.
78. Иш раҳбари ёки ишбоши (назорат қилувчи) ишлашга рухсат беришдан олдин ишга рухсат берувчидан иш жойини тайёрлашда қандай чора тадбирлар кўрилганлигини аниқлаши ва бу жойни тайёрлаш қандай бажарилганлигини бевосита шахсан ўзи иш жойида кўздан кечириши керак.
Ишлашга рухсат беришдан олдин, иш жойи тайёрлигини иш раҳбари ишлашга рухсат берувчи билан биргаликда ёки унинг рухсати билан ишбоши, иш раҳбари ёки иша рухсат берувчи ходим билан текшириши керак.
79. Наряд ва фармойиш бўйича ишлашга рухсат бериш бевосита иш жойининг ўзида амалга оширилиши шарт.
Фармойиш билан ишлашда иш жойини тайёрлаш керак бўлмаган тақдирда, бригадани ишлашга рухсат бериш иш жойига бориб амалга оширилиши шарт эмас, ҲЛ, КҲЛ ва ҲАЛ ларида эса талаб қилинмайди.
80. Бригадани ишлашига рухсат бериш, иш жойининг тайёрлиги текширилганидан сўнг, амалга оширилади. Бунда ишга рухсат берувчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:
наряд ёки фармойишда кўрсатилган бригада таркибидаги ҳамма ходимларни бирма бир шахсий гувоҳномаларига қараб мослиги текширилиши керак;
йўриқнома бериши: бригадани наряд, фармойиш мазмуни билан таништириши; иш жойига яқин турган, кучланиш бор йўқлигидан қатъий назар, уларга яқинлашиш ман қилинган таъмирланаётган ва унинг ёнидаги қўшимча ускуналарнинг ток ўтказувчи қисмларни кўрсатиши керак;
бригадага тармоқдаги ерга улагичлар қўйилган жойни кўрсатиш билан ёки ерга улагия иш жойида кўринмаган тақдирда кучланиш бор йўқлигини текшириш билан биргаликда, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр қурилмаларда иложи бўлса, кейинчалик ток ўтказувчи қисмга қўл тегизиш орқали кучланиш йўқлигини исбот қилиш керак.
81. Бригада аъзоларига ишлашга рухсат берувчидан ташқари ишбоши ҳам йўриқнома бериши керак. У иш бажариш технологияси, асбоблар, юк кўтариш машинаси ва механизмлардан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома бериш билан биргаликда, ишни хавфсиз бажариш ҳақида ҳам йўриқнома беради. Иш раҳбари керак бўлганда, йўриқномани тўлдириши мумкин.
Йўриқнома бермасдан бригадани ишлашга рухсат бериш ман қилинади.
82. Бригадага йўриқнома ва ишлашга рухсат бериш ишлашга рухсат берувчи ва ишбошининг (назорат қилувчининг) имзоси билан нарядда куни ва вақти кўрсатилиб мазкур Қоидаларнинг 3-илова 3 жадвалида расмийлаштирилади.
Ишлашга рухсат беришда ўтказилган йўриқномани йўриқнома ўтказиш журналида расмийлаштириш талаб қилинмайди.
83. Ишлашга рухсат бериш наряднинг ҳар икки нусхасида расмийлаштирилади. Наряднинг бир нусхаси ишбошида (назорат қилувчида), иккинчиси эса навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимидан тайинланган ишлашга рухсат берувчида қолдирилади.
Ишбоши ишлашга рухсат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик билан бажарганда ишлашга рухсат бериш наряднинг фақат бир нусхасида расмийлаштирилади.
Фармойиш билан ишлашга рухсат бериш тезкорлик журналида ёки наряд ва фармойишлар билан қилинган ишларни қайд қилиш журналида расмийлаштирилади (мазкур Қоидаларнинг 5 -иловаси).



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish