Экспериментал психология ва практикум


Тадқиқот мақсади ва вазифаларни белгилаш



Download 3,65 Mb.
bet3/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

Тадқиқот мақсади ва вазифаларни белгилаш: ижтимоий психологик тадқиқот буюртмачи ва бажарувчилар ўртасидаги муносабат ўзаро келишиб олинади. Тадқиқот учун сарф қилинадиган ҳаражатлар: молиявий ва меҳнат ресурслари ҳисоблаб чиқилади.

Бунда мақсад ва вазифа аниқлаб олинади. Мақсад - бу онгда олдиндан пайқалган тадқиқот натижасидир. Муаммони ўрганиш даражаси, ижтимоий буюртма, тадқиқот манфаатларига боғлиқ бўлади. Эмпирик (експеримент) тадқиқотнинг умумий мақсади: объект ривожланиш турлари, тузилмаси, ўзгарувчанлиги ва тендентсияларидир.
Бу фактлар турли мақсадларга қўлланиши мумкин:
а) назарий ҳулосалар олишда;
б) ўрганиш методининг эффективлиги, билиш имконияти орқали ҳулосалар олишда;
в) амалий маслаҳатлар олишда;
г) кам ўрганилган соҳа бўйича информатсия тўплаганда.
Ижтимоий психологик тадқиқот мақсади турлича бўлиши мумкин. Масалан, муайян ишлаб чиқариш корҳонасида меҳнат унумдорлигини кўтариш муаммосини ижтимоий психологик тадқиқот қилиш зарур бўлса, бунда асосий мақсад меҳнат унумдорлиги пастлигиниг асосий сабабларини аниқлаш, мавжуд яширин иқтисодий имкониятларни қидириб топиш ва мавжуд шарт-шароити ўзгаришидан иборат бўлади. Тадқиқотнинг асосий вазифаси эса белгилаб олинган мақсаднинг мазмунан, услубий ва ташкилий жиҳатдан янада ойдинлаштириб олишдан иборат бўлади.
Ижтимоий психологик тадқиқотларда мақсад-бу тадқиқотларни назарий ёки амалий йўналишларда бўлишини кўрсатувчи мўлжал вазифасини ўтайди. Айни вақтда дастур ўтказилаётган тадқиқот қандай муаммони ҳал этиши ёки қандай характердаги натижаларга эга бўлиши ҳусусида конкрет саволларга жавоб бериши лозим.
Мақсадни амалга ошириш жарёнида бир йўла бир неча ҳил манзараларга дуч келиш мумкин. Зеро, ҳамма нарса олдиндан аниқ белгиланиши қийин. Ҳамма имконият ва ютуғларни тўла аниқлик билан ҳисобга олишга уриниш беъманиликдан ва шаллақиликдан бошқа нарса эмас. Шу билан бирга барча тадқиқотчи кутилган натижалардан ташқари яна қўшимча натижалар пайдо бўлишини назардан қочирмаслик керак. «Агар сиз қандайдир йўлланмаган, кутилмаган ҳаёлингизга келтирмаган нарсани топишни ўйламайдиган бўлсангиз, сиз бу нарсани ҳеч қачон топа олмайсиз» деган эди. Мақсадни амалга оширишда баъзан фақатгина асосий вазифа эмас, иккинчи даражали вазифаларни ҳам бр йўла бажаришга тўғри келади. Шуниг учун ҳам ишда асосий қўшимча у ёки масалалар бир йўла ҳал этилади ёки ҳал этишниг конкрет йўллари белгилаб берилади.
Мақсадни амалга ошириш жараёнида тадқиқотчи 3 анъанавий вазифани бажаришни ўз олдига қўяди:

  1. ўрганилувчи мавзуни илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш;

  2. илмий-назарий мавзунинг бошқа илм ва ҳаёт билан боғлиқлиги;

  3. кризис ҳолатлардан чиқишнинг аниқ-равшан йўлларини белгилаб бериш (дастурда методологик тавсияларни яратишни қайд этади).

Баъзан ҳал этилмаган ноасосий вазифалар алоҳида мустақил тадқиқ этилиши дастурда кўрсатилиши лозим.
Демак, эмпирик ижтимоий психологик тадқиқот мақсади назарий, методик, амалий, информатсион бўлиши мумкин. Мақсад тадқиқот жараёнини ташкил қилади ва эътибор қаратишга ёрдам беради.
Мақсад маълум бир вазифаларни ечиш натижасида амалга ошади. Агар мақсад тадқиқот жараёнини ташкил қилади ва эътибор қаратишга ёрдам беради.
Мақсад маълум бир вазифаларни ечиш натижасида амалга ошади. Агар мақсад тадқиқот нима учун ўтказилади деган саволга жавоб берса, вазифа тадқиқотни қандай ўтказиш, қўйилган мақсадни қандай назарий, методик масалаларни ечиш зарур деган саволга жавоб беради. Мақсад бир неча вазифаларга бўлинади:
а) шу ҳақда тушунча бериш.
б) назарий типологиясини баён этиш ва ҳоказо.
Асосий ва асосий бўлмаган вазифаларни ажратиш керак. Бу вақтни тўғри тақсимлашга хизмат қилади.

  1. Тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш: Кўпинча меҳнат жамоалари объект бўлиб хизмат қилади. Объект қанчалик аниқ бўлса, метод шунчалик тўғри танланган бўлади. Эмпирик тадқиқот типик объектлари одамлар фикри, жамоадаги муносабатлар, сиёсий жараёнлар. Бу объектга бир неча предмет тўғри келиши муумкин. Предмет «онг тузилмаси» ва ҳоказо. Умуман объект (лат. предмет) - фалсафада киши онгидан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган ҳар қандай ҳодиса. Кенг маънода - киши билишга интилган предмет, ҳодиса (масалан, ўрганиш объекти) ва ўз фаолиятини шунга йўналтириш (кўриш объекти).

Объект одатда мустақил тушунча сифатида тадқиқочи ихтиёридан четда туради ва махсус ўрганилади. Предмет эса тадқиқотчи томонидан муайян шаклга солинади ва маҳсус тадқиқот қўлами сифатида ўрганилади. Объект предметидан маъно доираси жиҳатидан анча кенг, предмет объектнинг ҳосилидир. Биргина объектнинг ўзида бир неча алоҳида тадқиқот предметларини ажратиб олиб ўрганиши мумкин. Ижтимоий воқеаликни объект сифатида қайд этиши ва унда предметни ажратиб чиқариш, ҳамиша юзага келган ижтимоий зиддиятли муаммо ва бу муаммони ҳал этиш ҳолатлари билан чамбарчас боғлиқ. Баъзан тадқиқотчи олдин махсус масала, яъни предметни аниқлаб олади ва шундан сўнг шу масала атрофидаги муҳит, масалага қон - қариндош томонларини, яъни объектни белгилайди. Бу 2 ёндашув диалектик материализимнинг индуктив билиш усулларига мувофиқ ва ҳар икки ёндашув ҳам тўғри деб эътироф этиши мумкин.
Объект - бу ҳақиқий мавжуд бўлган тузилма бўлиб, предмет - абстракт қўйилган тадқиқот муаммосидир.
4. Муаммони назарий таҳлил қилиш ва асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш:
а) дефетсиялашни (таърифлаш), яъни илм-фанда ишлаб чиқилган назарий ва методологик нуқтаи назаридан муаммонинг асосий тушунчаларини аниқлаш, назарий асослар бўлмаганда эса тадқиқотчи ўз контсептсиясини мустақил яратиш керак.
б) тадқиқот тушунчаларига боғлиқ, яъни муаммонинг назарий таҳлили бевосита тушунча билан диалектик узвийликда ривожланади. Бунда назарий ва эмпиррик кўрсаткичлар ўзаро алоқада бўлади.
5. Тадқиқот объектининг таҳминий, системали таҳлили:
Ўрганилаётган объект системали таҳлил қилинади. Бу объектни, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий боғлиқликда ўрганишдир. Системали таҳлил натижасида фақат объектдаги мавжудлик механизимига эмас, балки институттсионал, оилавий-маиший, шахсий тузилмалар ҳам аниқланади. Объектнинг системали таҳлили асосида гипотеза шаклланади.
6. Тушунчаларни назарий ва эмпирик интерпритатсияси:
Дастурни тузишдаги кейинги қадам, бу интерпритатсиядир. Интрепритатсия - шарҳлаш, изоҳлаш, тушунтириб бериш, талқин қилиш натижасида олинган тушунчалар элементидир. Дастурни тузишда тушунчалар назарий ва эмпирик интерпритатсия талқин қилинади:
а) назарий интерпритатсия (изоҳлаш) - бу тушунчалар мазмуни муаммонинг назарий аспекти нуқтаи-назардан тушунтириши («еътиқод» ва «қадрият» типи белгиланади).
б) емпирик (експеримент) интерпритатсия тушунчаларни эмпирик фактлар билан таққослаш, ўрганилаётган соха билан мослигини аниқлаш, оператсионал тушунча тўплаш.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish