Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар



Download 3,65 Mb.
bet6/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

5. Мавзу Тадқиқотларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар

  1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи: умумлаштириш, хулосаларни белгилаш, яъни тушунчалар, фактлар, назариялар, тендентсияларни ифодалаш.

  2. Буюртмачи тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари: (асосий хулосалардан иборат ҳисоботи, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат).

Умуман ижтимоий психологик тадқиқот натижаларини бундан илмий ва юксак савияда таҳлил қилиш улардан ижобий бошқариш амалиётида унумли фойдаланиш имконини беради. Эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш жараёнидаёқ ўрганиётган объектнинг муҳим жиҳатлари кўрина бошлайди. Бу жиҳатлари назарда тутган ҳолда илмий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш, ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш учун асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш босқичи иккиёқлама жараён бўлиб, унда олимлар, илмий ҳодимлар, амалиётчилар ҳам фаол иштирок этади.
Ижтимоий психологик тадқиқот натижалари илмий ҳисобот тарзида тузилади. Илмий ҳисобот гуруҳлаштирилган ҳолда тузилиб, келгусида ўтказиладиган тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилади.
Илмий ҳисобот таркиби асосан икки қисмдан иборат бўлиб, назарий ва амалий бўлимларга бўлади. Ижтимоий психологик тадқиқотнинг илмий ҳисоботида қуйидаги асосий талабларга эътибор берилмоғи лозим:

  1. Илмий ҳисоботда тадқиқот предметига мувофиқ муаммонинг барча ўзаро боғлиқ жиҳатлари чуқур акс этиши зарур. Бунда ижтимоий психологик муаммонинг асосий моҳиятли жиҳати аниқ кўрсатилмоғи керак. Бажариладиган ишлар эса мантиқий тартиб асосида кўриб чиқилади.

  2. Илмий ҳисоботнинг ҳар бир боби 2 қисмдан иборат қилиб тузилмоғи мақсадга мувофиқ. Биринчи қисм муаммони ва тадқиқот натижаларини ўз ичига олса, иккинчи қисм эса илмий ҳулосаларни амалий таклиф ва тавсияларни ташкил этмоғи керак.

  3. Илмий ҳисоботда анкета саволлари умумлаштирилган ҳолда ихчам қилиб ифодаланади. Ҳисобот аниқ, ҳаётий, ҳужжатли ва статистик маълумотлар асосида тасдиқланган бўлиши талаб этилади.

  4. Илмий ҳисобот ихчам ва тўғри ёзилиши зарур. Кўпи билан 30-40 бетдан ошмаслиги, зарур жадваллар, диаграммалар илова тарзида ҳам берилиши мумкин.

Умуман хулоса қисмида яна шуни таъкидламоқ лозимки, баъзи психологлар фаннинг асосий вазифаси аниқ маълумотлар йиғиб, зарур таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат, уларни ҳаётга, амалиётга тадбиқ қилиш эса жамоат ташкилотлари, маъмуриятни иш деб хисоблайдилар. Бундай қараш илмий маълумотлар ва уларни бошқарувдаги ечимлар ўртасида узилишга олиб келади. Ижтимоий психологик тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этишнинг турли шакллари ва усуллари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:

  1. Олиб борилган тадқиқот натижаларини мавжуд раҳбарият поғонаси (маъмурият, касаба уюшмаси, бўлинма ва бошқалар) ва тадқиқот гуруҳлари (масалан, ишчи биргадаси, талабалар гуруҳи кабилар) олдида ҳимоя қилиш.

  2. Тадқиқот натижаларини китоб шаклида, услубий қўлланма, мақолалар тўпламида ва матбуотда нашр этиш.

  3. Ижтимоий психологик тадқиқот натижалари бўйича олимларнинг радио ва телевидиниеда чиқишлари ҳам ўзига амалий аҳамият касб этади.

  4. Илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш ва ўтказиш каби шакллари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

  5. Бугунги кунда ижтимоий психологик тадқиқот натижаларидан амалий фойдаланишда сотсиал–психологик марказлар фаолиятини кенгроқ қўллаш.

Демак, ижтимоий психологик тадқиқотлар назарий асосларни ишлаб чиқиш ва фактларни йиғиш бир пайтда амалга оширилмайди. Аммо улар муштарак бирликда умумий вазифаларга бўйсунган ҳолда амалга оширилади. Дастурни ишлаб чиқиш даврида икки асосий талабга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга:

  1. Ишлаб чиқилган назарий умумлашмалардан реал тадқиқот ўтказишга ўта билиш, бу фикирларни ишлаш, ҳулосаларга айлантира билиш;

  2. Олинган натижалар, фактлар йиғилган эмпирик материаллардан назарий умумлашмаларга эга бўлиш ана шу талаблар мазмундир.

Юқорида бу икки талабга риоя қилиш бир жиҳатдан реал ижтимоий психологик тадқиқотлар ўтказишни тизимли йўлга қўйиш, жамият ижтимоий муносабатларни тадқиқ этиш ишларини узлуксиз амалга ошира боришни таъминласа, иккинчи жиҳатдан, илм-фаннинг турли соҳалари узвий ривожлана бориши учун кенг имкониятлар очилади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish