Экспортбоп трикотаж маҳсулотарини ишлаб чиқаришга қЎйилган талаблар



Download 312 Kb.
bet3/4
Sana12.04.2022
Hajmi312 Kb.
#546601
1   2   3   4
Bog'liq
Мақола Текстил

Рассия

Қирғизистон

Туркия

Белоруссия

Қозоғистон

Япония

Индонезия

Тожикистон

Aсосий талаблар

1

ISO 2959:2011 Тўқимачилик маҳсулотлари. Тўқимачилик матоларининг тавсифлари

+

+




+

+

+

+

+

2

ISO 3759:2011 Тўқимачилик. Ўлчамларнинг ўзгаришини аниқлашда мато ва мато маҳсулотларини намуналарини тайёрлаш, маркалаш ва ўлчаш

+

+



















3

ISO 15831:2004 Кийим-кечак. Физиологик таъсир. Термоманикин устида иссиқлик изоляциясини ўлчаш

+

+




+

+










4

ISO 13935-1:2014 Тўқимачилик матолари. Узатма тикув учун мато ва матоларнинг хусусиятлари. 1-қисм. Ип усули билан тикувнинг максимал тортишиш кучини аниқлаш

+

+




+

+










5

ISO 2062:2009 Тўқимачилик. Пакетдаги ип. Aт билан битта ипнинг узилишида узилиш кучини ва чўзилишини аниқлаш доимий тезликни тортиш синови (CRE)

+

+




+

+










6

ISO 2061:2015 Тўқимачилик. Ипнинг бурилишини аниқлаш. Тўғридан-тўғри ҳисоблаш усули

+

+




+

+










7

ISO 2060:1994 Тўқимачилик. Пакетдаги ип. Ҳийла усулида чизиқли зичликни (бирлик узунлигига масса) аниқлаш

+

+




+

+










8

ISO 13935-2:2014 Тўқимачилик. Матолар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг чокларнинг тортиш хусусиятлари







+
















9

TS 1418 Тўқимачилик маҳсулотларини ёрлиғи - Тўқимачилик маҳсулотларини маркалаш учун тола таркиби.







+
















10

Oeko-Tex® Стандард 100 талабларига мувофиқ зарарли моддаларни синаб кўришда улар ҳар доим тўқимачилик маҳсулотларининг ўзига хос мақсади билан бошқарилади.







+
















Тўқимачилик корхоналарида сифат менежмент тизимини жорий этишда қуйидаги афзалликларга эришиш мумкин. Яъни, сўнги йилларда республикамизда халқаро стандарт талаблари асосида сифат менежмент тизимларини жорий этиб, сертификатлаштирилган корхоналарни рағбатлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинган. Ушбу тадбирлар сирасига сифатни бошқариш тизимларини жорий этиб, сертификатлаштиришни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларда иқтисод қилиш имконини берувчи имтиёзлар ва чегирмалар киради.


Сифат менжмент тизимини Ўзбекистон компанияларида жорий этилишининг фойдали, бир қатор омилларини санаб ўтиш мумкин:
Биринчидан, ISO 9000 сертификати ташқи бозорда ишлайдиган компанияларга зарур. Баъзи ҳолларда унинг мавжудлиги тендерда иштирок этишда муваффақият келтиради, яъни тендернинг мажбурий шартларидан бири бўлиши мумкин. У компаниянинг сифат ғояларига содиқлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, шунинг ўзи билан компания обрўси ошади. Сертификатни йўқлиги ёки экспорт маҳсулотнинг нархини кескин тушиши ёки умуман шартномадан воз кечишга олиб келиши мумкин.
Иккинчидан, ISO 9000 сертификати компанияга чет эл инвесторларини жалб этади. Бу мотив компанияларни акциялаштириш, акцияларни сотиш ва қўшма корхоналарни ташкил этишда ҳам, аниқ лойиҳага маблағларни жалб қилишда ҳам қўлланиши мумкин. Сертификатнинг мавжудлиги инвестицион хатарларни камайтириш омили бўлиб ҳам хизмат қилади.
Учинчидан, СМТ нинг ISO 9000 талабларига мослигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги мижозлар, таъминотчилар, рақобатчилар, давлат органлари каби ижтимоий–иқтисодий тузилмалар ўртасидаги компания мулкини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Ушбу афзалликлар билан компания ишидаги ички унумдорликни оширишга боғлиқ чора – тадбирларнининг амалга оширилиши назарда тутилади.
Кузатишларимиз натижаларидан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки хозирда вилоятимиздаги тўқимачилик корхоналари халқаро талабларга мувофиқ сифат менежмент тизимини жорий этиш орқали ўз мавқеини кўтармоқда, унумдорлиги ва даромадларини оширмоқда ва натижада ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлиги ортиб бормоқда.
Минтақадаги илғор замонавий тўқимачилик корхоналар тажрибаси кўрсатмоқдаки ISO асосида сифат менежмент тизимини жорий этиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва бозор шароитида барқарор фаолият кўрсатишининг муҳим шарти бўлиб, корхонларга жуда кўп афзалликлар беради. Жумладан
-корхонада ишчан муҳит қарор топишини таъминлаш;
-корхонада бошқарув малакаси, ишлаб чиқариш маданияти, технологик интизомни яхшилаш;
-янги бозор имкониятларини очилиши ва амалдаги сотув бозорларини сақлаб қолиниши;
-мавжуд ва потенциал истеъмолчиларда корхона имкониятларига ишончни мустахкамлаш;
-корхоналарни самарадорлигини ошириш, ишда аниқ мувофиқлаштириш;
-корхона маҳсулоти ёки хизматлари сифатини истеъмолчилар томонидан белгиланган ёки қутилаётган талабларга мувофиқлигига эришиш ва ушлаб туриш;
-йирикроқ корхоналар билан мусобақалашиш имконияти (яъни мақбул нархлар таклиф қилиниши ёки нархларни ушлаб туриш);
-сифат бошқаруви тизимида амалга ошириладиган янги бозор мeханизми сифатли маҳсулот тайёрлашни таъминлаш ва ўзаро шартномаларнинг тўлиқ бажарилишида истeъмолчилар ишончини янада ошириш;
-ресурслардан унумли фойдаланишни таъминлаш, корхона фаолиятини такомиллаштириб, маҳсулот сифатининг яхшиланишига олиб келиш ва иқтисодий кўрсаткичлар кўтарилиши, соғлом иш муҳити шаклланиши ва мутахассислар якдиллиги ва изланувчанлигини таъминлаш;
-ишлаб чиқарувчи томонидан сифатли ва хавфсиз маҳсулот барқарор ишлаб чиқарилиши учун барча шарт-шароитлар таъминлаш;
-маҳсулотлардан истeъмолчилар қониқишини таъминлаш, ходимларнинг хавфсиз мeҳнат шаротини яратиб бeриш, хавф ва зиённи минимал даражага кeлтириш, корхонани атроф-муҳитга бўлган таъсирини камайтириш ва доимий назорат қилиш.
Тикув-трикотаж корхоналарида олиб борилаётган сертификатлаштириш жараёнлари ва уларнинг натижаларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш асосида қуйидагича ҳулоса қилиш мумкин:
-тўқимачилин саноатда сифатли махсулот учун сифат кўрсаткичи танлаш - материалнинг кўрсаткичлари ва хоссалари бўлиб, сифатни баҳолашда меъёрий талабларга жавоб бераши, стандарт ва техник шартларда материал сифатини баҳолашда тузилиш кўрсаткичи ва тола таркиби бўйича сифат кўрсаткичлари меъёрланади ҳамда тузилиш кўрсаткичи ва таркиби сифат кўрсаткич даражасига таъсир этиши хисобга олинади.
-тўқимачилик маҳсулотларини сертификатлаштириш орқали уларни инсон саломатлигига таъсири, хавфсизлиги, гигеник хусусиятлари ва норматив хужжат талабларига мувофиқлигини билиш мумкин.



Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish