Ишлаш принципи бўйича:
электромагнитли аппаратлар-электромагнит контакторлар, релелар, ишга туширгичлар ва бошқалар;
электр токининг магнит майдони билан ўзаро таъсири натижасида ишловчи аппаратлар-индукционли, электродинамик релелар ва бошқалар;
иссиқли-иссиқлик релелари, биметалли механизмлар ва бошқалар;
чизиқсиз электротехник тўйиниш дроселлари, магнит кучайтиргичлар, зарядсизлагичлар ва бошқалар.
Кучланиш соҳаси бўйича:
Электр занжирларини коммутацияловчи, ўта кучланиш ва қисқа туташув токларини чеклаш, ўлчаш ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган тарқатувчи қурилмаларнинг аппаратлари;
Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган механизмларнинг электр юритма системасида, механизмларни ишга тушириш, ростлашда ишлатиладиган электр юритмаларни бошқариш аппаратлари;
Автоматлаштириш, бошқариш ростлаш ва бошқа функцияларни бажаришда қўлланиладиган ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш аппаратлари.
Ток турига қараб электр аппаратлари ўзгармас ток ва ўзгарувчан токда ишлайдиган турларга бўлинади.
Кучланишга қараб паст кучланишли (1000 В гача) ва юқори кучланишли (1000 В дан юқори) электр аппаратларига бўлинади. Ер ости кўмир шахталарида 1140 В ли электр аппаратлари ҳам ишлатилмоқда.
Бошқариш функцияси бажарилишига қараб контактли ва контактсиз электр аппаратларига бўлинади.
Кончилик корхоналаридаги электр қурилмаларида қўлланиладиган электр аппаратлари умумий мақсадли электр аппаратларидан ҳимоя қобиғининг бўлиши билан фарқланади.
1.2. ЭЛЕКТР АППАРАТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБАЛАР.
Электр аппаратларига қўйиладиган умумий талабларга қўйидагилар киради:
1. Берилган функцияни бажаришдаги ишончлилик, яъни аппарат иш давомида аниқ, стабил, бузилмасдан ишлаши лозим. Бунда аппаратнинг параметрлари ва ростланганлиги ўзгармаслиги керак.
2. Электродинамик ва термик мустаҳкамлиги етарли даражада бўлиши керак.
3. Электр изоляциясининг етарли даражада бўлиши, яъни электр аппарати электр ўта кучланишга чидай олиши лозим.
4. Бошқариш ва ҳимоя занжирларида бўладиган нормал ва аврия режимларида аппаратнинг коммутацияловчи қобилияти унинг иш ҳолатини таъминлаши лозим.
5. Қурилманинг соддалиги, массагабарит кўрсатгичлари ва нархининг кичик бўлиши, ишлатишнинг осон бўлиши, созлашнинг ва уни тайёрлаш технологиясининг сода бўлиши лозим.
Давлат стандартларига кўра электр аппаратлари ҳимоя қобиғига эга бўлиши лозим. Бу ҳимоя қобиғи IP ҳарфлари ва 2 та сон билан белгиланади. 1-сон хизмат кўрсатувчи персоналнинг (шахснинг) аппарат хавфли қисмларидан ҳимоя даражасини билдирса, 2- сон эса аппарат ичига ташқи предметлар ва суюқликлардан ҳимоялаш даражасини билдиради.
Электр аппаратларини ишлатишда стандартга асосан категорияларга бўлинади:
1-категория - очиқ ҳавода;
1-категория – усти ёпилган жой ёки хоналарда ( бунда температура ва намлик очиқ ҳаводаги температура ва намликдан унча фарқ қилмайди);
3-категория – табиий вентиляцияли ёпиқ хоналарда (бунда температура ва намлик қум чанг таъсирида очиқ ҳаводагига нисбатан паст бўлади);
4-категория – климатик шароитлари сунъий ростланадиган ёпиқ хоналардаёки хажмларда;
5-категория – намлиги юқори бўлган ёпиқ хоналарда (ҳажмларда, масалан, шахталарда).
Кон корхоналарида ишлатиладиган электр аппаратлари портлашга қарши, портлашдан хавфсиз, ўта портлашдан хавфсиз гурухларга бўлинади.
ЭЛЕКТР АППАРАТЛАРИДА ИШЛАТИЛАДИГАН АСОСИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Электр аппаратларида хилма-хил материаллар ишлатилади:
Ўтказувчан материаллар ток оқадиган қисмлари учун – мисс, алюминий, латунь ва бошқалар;
Магнит материаллар магнит ўзак учун махсус пўлат ва қотишмалар;
Изоляцияловчи материаллар ток оқадиган қисмларининг электр изоляцияси учун –целлюлоза, пахта, шимдирилган ва шимдирилмаган ипак, синтетик материаллар,слюдали материаллар, асбест ва шиша тола;
Контактли материаллар – контактлар учун – кумуш, мис, графит, металли-керамика ва бошқалар;
Ёйга чидамли изоляцияли материаллар – ёйни сўндириш қурилмаси учун – асбест, керамика, пластмассалар;
Юқори солиштирма қаршиликли қотишмалар – резисторлар учун – константан, нихром, хромаль, фехраль ва бошқалар;
Биметаллар электр токи таъсирида металларнинг чизиқли чўзилишида қўлланиладиган элементлар учун;
Конструкцияли материаллар – механик кучларни узатиш ва электр аппаратларига ҳар хил шакллар бериш учун керак бўлган металлар, пластмассалар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |