Экскаватор машинисти учун меҳнат муҳофазаси бўйича 11Р – 42 сонли ЙЎРИҚнома I. Хавфсизликнинг умумий талаблари



Download 48,25 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2022
Hajmi48,25 Kb.
#685254
  1   2   3   4   5
Bog'liq
экскаватор ротор


Экскаватор машинисти учун меҳнат муҳофазаси бўйича


11Р – 42 сонли


ЙЎРИҚНОМА
I. Хавфсизликнинг умумий талаблари

1. Мустақил равишда экскаватор машинисти сифатида ишлашга 18 ёшдан кичик бўлмаган, белгиланган тартибда ўқитиб ўргатилган ва тегишли касбий тайёргарликдан, тиббий кўрикдан, меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўл-йўриғидан, иш жойидага бирламчи йўл-йўриқдан, стажировкадан, йўл ҳаракати қоидалари, меҳнат муҳофазаси талаблари бўйича билим текширувидан ўтган, экскаватор машинисти гувоҳномасига эга бўлган шахслар қўйилади.


2. Келажакда экскаватор машинисти даврий равишда қуйидагилардан ўтади:
- белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан;
- ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича такрорий йўл-йўриқдан ҳар кварталда 1 марта;
- меҳнат муҳофазаси йўриқномалари бўйича билим текширувидан 12 ойда 1 марта;
- йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим текширувидан – 12 ойда 1 марта.
3. Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиянинг тавсияларини бажармаган тақдирда, маъмурият экскаватор машинистини ишга қўймасликка ҳақли.
4. Такрорий билим текширувидан ўтишга келмаслик ёки тайёрланмасдан келиш меҳнат интизомини бузганлик ҳисобланади.
5. Экскаватор машинисти қуйидагиларга мажбур:
- ушбу ва ишлаб чиқариш заводининг экскаватордан фойдаланиш йўриқномалари, НКМК ишчилари учун ички меҳнат тартиби қоидалари, “Йўл ҳаракати қоидалари”
талабларини бажариш;
- ўзи ишлаётган цех, участканинг аварияларни бартараф қилиш режаси билан танишиш ва унда кўрсатилган чора-тадбирларни бажариш;
- маъмуриятнинг фармойишларини (кўрсатмаларини) ўз вақтида ва аниқ бажариш;
- фақат бевосита ишлар раҳбари томонидан унга топширилган ишни бажариш;
- ёқилғининг сарфланишини назорат қилувчи приборларнинг созлигини, пломбаларнинг мавжудлигини текшириш ва смена давомида назорат қилиб туриш;
- корхона ҳудудида фақат белгиланган йўналиш бўйича юриш, автойўллардан ҳаракатланиш зарурияти бўлганда, йўлнинг чап томонидан ҳаракатланаётган транспортга қарама-қарши юриш;
- фақат одамлар учун мўлжалланган ўтиш жойларидан фойдаланиш, қувурлар, тарновлар, лентали конвейерлар, деворлар, тўсиқлар устидан ошиб ўтмаслик ва мумкин бўлмаган жойлардан сакрамаслик, панжаралар, барьерлар, тўсиқлар, деразатокчаларига ўтирмаслик;
- ишга боришда ва ишдан қайтишда фақат корхона томонидан тақдим этилган транспортда (автомобиль, темир йўл ва бошқаларда), автобусда ёки бошқа транспортда хавфсизлик чораларига риоя қилиш, уйғоқ бўлиш, қимор ва шу каби ўйинларини ўйнамаслик, автобусдан ёки бошқа транспорт воситасидан тушишда сакрамаслик, унинг орқа томонидан айланиб ўтиш;
- агарда берилган топшириқни бажариш бошқа цехлар ва участкаларга бориш билан боғлиқ бўлмаса, уларга бормаслик;
- баландликда ишлар бажарилаётган жойларни хавфсиз масофада айланиб ўтиш;
- уларда ишлаш топшириғи берилмаган машиналар ва механизмларни ишга туширмаслик ва ўчирмаслик (авария ҳолатларидан ташқари);
- йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш;
- Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ходимларининг талабларини бажариш;
- экскваторни техник соз ҳолатда тутиш, шунингдек ҳаракатланишдан олдин унинг техник соз ҳолатини текшириш;
- меҳнатнинг хавфсиз чора-тадбирлари ва услублари кўрсатилган, ишларни юритиш технологик ҳужжатларга (ишларни амалга ошириш лойиҳасига, технологик картага) мувофиқ экскаватордан фойдаланиш;
- йўллар ва атроф муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш;
- иш вақтида эътиборли бўлиш, чалғимаслик ва бошқаларни чалғитмаслик;
- ахборот, огоҳлантирувчи, буюрувчи ёки тақиқловчи белгилар, сигналлар, чизиқларнинг талабларини бажариш, тўсиқларга яқинлашмаслик;
- биринчи ёрдамни кўрсатиш учун дорилар қутичасининг жойлашган жойини ва улардан фойдаланишни билиш;
- жабрланганларга биринчи (шифокоргача бўлган) тиббий ёрдамни кўрсата билиш;
- шахсий гигиена ва саноат санитарияси қоидаларини билиш ҳамда уларга риоя қилиш;
- ушбу мақсад учун мўлжалланган махсус қурилмалардаги (сатураторлар, ичимлик баклари, фонтанчиклар ва ш.к.) сувдан ичиш учун фойдаланиш;
- овқатни шунинг учун белгиланган хоналарда тановул қилиш;
- ишлатиш бўйича ўқиб ўрганган ва йўл-йўриқ олган асбоблар, мосламалар, жиҳозлардан фойдаланиш;
- иш вақтида экскаватор машинисти гувоҳномасини ва бир йўла иккинчи касб бўйича ишлаганда тегишли, йўл ҳаракати қоидалари, ишларни хавфсиз бажариш услублари ва йўлари бўйича билим текширувидан ўтганлиги тўғрсидаги гувоҳномаларини ўз ёнида олиб юриш;
- иш жойида бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўймаслик;
- иш жойини ишлар раҳбарининг рухсатисиз ташлаб кетмаслик;
- ҳаракатланаётган транспорт ҳайдовчилари, кранлар, йўл-қурилиш машиналари машинистларининг берадиган огоҳлантирувчи сигналларига эътиборли бўлиш;
- электрпайвандчининг иш жойи яқинида турганда ёки ёнидан ўтиб кетаётганда электр пайвандлаш алангасига қарамаслик;
- тўхтаб турган вагонлар тагидан ўтмаслик ва вагонлар уланган жойларидан ошиб ўтмаслик, ҳаракатланаётган вагон ва автотранспортларга осилмаслик;
- тик ва тик қияли нарвонлар бўйлаб кўтарилиш ҳамда тушишни (ҳар қандай турлари ва хилларида) қатъий равишда тутқучларидан ушлаб, “уч нуқта” қоидасига риоя қилиб - икки қўл ва бир оёққа ёки икки оёқ ва бир қўлга таяниб, ва юзини албатта нарвонга қаратилган ҳолда, эҳтиёт бўлиб оёғини поғонадан поғонага қўйиб амалга ошириш лозим. Бошқа усулда нарвонлар бўйлаб кўтарилиш ҳамда тушиш тақиқланади;
- иш жойида чекмаслик, иш вақтида ва унгача спиртли ичимликлар, заҳарловчи ва наркотик моддаларни истеъмол қилмаслик;
- маиший биноларида тозаликка риоя қилиш;
- ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, эвакуация қилиш планлари, захира чиқиш йўллари, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг жойлашишини ва улардан фойдаланишни билиш;
- ўзини ёки ёнма-ён ишлаётганларни бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга (ҳаракат ёки ҳаракатсизликка), шунингдек беҳуда хавф-хатарларга йўл қўймаслик;
- бошқа ходим томонидан хавфсизлик талаблари бузилганлигини кўриб қолганда, уни уларга риоя қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш;
- меҳнат хавфсизлиги талабларига зид бўлган кўрсатмаларни бажармаслик;
- одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф-хатар туғдираётган ҳар қандай вазият ҳақида, бахтсиз ҳодиса, йўл-транспорт ҳодисаси, ЙЎҚ нинг бузилишлари тўғрисида зудлик билан бевосита раҳбарига хабар бериш;
- ўзининг аҳволини ёмон ҳис қилганда бевосита раҳбарига хабар бериш ва тиббий ёрдам кўрсатиши учун мурожаат қилиш.
6. Экскаватор машинистига қуйидагилар рухсат этилмайди:
- алкоголь мастлик ҳолатида ёки гиёхли, психотроп ёки заҳарловчи моддаларни истеъмол қилганлиги сабабли юзага келган ҳолатда экскаваторни бошқариш, шундай ҳолатда бўлган шахсга экскаваторни бошқаришни бериш;
- чарчаган ёки бетоб ҳолатда, эътибор ва сезгирлик тезлигини сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида экскаваторни бошқариш, шунингдек шундай ҳолатда бўлган шахсга экскаваторни бошқаришни бериш;
- тормозлаш тизимлари ишга яроқсиз бўлган, бошқариш қурилмаси, фаралари ва орқа габарит чироқлари (сутканинг қоронғи пайти ва кўриниш етарли бўлмаган шароитларда), ойна тозалагичлари (ёғингарчилик пайтида) носоз бўлганда, шунингдек ЙҲҚ да кўзда тутилган бошқа носозликлари бўлган экскаваторда йўл ҳаракатида қатнашиш;
- бўлинма ҳудудида ҳаракатланганда ва иш вақтида ҳаракатчан телефондан, йўл гарнитурасидан (қулоқбоп радиокарнайчалардан) фойдаланиш;
- йўл ҳаракатига тўсқинлик қилиш ёки ҳаракатланишга хавф туғдириш;
- экология хавфсизлиги талабларини бузган ҳолда экскаватордан фойдаланиш;
- экскаватордан шахсий мақсадларда фойдаланиш;
- машинистга биркитиб қўйилмаган экскаваторни бошқариш.
7. Экскаватор машинистини меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиб ўргатиш, кириш йўл-йўриғи, иш жойидаги бирламчи йўл-йўриқ, такрорий йўл-йўриқ, режадан ташқари йўл-йўриқ, мақсадли йўл-йўриқ ва махсус ўқитиб ўргатиш усулида амалга оширилиши керак.
8. Юкларни қўлда кўтариш ва ташишни белгиланган меъёрлар чегарасида бажаришга рухсат этилади. Бир кишига юкни қўлда текис ва горизонтал юзада ташишнинг чегараланган меъёри қуйидагидан ошмаслиги керак:
- 18 ёшдан катта бўлган эркаклар учун – 30кг;
9. Экскаватор машинистига ишларни бажаришда таъсир этиши мумкин бўлган асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари:
- ўпирилиб тушаётган кон жинслари (тупроқлар);
- тушиб кетаётган предметлар (жинсларнинг, тупроқнинг бўлаклари);
- экскаваторнинг ағдарилиб кетиши;
- деталлар, узеллар, агрегатлар, асбобларнинг тушиб кетиши;
- баландликдан тушиб кетиш;
- ҳаракатланаётган машиналар, механизмлар ва уларнинг ишчи органлари;
- экскаваторнинг ҳаракатланаётган ва айланаётган деталлари ва узеллари;
- двигатель, совутиш тизимлари, шовқинсўндиргич ва шу кабиларнинг қизиб турган юзалари;
- ишлатилган газлар;
- иш зонаси ҳавосининг юқори даражада чанг билан босилиши ва заҳарли газлар билан ифлосланиши;
- иш зонасининг ёритилганлиги етарли даражада эмаслиги;
- корхонанинг автотранспортида юриш (бошқа транспорт воситаси, иморатлар ва шу кабилар билан тўқнашув натижасидаги жароҳатлар);
- бошқа транспорт воситаси билан тўқнашуви;
- транспорт ёки йўл-қурилиш машинасининг келиб урилиши;
- экскаваторнинг нарвонида ҳаракатланиш;
- зарбдор асбоблар билан боғлиқ бўлган ишлар;
- хавфли зоналар (котлованлар, хандақлар ва баландлиги бўйича фарқли жойлар яқинида, устида юк кўтариш кранлари билан юкларни кўчириш амалга оширилаётган жойлар ва шунга ўхшашлар);
- экскаватор ишлаётганда ҳам, худди шунингдек у таъмирланаётганда ҳам ёқилғи сифатида осон алангаланувчи суюқликлардан (ОАС) фойдаланиш сабабли ёнғиннинг келиб чиқиш имконияти;
- иш жойидаги шовқин ва титрашнинг юқори даражаси;
- йиқилиб тушиш, тойиб кетиш, қоқилиб кетишлардаги шикастланишлар (суяк чиқишлари, синишлар, пайларнинг чўзилиши, лат ейишлар);
- машинист кабинасидан иш доирасининг кўриниши етарли даражада эмаслиги;
- ишга яроқсиз асбоблар ва мосламаларни қўллашдаги жароҳатланиш;
- асбоблар ва жиҳозларнинг ўткир қирралари ва юзаларидаги ғадир-будурликлар;
- жисмоний ва асабий-руҳий ортиқча даражадаги юкланишлар.
10. Экскаватор машинисти ишларни бажараётганда амалдаги меъёрларда белгиланган ва ишларнинг шарт-шароитларига мувофиқ бўлган якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиши ва белгиланган мақсадига зид ишлатмаслиги шарт:
11. Экскаватор машинисти сифат, экология, соғлиқни сақлаш ва меҳнатнинг хавфсизлигини таъминлаш менеджментларининг интеграллаштирилган тизимлари тўғрисида, Кон бошқармасини сиёсати ва корхонанинг (бўлинмаларнинг) шу соҳадаги вазифалари ҳақидаги тассавурга эга бўлиши керак.
12. Ушбу йўриқнома талабларини бажармаслик меҳнат интизоми бузганлик ҳисобланади. Бунда айбдорлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва НКМК ишчилари учун ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланган тартибда жавобгар бўлишади.



Download 48,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish