Эконометрика фанининг предмети, усуллари ва вазифалари режа: Эконометрика фанининг предмети



Download 64,5 Kb.
bet1/3
Sana07.07.2022
Hajmi64,5 Kb.
#754179
  1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу


1-Мавзу.
Эконометрика фанининг предмети, усуллари ва вазифалари


РЕЖА:
1. Эконометрика фанининг предмети
2. Эконометрик усулларнинг хусусиятлари


I.1. Эконометрика фанининг предмети
Эконометрика-фанда жуда тез ривожланувчи соҳа бўлиб, унинг мақсади иқтисодий муносабатларга миқдорий ўлчамларни беришдан иборат. “Эконометрика” ибораси(сўзи) 1910 йилда (Австро-Венгря) бухгалтер П.Цьемп томонидан киритилган (у “эконометрия” деган). Цьемп, “Агар бухгалтерия ҳисоби маълумотларига алгебрия ва геометрия усулларини қўлланса, у ҳолда хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида янада чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш мумкин” деб таъкидлаган. Ушбу ибора кўп вақт давомида ишлатилмаган бўлсада, “эконометрика” ибораси иқтисод илмида янги йўналишни юзага келишида жуда қулай келди.
Иқтисод фанида янги йўналиш - “эконометрика” 1930 йилда пайдо бўлди. “Эконометрика” (грекча “метрон”) сўзи иккита “экономика” ва “метрика” сўзларининг бирлашмасидан ташкил топган. Шундай қилиб, иборанинг ўзида эконометрикани фан сифатида унинг хусусияти ва мазмуни ифодаланади. Унинг мазмуни: иқтисодиёт назарияси томонидан очилган ва асосланган алоқа ва муносабатларни миқдорий ифодалашдан иборат. Демак эконометрика иқтисодий ҳодисаларни ўлчаш ва таҳлил қилиш ҳақидаги фандир.
Эконометриканинг юзага келиши иқтисодиётни ўрганишда бир нечта фанларни бирлаштирган ёндашув натижаси билан боғлиқ. Бу фан иқисодиёт назарияси, статистика ва математик усулларни бирлаштириш ва ўзаро тўлдириш натижасида юзага келган. Кейинчалик эконометрикани ривожлантириш учун ушбу усулларга ҳисоблаш техникаси тадбиқ этилган.
1933 йилда Р.Фишер томонидан “Эконометрика” журналига асос солинди. Журналда у эконометрикага қуйидагича таъриф берган: “Эконометрика-бу ўша иқтисодий статистика эмас. Кўп қисми миқдорий хусусиятга эга бўлган иқтисодий назариянинг ҳам ўзи эмас. Эконометрика математикани иқтисодга қўллаш ҳам эмас. Тажриба шуни кўрсатадики ҳар уччала статистика, иқтисодиёт назарияси ва математика фанларининг компоненталари замонавий иқтисодий хаётни миқдорий томонларини англаш учун зарурий, лекин етарли бўлмаган шартларидир. Бу-учта фаннинг бирлигидир. Бу бирлик эконометрикани ташкил этади”.
Шундай қилиб, эконометрика-бу иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўзаро боғланишини миқдор жиҳатдан ифодаловчи фандир.



Download 64,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish