Эконометрика фанининг предмети, усуллари ва вазифалари режа: Эконометрика фанининг предмети


I.2. Эконометрик усулларнинг хусусиятлари



Download 64,5 Kb.
bet2/3
Sana07.07.2022
Hajmi64,5 Kb.
#754179
1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу

I.2. Эконометрик усулларнинг хусусиятлари
Эконометрик усуллар олий статистика деб номланувчи жуфт ва кўп ўлчовли регрессия, жуфт, хусусий ва кўп ўлчовли корреляция, трендларни ажратиш ва бошқа даврий қаторлар компоненталари, статистик баҳолаш усуллари асосида юзага келган ва ривожланган.
Р.Фишер шундай деб ёзган: “Статистик усуллар ижтимоий фанларда муҳим элемент ҳисобланади ва айнан шу усуллар ёрдамида ижтимоий билимлар фан даражасигача кўтарилиши мумкин”.
Биринчидан –эконометрика ўзига хос бўлган усуллар тизими сифатида иқтисодий ўзгарувчилар ва улар орасидаги боғланишларнинг хусусиятларини тасвирлаган холда ўзининг масалаларини аниқлаштириш билан ривожлана бошлади. Регрессия тенгламасига на фақат биринчи даражали ўзгарувчиларни киритилди балки натижага максимал ёки минимал (озми-кўпми) даражада таъсир этувчи қийматларни акслантирувчи иқтисодий ўзгарувчиларнинг оптимал хусусиятларини ифодалаш мақсадида, иккинчи даражали ўзгарувчиларни ҳам киритила бошланди. Масалан: Экинларни ўғитлантиришнинг ҳосилдорликка таъсирини кўрадиган бўлсак, экинларни маълум бир даражада ўғитлантириш унинг хосилдорлигини оширади; лекин ўғитлантириш меъёр даражасидан ортиши ҳосилдорликни ортишига олиб кемайди балки, ҳосилдорликни пасайишига олиб келиши мумкин. Худди шундай кўплаб ижтимоий-иқтисодий ўзгарувчиларнинг таъсири ҳақида гапириш мумкин(масалан, ишчилар сонини ортишини меҳнат унумдорлигига, даромадларни айрим озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолига таъсири ва ҳ.к.).
Иккинчидан-регрессия тенгламасида мустқил компоненталар сифатида қаралувчи ижтимоий-иқтисодий ўзгарувчиларнинг ўзаро таъсири акс этади.
Масалан, қуйидаги регрессияни кўрайлик,

Албатта бу тенгламада ўзаро таъсир эффекти ( -параметри) статистика нуқтаи назаридан қийматга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо иқтисодий нуқтаи назардан маънога эга.
Иқтисодий тадқиқотларда регрессия тенгламалари ўзлари маънога эга бўла бошладилар. Масалан, таннархни ишлаб чиқариш ҳажмига (маҳсулот бирлиги миқдори) боғлиқлиги қуйидагича ифодаланиши мумкин:


Тенгликни иккала қисмини ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳажми бўлсак, қуйидагини оламиз:


Бундай тенгламаларнинг параметрлари кичик квадратлар усули билан баҳоланиши мумкин, ушбу параметрларнинг хусусиятлари шундан иборатки уларнинг ҳар бири аниқ иқтисодий маънога эга.
Эконометрик тадқиқотлар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:
- иқтисодий ўзгарувчилар орасидаги боғланишларни сифат жиҳатдан таҳлил қилиш, яъни боғланган ( ) ва боғлиқ бўлмаган ( ) ўзгарувчиларни ажратиш;
- маълумотларни танлаш;
- ва ўзгарувчилар орасидаги боғланиш шаклини аниқлаш;
- модель параметрларини аниқлаш;
- соҳта ўзгарувчиларни киритиш;
- автокорреляцияни аниқлаш;
- трендларни, даврий ва тасодифий компоненталарни аниқлаш;
- боғланиш шаклини аниқлаш ва бирпайтли тенгламалар тизимини тузиш;
- идентификация шартларини текшириш;
- бирпайтли тенгламалар тизимининг параметрларини баҳолаш;
- даврий қаторлар тизими асосида моделлаштириш: стационарлик ва коинтеграция муаммолари;
- интеграция муаммолари ва параметрларни баҳолаш.
Эконометрик модель ўзаро боғланган ўзгарувчиларнинг назарий жиҳатлари ва улар орасидаги боғланиш хусусиятларига асосланади.
Ўзаро боғланишларни ифодалашда асосан, уларнинг сифат томонларини таҳлил қилишга кўпроқ эътибор берилади.
Шунинг учун эконометрик тадқиқотлар босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин.

  • муаммонинг қўйилиши;

  • маълумотлар йиғиш, уларни сифатини таҳлил қилиш;

  • модел хусусиятини аниқлаш;

  • параметрларни баҳолаш;

  • ечимларни тушиниш, муҳокама қилиш ва амалга жорий этиш.

Бу босқичлар барча тадқиқотлар учун хос бўлиб, қандай маълумотлардан фойдаланишидан қатъий назар ва замонга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Download 64,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish