Ekonometrika savollari



Download 3,59 Mb.
bet9/18
Sana01.06.2022
Hajmi3,59 Mb.
#627189
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Ekonometrika savollari

. 11.Эконометрик моделлар (эконометрик модель тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар)
Эконометрик модель эконометрик моделлаштиришнинг асосий механизми ҳисобланади. Бундай моделда иқтисодий объект эмпирик (статистик) маълумотлар ёрдамида тавсифланиб, ўрганилади. Эконометрик модель объект мавжуд бўлишининг реал шароитларини ҳисобга олади ва иқтисодиётнинг умумий қонунларига зид келмайди. Бундай модель бўйича олдиндан айтишдаги (прогнозлаш) хатолар берилган (маълум) катталикдан ошиб кетмайди. Эконометрик моделнинг умумий кўриниши қуйидагича ифодаланади: Y = ƒ(Х)+, бу ерда Y – эрксиз ўзгарувчининг кузатилаётган қиймати (изоҳланувчи ўзгарувчи, натижа); ƒ(Х) – эрксиз изоҳловчи ўзгарувчилар (омиллар) қийматига боғлиқ бўлган изоҳланган қисм;  – тасодифий таркибий қисм (хато, оғиш). Y изоҳланувчи ўзгарувчи - Xi(i=1, ..., n) – изоҳловчи ўзгарувчининг берилган (маълум) қийматларида айрим тақсимланишларга эга бўлган тасодифий катталик. Моделдаги изоҳловчи ўзгарувчилар тасодифий ёки муайян қийматларга эга бўлиши мумкин. Эконометрик моделлаштириш вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Тажриба маълумотларидан фойдаланган ҳолда изоҳланган қисмни аниқлаш. 2. Тасодифий катталик сифатида таркибий қисмни тақсимлаш параметрларини баҳолаш. Эконометрик модель эконометриканинг асосий воситаси ҳисобланиб, иқтисодий ҳодисалар ва объектларни таҳлил ва прогноз қилиш учун мўлжалланган. Шу муносабат билан барча эконометрик моделларни шартли равишда учта синфга ажратиш мумкин. 18 Эконометрик моделлар синфлари қуйидагиларни ўз ичига олади: I. Бир тенгламали регрессион моделлар. Натижавий белги, омилли белгиларда функция кўринишида ифодаланган: Y=f(X1, Х2, ..., Xk) + . Изоҳланган таркибий қисм f(X1, Х2, ..., Xk) – бу Mх (Y), яъни X1, Х2, ..., Xk омилларнинг берилган (маълум) қийматларида Y натижанинг кутилаётган қиймати. Регрессион модель тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади: Y= Mx (Y) +. II. Бир вақтли тенгламалар тизими. Айниятлар ва уларга омилли белгилар билан бир қаторда тизимнинг бошқа тенгламаларидан натижали белгилар киритилган регрессион тенгламалардан таркиб топган. Яъни, тенгламалар тизимида бир ўзгарувчилар бир вақтнинг ўзида бир тенгламаларда тобе ўзгарувчилар сифатида ва бошқа тенгламаларда мустақил ўзгарувчилар сифатида кўриб чиқилади. Айниятларда параметрлар тури ва қийматлари маълум, тенгламаларда параметрлар баҳоланади. III. Вақт қаторлари моделлари. Натижавий белги вақт ўзгарувчиси катталигининг ёки бошқа вақт даврларига тааллуқли бўлган ўзгарувчилар функцияси ҳисобланади

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish