Экскурсия хизматларининг таркибий омиллари. 1. Экскурсиянинг кўп вариантлиги. 2. Экскурсия ташкилотчиси ва унинг вазифалари. 3. Экскурсияда транспорт йўналиши таснифи. 4. Экскурсия муваффақиятини таъминлаш мезонлари. 5. Экскурсиялар таcнифининг янги йўналишлари. 6. Саёҳларга сифатли хизмат кўрсатишда гиднинг аҳамияти.
Экскурсиянинг кўп вариантлиги
Эксукрсиявий хизматлар эркин фаолият бўлибгина қолмай, туристик хизматлар комплексининг бир қисми ҳамдир.
Туристлар қуйидаги хизматларнинг истеъмолчиларидир.
асосий
қўшимча
тааллуқли
Асосий туристик хизматлар туристик хизмат кўрсатиш ва путевка шартномаси билан регламент қилинади. Бундай хизматларга қуйидагилар киради: жойлашиш, овқатланиш, транспорт хизматлари (бунга трансферт ҳам киради), экскурсия хизматлари.
Қўшимча хизматлар ғоят кенг спектрга эга бўлиб, туризмнинг ривожланган инфраструктурасида даромаднинг умумий ҳажмидан 50% ни эгаллайди. Буларга: асосий хизматларнинг рўйхатига кирмаган қўшимча экскурсиялар; жисмоний соғломлаштириш
хизматлари; тиббий хизматлар; маданий – томоша, ўйин тадбирлари ва бошқалар киради.
Тааллуқли хизматлар: ёдгорлик совғалари туристик
символикаси билан таъминлаш; савдо, валюта-кредит, ахборот ва бошқа хизмат кўрсатиш; алоқанинг махсус турлари хизматлари, алоҳида сейфлар билан таъминлаш ва ҳоказолар киради.
Экскурсия ташкилотчиси ва унинг вазифалари
Турагентлик – туризмда бизнеснинг кенг таркалган туридир. Рақобат туристик фирмаларни турбизнесда ўзининг ўрнини топишга ундайди, айрим группадаги истеъмолчиларнинг ўртасидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда талабга ёндашишга мажбур қилади.
Фирмаларнинг кўпгина қисми тўғридан – тўғри, бевосита мижозлар билан иш олиб боради.
Туристик фаолият туроператорлик ва турагентликка бўлинади.
Турагентликнинг асосий вазифалари:
Хордиқ чиқариш ва саёҳатнинг бутун бор бўлган турлар,
курортлар, туристик марказларнинг имкониятларини тўла ва кенг ёритиш; бу ахборотни реклама ёрдамида олдинга суриш; савдонинг замонавий усулларини ҳисобга олган ҳолда туристик маҳсулотлар сотишни ташкил қилиш; шунингдек туристик бизнеснинг
хусусиятлари ва спецификасини қўллаш.
Турагент туристик маҳсулотни мижозга комплекс (инклюзив турлар) ёки хизматларни эркин танлаш (буюртма турлар) усулида реализация қилади.
Туроператор турларни мужассамлаб, туристлар учун хизматларнинг мажмуасини шакллантиради, туристик маршрутларни ишлаб чиқади, хизматларни етказиб берувчилар билан ҳамоханг бўлган ҳолда уларни хизматлар билан бойитади, турларни амалда қўллаш ва хизматларни етказиш билан таъминлайди, ўз турлари бўйича реклама – ахборотлар нашрини тайёрлайди, турларнинг баҳосини кўриб чиқади, турларни туристларга реализация қилувчи турагентга топширади.
Экскурсовод ташкилий кенгаш тузилиши ва дастурига қараб турли хил санаб ўтилган фаолият турларида қатнашади. Мисол учун, экскурсия жараёнида экскурсовод асосий ташкилотчи ва бошқарувчи бўлади. Бирор бир объектга келганларида у таржимон бўлади. Бу ерда асосий ташкилотчи бўлиб меҳмонларни таклиф қилган корхона ҳисобланади. Одатда корхона фаолияти, унинг имкониятлари билан туристларни шу корхонанинг ходими ёки бошқарувчи таништиради.
Туристлар мутахассислардан аниқ ахборотларни олишади. Экскурсион хизматнинг сифати бугунги кунда мутахассиснинг малакаси, тажрибаси ва ташкилотчилик тажрибаси билан белгиланади. Кўпгина санъат галерияларида, махсус музейларда ва ярмаркаларда туристик корхоналар махсус мутахассис экскурсовод хизматига таянишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |